«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Зилзила кучини аниклаш шкаласи (балларда)


Download 0.73 Mb.
bet20/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

Зилзила кучини аниклаш шкаласи (балларда)
I. Сезилмайдиган зилзилалар. Ер тебранишининг кучи инсонлар сезадиган даражага етмайди. Уни факат тебранишни кайд килувчи махсус асбоблар - сейсмографлар ёрдамида кайд килиш мумкин.
II. Зурга сезилувчи зилзилалар. Зилзила кучини бинонинг ичида харакатсиз холатда булган, айникса юкори каватларда булган айрим инсонлар сезиши мумкин.
III. Ернинг кучсиз тебраниши. Зилзилани бино ичида булган инсонларнинг айримлари, очик жойда булганлардан факат тинч холатда турганларгина сезади. Тебраниш гуё маълум масофадан юк машинаси утгандек туюлади. Синчков кузатувчи осма холатда булган предметларнинг енгил тебранишини илгаб олади, биноларнинг юкори каватларида тебраниш нисбатан кучлирок булади.
IV. Сезиларли тебраниш. Бино ичида булган инсонларнинг аксарият кисми, очик жойдагиларнинг озчилиги сезади. Баъзан уйкудагилар хам уйгонади. Уй деразалари, эшиклар, идишлар енгил зириллайди. Осма холатда булган анжомлар тебранади. Идишлардаги суюкликларда чайкалиш пайдо булади. Тухтаб турган автотранспортдагилар хам сезиши мумкин.
V. Уйониб кетиш. Зилзилани бино ичидаги инсонларнинг хаммаси сезади. Уйкудагиларнинг аксарият кисми куркув аралаш уйгонади. Айримлар зудлик билан кучага отланади. Хайвонлар безовта булади. Осма соатлар тухтаб колади. Мустахкам асосга эга булмаган айрим буюмлар йикилади ёки сурилади. Яхши махкамланмаган эшик ва деразалар очилиб-ёпилади. Идишлардаги суюкликлар кучли чайкалади, кисман тукилади.
VI. Куркув босиш. Зилзилани бино ичидаги ва очик жойдаги инсонларнинг хаммаси сезади. Купчиликни куркув босади ва уйдан ташкарига кочиб чикишади. Харакатдагилар мувозанатини йукотади. Хайвонларда безовталик кучаяди. Баъзан шиша буюмлар синиши мумкин, жавондаги китоблар тушиб кетади. Огир мебеллар сурилади.
VII. Бинолар шикастланади. Купчилик инсонларда каттик куркув пайдо булади. Автомобил бошкараётганлар хам сезади.
Тепалик ва тог олди зоналарида кучки, упирилиш булади. Сув юзида тулкинлар пайдо булиб лойкаланади. кудук сувлари сатки, микдори узгариши кузатилади. Ер ости сувлари сизиб чикиш холлари булади.
VIII. Биноларнинг кучли шикастланиши. Инсонларни куркув ва саросима босади. Дарахт шохлари синади, тупрокда бир неча сантиметрли дарзликлар пайдо былади. Янги сув хавзалари пайдо булади. кувурлар пайвандланган жойларидан узилиб кетади. Хайкаллар ва ёдгорликлар жойидан силжийди. Ер ости суви харакати кескин узгаради. Янги булоклар пайдо булади.
IX. Биноларнинг батамом шикастланиши. Ахолининг хаммасини вахима босади. Хайвонлар кучли овоз чикариб, бетартиб харакат килади. Ер ости кувурлари узилади, темир йуллар кийшаяди, сув омборлари шикастланади. Тупрокда 10 см гача дарзликлар пайдо булади. коялар кулайди, кучкилар юзага келади. Хайкаллар, устунлар йикилади.
Х. Иншоотларнинг батамом бузилиши. Сув омборлари, тугонлар, куприкларда бузилиш булади. Ер юзаси ёрилади, тулкинсимон паст-баландликлар пайдо булади. Ер ости иншоотлари бузилади. кояларда тош кучиши юзага келади. Канал, кул ва дарёларда сувлар кучли чайкалади, янги сув хавзалари пайдо булади.
XI. Талофат. Пухта курилган иншоотлар: куприклар, уйлар, тугонлар, темир йуллар жиддий шикастланади. Ер юзасида кенг ёриклар, узилиш, силжиш каби деформацияланиш кузатилади. Тог олди зоналарида кучли кучкилар юзага келади.
XII. Ер рельефининг узгариши. Барча ер усти ва ости иншоотлари тулик шикастланади. Ёриклар пайдо булиб рельеф буткул узгаради. Дарё узанлари узгаради. Йирик тог кучкилари булади. Янги куллар пайдо булади.
Кайд килинган 12 балли шкала мутлок шкала булмасдан кейинги изланишлар давомида такомиллаштирилиб борилмокда. Хар бир тебранишда турмуш шароитида кузатиш мумкин булган айрим хусусиятларгагина тухталиб утдик.
Шу уринда китобхонларда шубха тугдирмаслик учун яна битта шкала тугрисида маълумот беришни максадга мувофик деб хисоблаймиз. Одатда, сайёрамизнинг бирор бурчагида ер кимирласа, тебраниш Рихтер шкаласи буйича 5 ёки 6 магнитудали кучланишда булди, деган маълумотни эшитиб коламиз.
Хуш, Рихтер шкаласи нима?
Бу сейсмик энергиянинг улчов бирлигига асосланган шкала булиб, зилзила гипоцентрида сейсмик тулкин сифатида нурланган энергияни улчайди. Улчов бирлиги килиб магнитуда кабул килинган. Зилзила кучланиши эса 12 балли булиб (юкорида келтирилган шкала), шу энергия туфайли хосил булади ва ер юзаси буйича хар хил кучланишда (баллда) таркалади. Хар иккала шкалани узаро солиштириб курадиган булсак, куйидаги 3.1 - жадвал куринишидаги муносабатга эга буламиз:
Магнитуда араб раками билан, кучланиш эса рим ракамлари билан белгиланиши халкаро микёсда кабул килинган.
Республикамизда содир буладиган зилзилаларни аниклашда MSK-64 шкаласидан фойдаланилади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling