Т а с д и қ л а й м а н ” Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи подполковник


Download 45.62 Kb.
bet3/5
Sana03.02.2023
Hajmi45.62 Kb.
#1150199
1   2   3   4   5
Bog'liq
Юқоричирчиқ Ж Абдуллаев ичган 11 08 2022 (1)

Л О З И М Т О П И Л Д И :



  1. Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи катта лейтенант Т.Б.Бойқобиловнинг
    2022 йил 9 август куни Бошқарма котибияти томонидан 6999-сон билан рўйхатдан ўтган билдиргиси асосида ўтказилган хизмат текшируви ҳулосаси якунланган деб ҳисобланиши ва назоратдан олинишини.

  2. Ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, Миллий гвардия, Қўриқлаш бош бошқармаси, Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан бир неча бор интизом бузиш ҳолатларини олдини олиш ва спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик юзасидан кўрсатмалар етказилганлиги ҳамда Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи томонидан Ҳарбий прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда бир неча бор Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби билан профилактик тадбирлар ўтказилишига қарамасдан ўзига тўғри хулоса чиқармай Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими отряд 2-гуруҳ сафдор-ходими сафдор Абдуллаев Жамшид Одилжонович хизматга тушишини била туриб бир куни олдин, яъни жорий йилнинг 4 август куни ўртоқлари билан “чойхонада” спиртли ичимликлар ичганлигини ва тунги соат 02-30ларда уйига қайтганлиги, шунингдек,
    “Паркент ЖИБ” судини қўриқлаш бўйича 2022 йил 05 август куни хизматга тушиб хизмат вақтида Паркент тумани Жиноят ишлари бўйича суди ходимлари олиб келган «ароқ» спиртли ичимлигини сафдор Ж.О.Абдуллаев улар билан биргаликда кечки овқат вақтида тахминан соат 18-30ларда Суд биносининг ошхонасида 100 (юз) грамм спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги, шунингдек, Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими
    бошлиғи катта лейтенант Т.Б.Бойқобилов томонидан 2022 йил 5 август куни соат 22-10 ларда Тошкент вилояти Паркент тумани жиноят ишлари бўйича суди маъмурий биносига хизматга жалб этилган сафдор Ж.Абдуллаев ва сафдор У.Хайтматовлар хизмат фаолияти текширилганда, улар спиртли ичимлик ичганликда гумон қилиниб, Бошқарма Шахсий хавфсизлик бўлимида мавжуд (давлат стандартларидан ўтган) “МЕТА” русумли қурилма ёрдамида текширилганда сафдор Ж.Абдуллаевдан 0.527 мг/л ҳолати аниқланган. Шундан сўнг, сафдор Ж.Абдуллаев эътирози борлигини маълум қилганидан сўнг, соат тахминан 01-50 ларда Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимидан такрорий текширув ўтказилиб, текширув якунига кўра сафдор Ж.Абдуллаевдан алкоголдан мастлик ҳолати аниқланганлиги ва ушбу ҳаракатлари билан Миллий гвардия Қўмондонининг 2020 йил 25 апрелдаги
    91-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларининг) одоб-ахлоқ ва муомала маданияти қоидалари”нинг 2-боб, 7-банди (соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва турли зарарли одатлардан ҳимояланиш, қабиҳ ишлар, ножўя хатти-ҳаракат ва иллатлардан сақланиш) ва 2-боб, 7-банди (хизмат кийимида спиртли ичимликларни истъемол қилиш), Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2019 йил 15 октябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан объектларни қўриқлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 204-сонли буйруғининг 5-боб, 114-банди (Хизмат ўташ жараёнида постдаги соқчига қуйидагилар таъқиқланади “ухлаш, газета ва китоб ўқиш, куйлаш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ёки шарт-шароит яратиш”, ҳаёти хавф остида бўлган тақдирда ҳам ўзбошимчалик билан постни ташлаб кетиш), талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5089-сонли Қарорига асосан Интизом Уставининг 2-боб, Ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари: 13-банди (ходимларга хизмат пайтида алкоголь ичимликлар истеъмол қилиш таъқиқланади) ҳамда 7-боб, 47-банди амалдаги интизомий жазо бор-йўқлигидан қатъий назар, хизмат интизомини қўпол равишда бузган ходимга нисбатан Миллий гвардия хизматидан бўшатишгача бўлган ҳар қандай интизомий жазо қўлланилиши мумкин. Қуйидагилар хизмат интизомини қўпол равишда бузиш сирасига киради хизмат жойида алкоголь ичимликлар истеъмол қилиш, гиёҳвандлик воситаси ва бошқа моддалар таъсирида маст ҳолатда бўлиш) талабларини қўпол равишда бузганлиги учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5089-сонли Қарори Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисида Низом 11-боб, 135-банди “и” кичик банди (хизмат интизомини қўпол равишда бузиш)га асосан, Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими отряд 2-гуруҳ сафдор-ходими сафдор Абдуллаев Жамшид Одилжонович Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш хизмати сафидан бўшатилишини.

  3. Ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, жорий йилнинг 5 август куни эрталабки йўриқномадан сўнг сафдор Ж.О.Абдуллаев билан Паркент тумани Жиноят ишлари бўйича судига хизматга тушиб, хизмати давомида сафдор Ж.О.Абдуллаев билан кун давомида биргаликда хизмат
    олиб боришига қарамай, сафдор Ж.О.Абдуллаевнинг спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини сезмаганлигини важ қилиб бўлим раҳбариятига
    ахборот бермаганлиги ушбу хатти-ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5089-сонли Қарорига асосан Интизом Уставининг 2-боб, Ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари: 9-банди (Ходимлар ўз бошлиғи ёки ваколатли органларга ўзларини бошка шахслар ҳуқуқбузарлик содир этишга ундаб мурожаат қилган ҳар бир ҳолат, шунингдек, бошка ходимлар томонидан содир этилган ҳар қандай ўзига маълум бўлган ҳукуқбузарликлар ҳақида хабар бериши зарур) талабларини бузгалиги учун Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими отряд 2-гуруҳ сафдор-ходими сафдор Хайтматов Улуғбек Нематиллаевич интизомий жазога лойиқ бироқ илгари интизомий тартибда жозоланмаганлиги ва кўп йиллик хизматларини инобатга олиб, келгусида бу каби ҳолатлар содир этилган тақдирда қаттиқ интизомий жазо чоралари қўлланилиши тўғрисида “Қаттиқ огоҳлантирилишини” ҳамда келгусидаги хизмат фаолиятини давом эттириши учун Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасининг бошқа шаҳар-туман қўриқлаш бўлимларида мавжуд бўлган бўш сафдорлик лавозимларига ўтказилишини.

  4. Ходимлар билан якка тартибдаги тарбиявий ишларни йўлга қўйиш бўйича зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда эътиборсизликка йўл қўйганлиги, спиртли ичимликка ружу қўйган ходимларни аниқлаш, улар билан тарбиявий ишларни амалга ошириш, улар томонидан салбий ҳолатларни келтириб чиқарилиши каби ҳолатларни профилактика қилишдаги ишларни етарли даражада йўлга қўймаганлиги учун Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими отряд 2-гуруҳ командири сафдор Нуратдинов Талғат Адилович интизомий жазога лойиқ бироқ лавозимга жорий йилнинг 4 июль куни тайинланиб 31 июль кунига қадар малака ошириш учун Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасида ўқишда бўлганлиги, жорий йилнинг 1 август кунидан хизмат вазифасига киришганлиги ва айни вақтда синов муддатида эканлигини инобатга олиб, келгусида бу каби ҳолатлар содир этилган тақдирда қаттиқ интизомий жазо чоралари қўлланилиши тўғрисида “Қаттиқ огоҳлантирилишини”.

  5. Раҳбар ходим бўла туриб, қўл остидаги ходимларга ўрнак бўлиш ўрнига, ходимлар билан якка тартибдаги тарбиявий ишларни йўлга қўйиш бўйича зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда эътиборсизликка йўл қўйганликлари, спиртли ичимликка ружу қўйган ходимларни аниқлаш, улар билан тарбиявий ишларни амалга ошириш, улар томонидан салбий ҳолатларни келтириб чиқарилиши каби ҳолатларни профилактика қилишдаги ишларни етарли даражада йўлга қўймаганлиги билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5089-сонли Қарори Интизом Уставининг 3-боб, 17-банди (Бошлиқ унга бўйсунувчи ходимлар томонидан Уставга амал қилинишига талабчан бўлиши, уларга юксак касбий маҳорат, қонунийлик талаблари ҳамда қасамёдга риоя этиш борасида доимий равишда намуна кўрсатиши, уларни хизмат бурчи ҳиссини кучайтириш ва қўллаб-қувватлаши, ташаббус, интилиш ва хизматларини рағбатлантириши, шунингдек, хизмат интизоми бузилган ҳолатларда жазо қўлланилишини таъминлаши зарур) талаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2019 йил 15 октябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан объектларни
    қўриқлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги
    204-сонли буйруғи 12-боб 205-банди (Нарядлар томонидан қўриқдаги шартнома шартлари бажарилиши, хизматни тўғри ташкиллаштирилиши, куч-воситалардан самарали фойдаланилиши ва хизматни доимо сергак, огоҳ ҳамда ҳушёр олиб борилишини таъминлаш учун нарядлар фаолияти устидан мақсадли равишда текширувлар ўтказилади) талабларини бузганлиги, учун Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими отряд командири лейтенант Жолдасов Арман Абдукаримовичга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
    22 апрелдаги ПҚ-5089-сонли Қарори билан тасдиқланган Интизом Уставининг 4-боб, 27-бандининг “д” кичик бандига асосан, интизомий жазо тариқасида “эгаллаб турган лавозимидан озод этилишини”.

  6. Раҳбар ходим бўла туриб, муқаддам берилган интизомий жазо чораларидан тегишли хулоса чиқармай, қўл остидаги ходимларга ўрнак бўлиш ўрнига, ходимлар билан якка тартибдаги тарбиявий ишларни йўлга қўйиш бўйича зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда эътиборсизликка йўл қўйганлиги, спиртли ичимликка ружу қўйган ходимларни аниқлаш, улар
    билан тарбиявий ишларни амалга ошириш, улар томонидан салбий ҳолатларни келтириб чиқарилиши каби ҳолатларни профилактика қилишдаги ишларни етарли даражада йўлга қўймаганлиги билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5089-сонли Қарори Интизом Уставининг 3-боб, 16-банди (Бошлиқ ўзи раҳбарлик қилаётган бўлинмада хизмат интизомига риоя этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади)
    талаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2019 йил
    15 октябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан объектларни қўриқлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 204-сонли буйруғи 12-боб 205-банди (Нарядлар томонидан қўриқдаги шартнома шартлари бажарилиши, хизматни тўғри ташкиллаштирилиши, куч-воситалардан самарали фойдаланилиши ва хизматни доимо сергак, огоҳ ҳамда ҳушёр олиб борилишини таъминлаш учун нарядлар фаолияти устидан мақсадли равишда текширувлар ўтказилади) талабларини бузганлиги учун Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш
    бўлими бошлиғи майор Абдурашидов Дастон Мажитовичга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5089-сонли Қарори билан тасдиқланган Интизом Уставининг 4-боб, 27-бандининг “б” кичик бандига асосан “Қаттиқ ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинишини.


  7. Download 45.62 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling