«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


-укув саволи.Табиий тусдаги фавкулодда вазиятлар ва мухофаза тадбирлари


Download 0.73 Mb.
bet17/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

1-укув саволи.Табиий тусдаги фавкулодда вазиятлар ва мухофаза тадбирлари.
"Табиатни бошкаришдан олдин унинг конунларига буйсиниш лозим"
Фрэнсиса Бэкон.

Ватанимиз худудларида табиий офатларнинг купрок учраб туриши унинг табиий тузилиши билан богликдир.


Хар бир табиий офат содир булиш жойи, сабаби, кулами, у билан боглик булган моддий зарар ва бошка хусусиятлари билан ажралиб туради.
Хозирги вактнинг энг мухим вазифаларидан бири табиий офатларни хосил булиши ва ривожланишини прогноз килиш, олдиндан давлат органлари ва ахолини якинлашиб келаётган офатдан огох этишдан иборатдир.
Республикамиз худудларида учрайдиган табиий офатларнинг хосил булишида геофизик, геологик, гидрогеологик, атмосфера ва бошка омиллар асосий уринни эгаллайди. Улар окибатида хаёт хавфсизлиги бузилади, инсонлар нобуд булади, халк хужалиги объектларига турли даражада моддий зарар етказилади.
Геофизик омиллар - ернинг физик хусусияти (магнит, электр, гамма фаоллик, иссиклик ва б.) натижасида юзага келадиган турли нохуш вазиятлар мажмуасини содир этади.
Геологик омиллар - ернинг пайдо булиши билан боглик булган ва хозирги вактгача давом этиб келаётган ички ва ташки (эндоген ва экзоген) кучлари таъсирида пайдо буладиган хавфли жараёнларни юзага келтиради.
Гидрогеологик омиллар - ер ички ва юзасидаги сувлар (гидросфера) таъсирида бевосита юзага келадиган нохуш вазиятлар тушунилади.
Атмосфера омиллари - ернинг атмосфера катламидаги узгаришлар (иклим, об-хаво, ифлосланиш, озон катлами ва б.) натижасида хавфли холатлар пайдо булишига олиб келади.
Республикамиз худудларида хар турттала гурухга тааллукли хавфли халокат ва жараёнлар учраб туради.
Улардан зилзила, кучки, упирилиш, сув босиш ва селлар нисбатан купрок учрайди. Кейинги вактларда олинаётган маълумотлар, олиб борилаётган тадкикот ишлари ва кузатув натижалари йилдан-йилга табиий офатлар ортиб бораётганлигини тасдикламокда. Айникса, кучки, тошкин ва селлар микдорий жихатдан юкори курсаткични эгаллаб турибди. Масалан, уларнинг аксарият кисми Фаргона, Сурхондарё, Тошкент, Жиззах, Самарканд, Навоий ва Кашкадарё вилоятлари худудларида, яъни тогли ва тог олди худудларида содир булмокда.
Табиий офатлар тугрисида кенгрок маълумот бериш ва содир булиши мукаррар булган халокатларда ахоли харакатини меъёрлаштириш максадида табиий офатларнинг турларига алохида тухталиб утамиз.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling