Т а с д и қ л а й м а н ” Урганч давлат университети ректори Д. Рузметов
Download 87.68 Kb.
|
Ўқув услубий бошқарма бошлиғи
- Bu sahifa navigatsiya:
- V.Жавобгарлик
- VI. Якуний ҳолатлар
- Лавозим йўрикномаси билан танишдим. Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи _____________________________________
IV. Ҳуқуқлари
Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 4.1. Ўқув ишлари бўйича проректори номидан ҳаракат қилиб, бошқа Олий таълим муассасалари билан ўқув-услубий йўналиши бўйича ўзаро муносабатларига университетнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиш. 4.2. Иш берувчининг раҳбарияти муҳокамасига таълимга жараёнига оид фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш. 4.3. Иш берувчининг раҳбарияти муҳкомасига: - Ўқув-услубий бошқармаси ходимларини лавозимга тайинлаш, бошқа жойга ўтказиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида тақдимотларни; - Ўқув-услубий бошқарманинг ишда ўзини кўрсатган ходимларини рағбатлантириш, меҳнат интизомини бузган ходимларни моддий ва интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф киритиш. 4.4. Раҳбариятдан (бошқа раҳбарлардан) Ўқув-услубий бошқарма бошлиғининг мазкур Лавозим йўриқномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажариш ва ҳуқуқлардан фойдаланишда ёрдам кўрсатишни талаб қилиш. V.Жавобгарлик Ўқув-услубий бошқарма бошлиғининг Иш берувчининг олдида қуйидагиларга жавобгардир: 5.1. Мазкур Лавозим йўриқномасида назарда тутилган ўз лавозим вазифаларини бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меҳнат ҳақидаги қонунчилиги томонидан белгиланган чегараларда. 5.2. Ўз фаолияти давомида йўл қўйган хуқуқбузарликлар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги маъмурий, жиноий ва фуқаролик қонунчилиги томонидан белгиланган чегаралар. 5.3. Иш берувчига етказилган моддий зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги маъмурий, жиноий ва фуқаролик қонунчилиги томонидан белгиланган чегаралар. VI. Якуний ҳолатлар 6.1. Мазкур Лавозим йўриқномасига Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи таклифи бўйича Иш берувчининг раҳбарияти томонидан ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилиши мумкин. 6.2. Иш берувчининг раҳбарияти ўз ташаббуси билан Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи билан келишмасдан мазкур Лавозим йўриқномасига ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга. 6.3. Лавозим йўриқномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Лавозим йўриқномасининг янги таҳририни тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади. Бунда амалдаги Йўриқнома унинг янги таҳрири тасдиқланган кундан бошлаб ўз кучини йўқотади. 6.4. Мазкур лавозим йўриқномаси 2 нусхада тасдиқланади, улардан биттаси имзо чектириб Ўқув-услубий бошқарма бошлиғига ишда қўллаш учун берилади, иккинчи нусхаси Иш берувчининг кадрлар хизматида сақланади. Лавозим йўрикномаси билан танишдим. Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи _____________________________________ Download 87.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling