Т а с д и қ л а й м а н ” Урганч давлат университети ректори Д. Рузметов


Download 87.68 Kb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi87.68 Kb.
#1575651
1   2   3
Bog'liq
Ўқув услубий бошқарма бошлиғи

III Лавозим вазифалари

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи:


3.1. Бошқарма (бўлим) фаолиятини мувофиқлаштириб, унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Бошқарма (бўлим) ходимларига раҳбарлик қилади, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаб, уларнинг бажарилишини назорат қилади.


3.2. Соҳага оид Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, вазирлик буйруқлари ва топшириқлари, шунингдек тегишли стандартлар талаблари ижросини таъминлайди.
3.3. Муассаса Низомида белгиланган вазифаларни амалга ошириш баробарида қонун ҳужжатлари, раҳбариятнинг буйруқ ва фармойишлари ҳамда бошқа топшириқларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаб, уларнинг ижроси юзасидан белгиланган тартибда ахборот бериб боради.
3.4. Соҳага оид бўлимда фаолият кўрсатаётган ходимларга хавфсиз ва қулай меҳнат шароити яратиш, техника хавфсизлиги, ёнғинга қарши кураш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларининг янада яхшиланишида ёрдам беради. Меъёрий ҳужжатларнинг қўлланилиши юзасидан услубий ва амалий ёрдам кўрсатади.
3.5. Бошқарма ходимларини танлаш, жой-жойига қўйиш ва уларнинг касб малакасини ошириш ишлари билан шуғулланади. Ходимлар ўқувини ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиб, уларнинг амалга оширилишини ташкиллаштиради.
3.6. Ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш; фаолият йўналиши бўйича таклифлар тайёрлаш ва ишларни ташкил этиш, ўқув жараёнини таъминлайдиган бўлимлар, деканатлар ишларини мувофиқлаштириш, ташкил этиш;
3.7. Таълим мазмунини такомиллаштириш, мутахассис-кадрларни халқаро талаблар асосида тайёрлашни таъминлаш мақсадида хориж мамлакатларнинг турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда факультет, кафедралар ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
3.8. Кафедралар, факультет ва бўлимларнинг йиллик фаолияти ҳисоботларини ўтказиш, таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш, профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-услубий фаолиятини замонавий усулларда баҳолашни амалга ошириш;
3.9. Олий таълим муассасалари билан ўқув-услубий йўналишда доимий ҳамкорликни амалга ошириш, конференция, семинарларда профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш,
3.10. Ўрнатилган тартибда олий таълим муассасасининг йиллик рейтингини аниқлаш, таҳлил қилиш, фаолиятни такомиллаштиришга оид ишларни амалга ошириш, университетни ўрнатилган тартибда доимий ички аттестациядан ўтказиш, ташқи аттестацияга тайёрлаш ва ўтказишда фаол иштирок этиш.
3.11. Ўқув ишлари бўйича проректор билан биргаликда талабаларни республика ва халқаро миқёсдаги олимпиада танловларига мақсадли тайёрлаш, олимпиада натижаларини таҳлил қилиш, талабаларни Президент ва давлат стипендияларига тайёрлаш ишларини узлуксиз шаклда ташкил этиш;
3.12. Талабалар билимини баҳолашнинг замонавий рейтинг тизимларини татбиқ этиш, талабаларнинг билимларини объектив баҳолашни ташкил этиш;
3.13. Ўқув машғулотлари жадвалини тузиш, кафедралар ўқув юкламалари, йиллик ҳисоботларини таҳлил қилиш ва ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун замонавий усул ва воситаларини татбиқ этишни ташкил қилиш;
3.14. Биринчи курсга талабаликка қабул қилиш ишларини ташкил қилиш, деканларнинг талабаларни ўқишдан четлаштириш, академик таътил бериш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқиш;
3.15. Муассаса илмий кенгаши режаси асосида ўкув жараёнига тегишли масалаларни белгиланган муддатда сифатли тайёрлашни ташкил қилиш;
3.16. Талабалар амалиётларини ташкил этиш ва ўқув ишларнинг ишлаб чиқариш корхоналари билан интеграциясини ташкил этиш, меҳнат ва ўқув интизомини бузган педагогларга нисбатан чора кўриш ва улар билан шартномани бекор қилиш бўйича ўқув ишлари бўйича проректорга таклифлар тайёрлаш;
3.17. Олий таълим муассасалари билан ўқув-услубий йўналишда доимий ҳамкорликни амалга ошириш, конференция, семинарларда профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирокини таъминлайдиган маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда ишлаш;
3.18. Бўлимлар, факультет ва кафедралар иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш, ўтилаётган дарсларнинг сифатини ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг шахсий режалари бажарилишини назорат қилиш ва таъминлаш; ўқув ва илмий конференцияларни ташкил этиш, университет услубий кенгаши ва педагогик маҳоратни ошириш ишларига раҳбарлик қилиш, илғор услубий тажрибаларни умумлаштириш;
3.19. Фаолиятга доир Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари, топшириқлари ҳамда идоравий ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларни амалиётда қўллашни; республикада олиб борилаётган ислоҳотларни; бошқарма фаолиятини мувофиқлаштириш, соҳадаги қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга тегишли чоралар кўриш юзасидан раҳбариятга таклифлар киритишни; ходимларга раҳбарлик қилиш, шунингдек бошқарма (бўлим) фаолиятига тааллуқли бўлган зарур қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни, меҳнат муносабатларини белгиловчи қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни; ўз йўналишидаги фаолиятни режалаштириш, назорат қилиш ҳамда улар юзасидан маълумотлар тайёрлашни; истиқбол (прогноз) кўрсаткичларни тузиш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича белгиланган вазифаларни ва уларга доир ҳужжатларни; меҳнат ва ижро интизоми қоидаларини.
3.20. Иш берувчининг раҳбариятига таълим жараёнида аниқланган барча камчиликлар ҳақида хабар беради, уларнинг сабабларини тушунтиради, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритади.
3.17. Ўзига буйсунувчи ходимлар учун хизмат вазифаларини белгилайди ва уларнинг бажарилишини таъминлаш чораларини кўради.
3.18. Моддий жавобгар шахсларни тайинлаш ва бошқа лавозимларга ўтказишларни, улар билан меҳнат муносабатларини бекор қилишни келишиб олади.
3.19. Махфий ахборотни сир тутади ҳамда ўз иши ҳақида, Иш берувчининг фаолияти ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга фош қилмайди.
3.20. Ўз ишида Иш берувчининг Уставига, Иш берувчининг буйруқлари ва фармойишларига буйсунади, мазкур лавозим Йўриқномасига ва Ички меҳнат тартиби қоидаларига қатъий риоя қилади.

Download 87.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling