«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet16/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

Табиий офат-бу табиатда юз берадиган фавкулоддаги узгариш булиб, у бирдан, тезликда инсонларнинг муътадил яшаш, ишлаш шароитларининг бузилиши, одамларнинг улими хамда кишлок хужалиги хайвонларининг, моддий бойликларнинг йук булиб кетиши билан тугайдиган ходисалардир.
Табиий офатларнинг турлари хилма-хил: ер силкиниши, сув тошкини, кучли шамол, ёнгин, кургокчилик, ер сурилиши ва бошкалар. Бу хилдаги табиий офатлар бир-бирига боглик хамда боглик булмаган холда, алохида юзага келиши мумкин. Яъни бир табиий офатнинг бошка офат окибатида юзага келишидир. Масалан, урмонда ёнгинларнинг келиб чикиши, тогли жойлардаги ишлаб чикариш портлашлари, карерларни ишга солишда, платиналар куришда ернинг сурилишига, корларнинг кучиши ва бошка офатларнинг келиб чикишига сабаб булади.
Хеч нарсага боглик булмаган табиий офатлар жуда катта микёсда ва турли вактларгача бир неча сония дакикадан (ер сурилиши, ер силкиниши, кор кучиши) бир неча соатларгача (кучли кор ва ёмгир ёгиши), хатто кун ва ойгача (сув тошкини ва ёнгин булиши ) чузилиши мумкин.
Лекин бу хилдаги табиий офатлар хамма жойларда хам юзага келавермайди. Жумладан, ер силкиниши, ер сурилиши офатлари купрок тогли худудларда кузатиладики, бунинг окибатида нафакат инсонлар, балки халк хужалиги тармоклари, хатто атроф-мухиит каттик шикастланади.
Яна кучли ёгингарчилик, кор ёгиши натижасида сув тошкини кузатиладики, окибатда, фукароларнинг яшаш жойлари, саноат корхоналари, темир ва магистрал йуллар, гидротехник иншоотлар издан чикади.
Худди шунга ухшаш таъсирлар ер сурилиши, кор кучиши, кургокчилик, кучли шамоллар таъсирида хам кузатилиб, охир-окибатда инсонлар катта, хам маънавий, хам моддий зарар курадилар.
Аммо, барча табиий офатнинг турлари хам хамма жойда кузатилапвермайди. Табиий офатнинг хар кайси шакллари узларининг физик маъносига, келиб чикиш сабабларига, узларининг тавфсифига, кучига ва ташки атрофига таъсир курсатиш хусусиятлариа эга. Бу табиий офатлар бир-биридан фарк килишидан катъий назар, улар бир умумий хусусиятга эга. Яъни уларнинг таъсири жуда кенг микёсда булиб, узини ураб турган атроф- мухитга жуда катта таъсир кучини курсатади хамда инсонлар рухиятига жиддий зарба беради.
Шунинг учун бу табиий офатларнинг уз вактида билиб, унинг тавфсифлари ва сабаблари аник урганилса, бу офатларнинг олдини олиш ёки уларнинг зарар келтириш хусусиятлари бирмунча камайтирилган булади. Шу тарика табиий офатлардан кейинги килинадиган хатти-харакатларни ва офат окибатларини тезрок хал этиш имкониятларига эга булинади. Табиий офатларга карши кураш чораларидан бири бу халкни уз вактида вокиф этиш хисобланади.
Бу эса табиий офатдан келадиган зарарларни бирмунча камайтириш имкониятини вужудга келтиради. Яна табиий офатлар юз берганда халкка маънавий ёрдам бериш чора-тадбирлари ва килинадиган бирламчи ишларни тугри ташкил этиш шакллари энг асосий вазифалардан хисобланади. Бу эса табиий офатдан келадиган зарарларни бирмунча камайтириш имкониятини вужудга келтиради. Яна табиий офатлар юз берганда халкка маънавий ёрдам бериш чора-тадбирлари ва килинадиган бирламчи ишларни тугри ташкил этиш шакллари энг асосий вазифалардан хисобланади. Бу ишларнинг бош-кошида фукаролар мухофазаси органлари туриб, улар офат юз берган жойда (уруш даврими, тинчлик даврими барибир) халкни бу офатлардан мухофаза этиш ва фалокат юз берган жойдан хаммани бехатар жойга кучириш омилларини амалга оширади. Кайси ерда хар кандай экстремал шароитларда харакат килиш ишлари ва уларнинг натижалари юкори булади (маънавий талофат ва моддий йукотиш).
Юкорида айтилган фикрлар табиий офатлар юз берган жойларда уз натижасини берган. Масалан: Ашхабад, Тошкент, Газли, Арманистон ва бошка давлатлардаги ер силкинишлари, Жигаристон (Узбекистон), Шарорадаги (Тожикистон) ер сурилиши; Коракалпогистондаги, Пискентдаги хамда Бустонлик туманларидаги сув тошкинлари ва бошкалар.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling