«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet18/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

Геологик хавфли ходисалар.
Зилзилалар - содир булиши окибатида одамлар улимига, маъмурий-ишлаб чикариш биноларининг технологик асбоб-ускуналарнинг, энергия таъминоти, транспорт коммуникациялари тизимларининг, уй-жойларнинг турли даражада бузилишига, ишлаб чикариш ва инсонлар нобудгарчилигига олиб келади.
Кучки, упирилиш, тупрок емирилиши таъсирида инсонлар нобудгарчилигига, хужаликларга шикаст етказувчи, одамларни хавфсиз жойга кучиришни такозо этувчи табиий ходисалар мажмуаси.
Гидрометеорологик хавфли ходисалар.
кор кучиши, кучли шамол (довул), кучли ёгингарчилик (жала) ва бошка об-хавонинг кескин узгариши натижасида турли дам олиш масканларига, туристлар ва спортчиларнинг жарохатланишига, ахоли пунктларига жиддий зарар етказадиган нохуш вазиятлар мажмуаси.
Сел, сув тошкини, тупланиши - окибатида фаровон хаётни издан чикарувчи ахоли турар жойларига, саноат ва кишлок хужалиги объектларига жиддий таъсир курсатиш натижасида шошилинч кучириш тадбирлари билан тугалланадиган хавфли вазиятлар.
Учинчи булим фавкулодда эпидемиологик, эпизоотик ва эпифитотик вазиятларга багишланган. .
Албатта, юкорида кайд килинган табиий офатлар содир булиш кулами, яъни улар камраб олган худудларнинг катталигига караб хам бир неча турлар: локал, махаллий, минтакавий ва трансчегарали турларга булинади.
куйида геологик ва гидрометеорологик хавфли ходисалар юзага келтирадиган табиий офатларнинг тафсилотлари, хусусиятларини кенгрок мушохада килиб, энг мухими улардан мухофазаланиш тадбирларини хаётга кенг тадбик этишдир.

2-укув саволи. Геологик хавфли ходисалар (Зилзила, кучки, тог упирилишлар

З и л з и л а


Зилзила - табиатдда содир буладиган энг хавфли ходисаларнинг биридир. ЮНЕСКО маълумотига кура зилзила - юзага келадиган иктисодий зарар ва инсонлар халокати буйича табиий офатларнинг ичида биринчи уринни эгаллайди.
Аввало, зилзила тугрисида мукаммал маълумотга эга булиш учун утмишда ва хозирда булаётган зилзилаларнинг статистик курсаткичларига эътибор берсак.
Зилзилани кайд килиш бундан турт минг йил аввал бошланган булиб, шу вакт мобайнида 671 та халокатли зилзилалар кайд килинган. Шулардан 82 таси ХХ асрга тугри келади. Зилзилаларнинг даврийлигига эътибор берадиган булсак бир йилда 8 балли (Рихтер шкаласи буйича) зилзила битта; 7 дан 7,9 балли - 18 та; 6 дан 6,9 балли - 120 та булиши кузатилган. Нисбатан кучсиз булган зилзилалар купрок учрайди, яъни 3-4 балли зилзила бир йилда 49 мингтагача булиши аникланган.
ХХ асрнинг охирларидаги йирик зилзилалардан Ирокдаги (1990 й.) - 50 минг киши; Туркиядаги (1999 й.) 45 мингдан ортик одам шикастланганлигининг узи табиий офатлар ичида энг кам таркалган зилзила нечоглик катта кучга эга эканлигидан далолат беради.
Табиатда зилзиланинг содир булиш даврийлиги бир неча ун йилларни камраб олсада (айрим вактларда 100 йилларни), у содир булганда киска (10-15 сек) муддат ичида бир неча минглаб ахолига эга булган шахарларни вайрон килиш кудратига эга. Шунга карамасдан кишилар бундай хавф олдида эсанкираб колмасдан, унинг окибатларини бартараф килишга, шикастланганларга ёрдам беришга ошикадилар ва харобалар урнида янада замонавийрок масканлар барпо этадилар.
Аксарият холларда зилзила булиб утгандан сунг хавф тугрисидаги тасаввуримиз кейинги зилзилагача суниб боради. Яъни факат зилзила содир булганидагина унга тайёргарлик куриш, маълум чора-тадбирларни амалга ошириш тугрисида уйлаб коламиз. Вахоланки, Узбекистон замини юкори сейсмик фаоллашган зонада булганлигини эътиборга олган холда зилзила тугрисида ахолига етарли маълумот беришнинг узи шу хавфнинг олдини олиш борасида бажарилиши лозим булган тадбирларга катта хисса укшишга олиб келади.
Муаммонинг мухимлигига Президентимиз Ислом Абдуганиевич Каримов хам эътибор бериб шундай ёзадилар: «Узбекистон сейсмик жихатдан фаол зонада жойлашган булиб, табиий фалокатларнинг аччик окибатларини бир неча бор бошдан кечирган. Шу сабабли олиб борилаётган тадкикотларнинг етакчи йуналишларидан бири сейсмология ва иншоотларнинг зилзилага бардошлиги буйича назарий ва амалий ишлар хисобланади» [1].
Шу максадда зилзиланинг пайдо булиши, тарихи ва хозирги вактдаги географик урни тугрисида батафсил маълумот берамиз.
Аввало, зилзиланинг хосил булиш сабаблари турлича булиб, хозирги вактда мукаммал урганилган булишига карамай, замонавий илм-фан тараккиёти качон, каерда, кандай кучланишда ер силкиниши булади деган саволга хамон тылик жавоб беролмаяпти. Муаммонинг узига хос объектив сир-синоати ва хали мавхум томонлари мавжуд. Уйлаймизки, бу саволларга XXI асрда албатта жавоб топилади.
Илмий маълумотларга асосланадиган булсак сейсмик фаоллик кузатиладиган жойларда зилзилалар маълум конуният асосида булиб, уз даврийлигига эга эканлигига амин буламиз. Масалан, Ватанимиз худудида Бурчмулла - 1959 йил, Тошкент -1966 йил 26 апрел, Газли -1976 йил, Назарбек -1986 йил, в.б. Айникса Тошкент зилзиласининг дахшати хали купчилик ахолининг ёдидан кутарилгани йук.
Бир неча дакикада шахарни чанг-тузон босиб, купгина халк хужалиги объектлари, турар-жой масканлари вайронага айланди. Уша вактдаги аник асбоблар табиий офатнинг кучини Рихтер шкаласи буйича 8 балл, магнитудаси 5,3; зилзила учоги Ер юзасидан 8000 метр чукурликда эканлигини курсатди.
Тошкент зилзиласигача ва ундан сунг республикамизнинг турли бурчакларида хар хил кучга эга булган зилзилалар содир булган ва булмокда.
Зилзилаларни урганишга, сир-синоатларини ечишга умрини бахшида килган олим, академик Б.Голицин «Зилзилалар ер багрини бир лахза ёритувчи чирокка ухшайди», деб бежиз таъкидламаган.
Шубхасиз, зилзилалар канчалик дахшатли булмасин улар заминимизнинг айрим жумболларини ечишга, илм-фан равнакига катта хисса кушади. Бинобарин, зилзилаларни хавфсиз хаёт кечиришимизда, улардан келадиган зарарни камайтириш буйича доимо хушёрликка чорловчи табиий кунгироклар деб караш мумкин.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling