«т а с д и қ л а й м а н» Бухоро вилояти ииб бошлиғининг ўринбосари подполковник


Download 68.5 Kb.
bet1/5
Sana18.02.2023
Hajmi68.5 Kb.
#1209693
  1   2   3   4   5
Bog'liq
12-мавзу 3413 сон Қарор


«Т А С Д И Қ Л А Й М А Н»
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник
У.С.Утаев
« » декабрь 2022 йил


Р Е Ж А - К О Н С П Е К Т


Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги "Ички ишлар органларини хизматини ташкиллаштиришни тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3413 сонли Қарори мазмун мохияти ва унга киритилган қўшимчава ўзгартиришлар.


Ўқув саволлар:


1. Ички ишлар идоралари ходимларининг низом асосида хизмат ўташ тартиби.
2. Ички ишлар идоралари ходимларининг мажбуриятлари ва хуқуқлари .

Ушбу Низомга мувофиқ ички ишлар органлари ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари курсант (тингловчи)ларининг хизмат ўташ тартибини белгилайди. Ички ишлар органларидаги хизмат давлат хизматининг тури бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини бўйича вазифаларни амалга оширишдан иборат. Хизматни ўташ қуйидаги тартибларни ўз ичига олади. Хизматни ўташ қуйидаги тартибларни ўз ичига олади.


1. Хизматга қабул қилиш;
2. Махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум этиш;
3. Лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш ва ротация;
4. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
5. Ходимнинг бошқа давлат органлари ва ташкилотларига сайланганида (тайинланганида, сафарбар этилганида) хизмат ўташи;
6. Аттестация ўтказиш;
7. Таътиллар бериш;
8. Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш;
9. Хизмат ўташ режимини таъминлаш;
10. Хизмат муддатларини узайтириш, хизматдан бўшатиш ва хизматга тиклаш.
Хизматга муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда, аҳоли турар жойларида, ташкилот ва муассасаларда мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади, оммавий ахборот воситаларида қабул ва бўш лавозимлар тўғрисида эълонлар жойлаштирилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида очиқ эшиклар куни ўтказилади. Хизматга 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади. Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, тегишли маълумотга эга шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларидаги кундузги таълимга ўқишга, ёши ўн саккиздан кичик ва йигирмабешдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшдаги ҳам, ўрта, ўрта-махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълимга ўқишга, ёши ўттиз беш ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз беш ёшдаги ҳам, ички ишлар органларида камида уч йиллик амалий иш стажига, ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга бўлган ходимлар қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига ҳарбий хизмат ўтаган (эркаклар учун) ва тегишли ўрта ўрта-махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз беш ёшдаги ҳам, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.
Зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган рўйхати бўйича ички ишлар органларининг айрим бўлинмалари ва ташкилотларига хизматда бўлишнинг энг юқори ёшига тўлган пайтида кўп йиллик хизмати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ўттиз ёшдан катта бўлган фуқаролар қабул қилиниши мумкин. Эркаклар ички ишлар органларидаги хизматга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташи ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтиши керак. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кирувчилар учун ушбу талаб ўрнатилмайди. Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига, қарорига, фармойишига, шунингдек розилигига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ходимлар, ушбу банднинг биринчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида белгиланган талабларини инобатга олмаган ҳолда хизматга қабул қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ички ишлар органи ваколатли бошлиғи номига тартибда билдирги билан мурожаат этадилар.
Хизматга қабул қилиш номзоднинг доимий прописка жойи бўйича ички ишлар органлари томонидан дастлабки ва якуний танловлар асосида амалга оширилади. Танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун ички ишлар органларида қабул комиссиялари тузилади. Танловлар номзоднинг хохишига кўра давлат, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади. Дастлабки танлов тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади.

Download 68.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling