«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet10/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

КИРИШ


Узбекистон Республикаси уз мустакиллигига эришгандан сунг сиёсий – иктисодий ва ижтимоий муносабатларни ислох килишни, бозор иктисодиётига утишни бошлаш билан бирга республика миллий хавфсизлигини таъминлашга каратилган мустакил мухофаза сиёсатини яратиш ва уни амалга ошириш бошланди.
Бу сиёсат дунёдаги ривожланган мамлакатлар тажрибаларига ва Республикамиз худудини табиий хамда табиий-техник хусусиятларига таянган холда ахоли ва худудларни турли фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш масалаларини ечишга каратилган.
Мухофаза сиёсати юритиш замон такозоси булиб, дунёда юз бераётган табиий офатлар, фалокатлар ва турли авариялар мухофаза тизимини яратиш ва уни такомиллаштириб боришни талаб этмокда.
Мамлакатимиз ахолисини, халк хужалиги иншоотлари ва сохаларини табиий ва техноген хусусиятдаги фавкулодда вазиятлардан мухофаза килишни юкори даражаларга кутариш давлат сиёсатининг устивор йуналишларидан бири хисобланади.
Бу эса турли фавкулодда вазиятларни олдиндан башоратлаш ва ахолини бундай вазиятлардан огохлантириш, талафот юз берган такдирда кечиктириб булмайдиган кидирув-куткарув ишларини олиб бориш хамда талофатлар окибатларини бартараф этиш буйича тадбирларни амалга ошириш билан бирга, ахолига булиши мумкин булган фавкулодда вазиятлар, уларнинг келиб чикиш сабаблари, окибатлари хамда бартараф этиш чора-тадбирлари хамда фавкулодда вазиятлар шароитида харакат килиш йул-йуриклари, фукаро мухофазасининг хукукий асослари, иктисодий омиллари, мухофаза тизими ва унинг куч ва воситалари тугрисида тушунчалар беришни такозо этади.
1-савол: Фавкулодда вазиятлар мазмуни.
Фавкулодда вазият - одамлар курбон булишига, уларнинг соглиги ёки атроф-табиий мухит зарар куришига, анчагина моддий талафотга ва инсонларнинг хаёт фаолияти издан чикишига олиб келган авария, халокат, хавфли табиат ходисаси, табиий ва бошка офат окибатида муайян худудда юзага келган шароит.
Албатта, бундай шароитни юзага келишида табиий, техноген, экологик, харбий ва ижтимоий сабаблар алохида урин эгаллайди. Шу билан бирга фавкулодда вазият камраб олган худуднинг кулами, етказилган моддий зарарнинг микдори хам турли хил булади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling