Т а с д и қ л а й м а н ” Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи подполковник
Download 45.62 Kb.
|
Юқоричирчиқ Ж Абдуллаев ичган 11 08 2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- «___» ________ 2022 йил
- Х У Л О С А С И “____” август 2022 йил Қибрай тумани
- А Н И Қ Л А Н Д И
“ Т А С Д И Қ Л А Й М А Н ” Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи подполковник М.М.Мирзабеков «___» ________ 2022 йил Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи катта лейтенант Т.Б.Бойқобиловнинг 2022 йил 9 август куни Бошқарма котибияти томонидан 6999-сон билан рўйхатдан ўтган билдиргиси асосида ўтказилган хизмат текшируви Х У Л О С А С И “____” август 2022 йил Қибрай тумани Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлинмаси катта инспектори катта лейтенант С.М.Тошматов, Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи катта лейтенант Т.Б.Бойқобиловнинг 2022 йил 9 август куни Бошқарма котибияти томонидан 6999-сон билан рўйхатдан ўтган билдиргиси асосида Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими отряд 2-гуруҳ сафдор-ходимлари сафдор Абдуллаев Жамшид Одилжонович ҳамда сафдор Хайтматов Улуғбек Нематиллаевичларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар, А Н И Қ Л А Н Д И: Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи катта лейтенант Т.Б.Бойқобиловнинг 2022 йил 9 август куни Бошқарма котибияти томонидан 6999-сон билан рўйхатдан ўтган билдиргиси асосида Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими отряд 2-гуруҳ сафдор-ходимлари сафдор Ж.О.Абдуллаев ва сафдор У.Н.Хайтматовлар 2022 йил 5 август куни соат 22-10 ларда Тошкент вилояти Паркент тумани жиноят ишлари бўйича суди маъмурий биносига хизматга жалб этилган сафдор Ж.Абдуллаев ва сафдор У.Хайтматовлар спиртли ичимлик ичганликда гумон қилиниб, Бошқарма Шахсий хавфсизлик бўлимида мавжуд (давлат стандартларидан ўтган) “МЕТА” русумли қурилма ёрдамида текширилганда сафдор Ж.Абдуллаевдан 0.527 мг/л ҳолати сафдор У.Хайтматовдан 0.056 мг/л ҳолати аниқланган. Шундан сўнг, сафдор Ж.Абдуллаев эътирози борлигини маълум қилганидан сўнг, соат тахминан 01-50 ларда Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимидан такрорий текширув ўтказилди, текширув якунига кўра сафдор Ж.Абдуллаевдан алкоголдан мастлик ҳолати аниқланганлиги ва мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларни ўрнатилган тартибда хизмат текшируви ўтказилиб чора кўришликни сўраган. Ҳолат юзасидан сўралган, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими бошлиғи майор Абдурашидов Дастон Мажитович 1986 йилда Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган, миллати қозоқ, маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент Давлат педагогика институтини тамомлаган, хизматда 2009 йил июнь ойидан, эгаллаб турган лавозимида 2021 йил март ойидан, Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасининг 2022 йил 18 март кунидаги шахсий таркиб бўйича 23-сонли буйруқ билан “Ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинган ўзининг тушунтириш хатида, 2022 йил 5 август куни Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими шахсий таркибига соат 08-00ларда йўриқнома ўтказиб, йўриқномада саф кўриги ўтказиб ходимларга хизматда хушёр бўлиш, хизмат постини ташлаб кетмаслик, хизмат вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик, ўзига бириктирилган табел қуролини асраш, хизмат давомида фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, хизмат вақтида ухламаслик, рахбарият кўрсатмалари шахсий таркибга етказилганлигини ва ходимларни хизмат постларига тарқатилганлигини, шундан сўнг қўл остидаги офицерларга хизматга тушган ходимларни кунлик назоратини олиб боришлари бўйича такрор-такрор айтиб ўтганлигини, жорий йилда бўлимдаги барча офицерларга ҳар кунги қилинган ишлари бўйича соат 19-30да кунлик ҳисоботларни олганлигини, бўлим бўйича масъул қолган офицерларга шахсий таркибнинг тунги хизматини мунтазам текшириб назорат қилишлари бўйича тушунтиришлар берганлигини, жорий йилнинг 5 август куни Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими ходимларининг тунги хизмат фаолиятини текшириш учун келган Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи катта лейтенант Т.Бойқобилов томонидан Паркент тумани Жиноий суди биносида хизмат олиб бораётган сафдор Ж.Абдуллаев текширув давомида спиртли ичимлик ичганлигини гумон қилиб уни Ўзбекистон Республикаси Қўриқлаш бош бошқармаси олиб бориб спиртли ичимлик истеъмол қилишни аниқлайдиган учкуна орқали текширилганда спиртлик ичимлик ичганлиги аниқланганлигини, сафдор Ж.Абдуллаев ушбу ускунадан эътирози борлигини айтганлигини, шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Қўриқлаш бош бошқармасидан тахминан соат 01-30ларда сафдор Ж.Абдуллаевни олиб чиқишганликларини, тахминан соат 02-30ларда Паркент тумани, А.Навоий кўчасида жойлашган Тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб экспертизадан ўтказилганида у ерда ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги тасдиқланганлигини, шундан сўнг ҳолат юзасидан Шахсий хавфсизлик ходимлари иштирокида далолатнома тузилиб келгусида шу каби холатларни олдини олишда назоратни кучайтириш кераклигини айтишгаликларини маълум қилган. Ҳолат юзасидан сўралган, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими отряд командири лейтенант Жолдасов Арман Абдукаримович 1989 йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати қозоқ, маълумоти олий, 2014 йилда Жанубий Қозоғистон давлат университетини тамомлаган, хизматда 2019 йил январь ойидан, эгаллаб турган лавозимида 2022 йил февраль ойидан буён хизмат қилиб келмоқда, ҳаракатдаги интизомий жазоси йўқ ўзининг тушунтириш хатида, жорий йилнинг 5 август куни хизматга келганлигини, бўлим бошлғи томонидан бўлим шахсий таркибига эрталабки йўриқномани ўтказганлигини, шунданг сўнг бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқлар асосида хизматни давом эттирганлигини, хизмати давомида соат 21-00ларда Юқоричирчиқ тумани Маъмурий судида хизмат олиб бораётган ходимларга телефон қилиб Шахсий хавфсизлик бўлими ходими катта лейтенант Т.Бойқобилов келганлигини айтганлигини ва катта лейтенант Т.Бойқобилов билан биргаликда соат 21-20ларда ушбу судда хизмат олиб бораётган ходимларни хизмат фаолияти текширилиб уларга керакли кўрсатмалар берилганлигини, шундан сўнг, у ердан чиқиб соат тахминан 22:10ларда Паркент тумани Жиноят ишлар бўйича суд объектида хизмат олиб бораётган ходимларни хизмати текширилганда сафдор Ж.Абдуллаев ва шериги сафдор У.Хайтматов хизмат олиб бораётганлигини, сафдор Ж.Абдуллаев текширув давомида спиртли ичимлик ичганликда гумон қилиб уни Ўзбекистон Республикаси Қўриқлаш бош бошқармаси олиб бориб спиртли ичимлик истеъмол қилишни аниқлайдиган ускуна орқали текширилганда спиртлик ичимлик ичганлиги аниқланганлигини, сафдор Ж.Абдуллаев ушбу ускунадан эътирози борлигини айтганлигини, шундан сўнг уни Паркент тумани, А.Навоий кўчасида жойлашган Тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб экспертизадан ўтказилганида у ерда ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги тасдиқланганлигини, шу куни Паркент тумани бўйича масъул бўлиб бўлим 2-гуруҳ командири сафдор Т.А.Нуратдинов тушганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан сўралган, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими отряд 2-гуруҳ командири сафдор Нуратдинов Талғат Адилович 1990 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой туманида туғилган, миллати қозоқ, маълумоти олий, 2014 йилда Қорақалпоғистон давлат университетини тамомлаган, хизматда 2015 йил июль ойидан, эгаллаб турган лавозимида 2022 йил июль ойидан, буён хизмат қилиб келмоқда, ҳаракатдаги интизомий жазоси йўқ ўзининг тушинтириш хатида, жорий йилнинг 5 август куни хизматга келганлигини, бўлим бошлғи томонидан бўлим шахсий таркибига эрталабки йўриқномани ўтказилганлигини, шунданг сўнг бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқлар асосида хизматни давом эттирганлигини, хизмати давомида Микрокридит банк, Агро банк объектларини текширганлигини, соат тахминан 13:00 ларда Жиноий ишлар бўйича суд биноси объектига хизматга тушган сафдор Ж.Абдуллаев ва шериги сафдор У.Хайтматовлар хизмат фаолитини текширганлигини, текширув давомида улардан спиртлик ичимлик ичганлиги билинмаганлигини, шундан сўнг хизмати давомида сергак ва хушёр холда хизмат олиб боришлари бўйича тушунтирилганлигини, бўлим бошлиғи томонидан юклатилган хизмат вазифаси бўйича шуғулланганлигини, шундан сўнг кечки вақтда яна бир бор объектларда хизмат олиб бораётган ходимларни хизмат фаолиятини текшириб жиноят ишлари бўйича суд биносида хизмат қилаётган ходимларни хизмат фаолитини текшириш учун келган вақтида Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходими билан бирга шу бўлим отряд командири лейтенант А.Жолдасовлар объектда хизмат олиб бораётган сафдор ходимларни хизмат фаолиятини текшираётганликларини, шундан сўнг объектда хизмат олиб бораётган сафдор Ж.Абдуллаев ва шериги сафдор У.Хайтматовларни хизмат вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш мақсадида тиббий экспиртизага олиб кетишганликларини, шунданг сўнг хизмат постида хизмат постини қабул қилиб олиб объектда қолганлигини, экспертиза натижасига кўра сафдор Ж.Абдуллаев спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланганлигини тбўлим бошлиғи ва отряд командиридан эшитганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан сўралган, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими отряд 2-гуруҳ сафдор-ходими сафдор Хайтматов Улуғбек Нематиллаевич 1988 йилда Тошкент вилояти, Паркент туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, хизматда 2011 йил декабрь ойидан, эгаллаб турган лавозимида 2021 йил март ойидан, буён хизмат қилиб келмоқда, ҳаракатдаги интизомий жазоси мавжуд эмас ўзининг тушунтириш хатида, 2022 йил 5 август куни эрталабки йўриқномага келганлигини, йўриқномада бўлим бошлиғи ва отряд командирлари томонидан саф кўриги ўтказилиб хизматда хушёр бўлишларини, хизмат постини ташлаб кетмаслик, хизмат вақтида ноқонуний ишларга аралашмаслик хақида тушунтиришлар берилгалнлигини, йўриқномадан сўнг хизмат жойига яъни Паркент тумани Жиноий Суд биносини қўриқлаш постини хизматдоши сафдор Абдуллаев Жамшид билан қабул қилиб олишганлигини, кун давомида бўлим 2-гуруҳ командири Т.Нуратдинов томонидан хизмат фаолиятлари текшириб, хизматни хушёр ҳолатда олиб боришлари айтиб ўтилганлигини, шу куни соат 22-10 ларда Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими отряд командири лейтенант А.Жолдасов ва Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи биргаликда хизмат постларига келиб текширув олиб борилганида постдаги шериги Ж.Абдуллаев спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги Шахсий хавфсизлик ходимини шубхалантирганлиги сабабли уларни Экспертизага олиб боришганлигини, экспертиза хулосасига кўра спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланмаганлигини, постдаги шериги Ж.Абдуллаевда эса спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланганлигини, хизмат вақти давомида шериги Ж.Абдуллаевнинг спирти ичимлик истеъмол қилганлигини кўрмаганлигини, кейинчалик аниқланишича Жиноят суди биносининг ошхонасида Ж.Абдуллаев 100 (юз) грамм спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини билганлигини ва у вақтда экспертиза хулосаси чиқиб бўлганлигини, экспертиза хулосаси чиққунга қадар Ж.Абдуллаевнинг спиртли ичимлик ичганлигининг аломатлари сезилмаганлигини, шунингдек, экспертизага кетишдан олдин ўзига бириктирилган табел қуролини отряд командири лейтенант А.Жолдасовга топширганлигини, экспертиза хулосаси чиқиб спиртли ичимлик ичмаганлиги аниқлангандан сўнг табел қуролини олиб хизматини давом эттирганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан сўралган, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими отряд 2-гуруҳ сафдор-ходими сафдор Абдуллаев Жамшид Одилжонович 1987 йилда Тошкент вилояти, Паркент туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, хизматда 2010 йил ноябрь ойидан, эгаллаб турган лавозимида 2021 йил март ойидан, буён хизмат қилиб келмоқда, ҳаракатдаги интизомий жазоси мавжуд эмас ўзининг тушунтириш хатида, 2022 йил 5 август куни эрталабки йўриқномага келганлигини, йўриқномада саф кўриги ўтказилиб хизматда хушёр бўлиш, хизмат постини ташлаб кетмаслик, хизмат вақтида ноқонуний ишларга аралашмаслик, хизматда спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик, табел қуролини эҳтиёт қилиш лозимлиги таъкидланганлигини, йўриқномадан сўнг хизмат жойига, яъни Паркент тумани Жиноий Суд биносини қўриқлаш постини қабул қилиб хизматга тушганлигини, хизмати давомида бўлим 2-гуруҳ командири Т.Нуратдинов томонидан хизмат фаолиятлари кун давомида текширилганлигини, текширувлар давомида ҳеч қандай эътирозлар бўлмаганлигини, жорий йилнинг 4 август куни ўртоқлари билан чойхонада спиртли ичимликлар ичганлигини ва тунги соат 02-30ларда уйига қайтганлигини, шундан сўнг эрталаб, яъни 5 август куни хизматга тушганлигини, хизмати давомида Жиноят Суди ходимлари ўзлари билан «ароқ» спиртли ичимлигини олиб келишганлигини ва улар билан биргаликда кечки овқат вақтида тахминан соат 18-30ларда Суд биносининг ошхонасида 100 (юз) грамм спиртли ичимлик ичганлигини, шундан сўнг тахминан соат 22-10ларда Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходими катта лейтенант Т.Бойқобилов келиб текширганлигини ва текширув давомида спиртли ичимлик ичганлигини гумон қилиб уни Ўзбекистон Республикаси Қўриқлаш бош бошқармасига олиб бориб экспертизадан ўтказганда спиртлик ичимлик ичганлиги аломатлари борлигини айтишганлигини, шундан сўнг Паркент тумани Тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб экспертизадан ўтказилганида у ерда ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги тасдиқланганлигини, шу куни экспертизага олиб кетилишидан олдин ўзига бириктирилган табел қуролини бўлим бошлиғи олиб отряд командирига берганлигини, шунингдек, спиртли ичимлик ичмаслик, тотализатор ўйинларини ўйнамаслик, хизмат интизомини бузмаслик тўғрисида бошлиқлари ва командирлари томонидан бир неча бор огоҳлантирилганлигини ва тилхат ёзганлигини маълум қилган. Download 45.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling