«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet12/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

Геофизик омиллар – ернинг физик хусусияти (магнит, электр, гамма фаоллик. иссиклик ва б.) натижасида юзага келадиган турли нохуш вазиятлар мажмуасини содир этади.
Геологик омиллар – ернинг пайдо булиши билан боглик булган ва хозирги вактгача давом этиб келаётган ички ва ташки (эндоген ва экзоген) кучлари таъсирида пайдо буладиган хавфли жараёнларни юзага келтиради.
Гидрогеологик омиллар – ер ички ва юзасидаги сувлар (гидросфера) таъсирида бевосита юзага келадиган нохуш вазиятлар тушунилади.
Атмосфера омиллари – ернинг атмосфера катламидаги узгаришлар (иклим, об-хаво, ифлосланиш, озон катлами) натижасида хавфли халокатлар пайдо булишига олиб келади.
Республикамиз худудларида хар туртала гурухга тааллукли хавфли халокат ва жараёнлар учраб туради. Улардан зилзила, кучки упирилиш, сув босиш ва селлар нисбатан купрок учрайди. Кейинги вактларда олинаётган маълумотлар олиб борилаётган тадкикот ишлар ва кузатув натижалари йилдан-йилга табиий офатлар ортиб бораётганлиги тасдикланади.
Техноген тусдаги фавкулодда вазиятлар ва мухофаза тадбирлари тугрисида 19 асрнинг охирида инсонлар фаолияти билан боглик булган техногени хусусиятдаги фавкулодда вазиятлар тури ва микдори ошиб бормокда. Бундай фавкулодда вазиятлар тугрисида тулик тасаввур эга булишга, имкон даражасида олдини олишга аянчли окибатларни келтирадиган зарарни иложи борича камайтиришга фукароларимизни самарали мухофазалаш чора-тадбирлари топишга эришишимиз керак.


II.ТЕХНОГЕН ТУСДАГИ ФАВКУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРГА:

  1. Танспорт авариялари ва халокатлари:

  2. Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар:

  3. Ёнгин-портлаш хавфи мавжуд булган объектлардаги авариялар:

  4. Энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар:

  5. Одамлар улими билан боглик булган ва зудлик билан авария куткарув ишларини утказилиши:

  6. Технологик жараёнда радиоактив моддалардан фойдаланиладиган объектлардаги авариялар:

  7. Гидротехник халокатлар ва авариялар.




  1. Транспорт авариялари ва халокатлари:

Экипаж аъзолари ва йуловчиларнинг улимига, хаво кемаларининг тулик парчаланишига ёки каттик шикастланиш хамда кидирув ва авария-кидирув ишларини талаб киладиган авиахалокатлар:
Ёнгинга портлашга, харакатланувчи таркибининг бузилишига сабаб булган ва темир йул ходимларининг халокат худудидаги темир йул платформаларида, вокзаллар биноларида ва шахар иморатларида булган одамлар улимига, шунингдек ташилаётган кучли таъсир курсатувчи захарли модда (КТКЗМ) лар билан халокат хойига туташ худуднинг захарланишига олиб келган темир йул транспортидаги халокатлар ва авариялар (агдарилишлар ):
Портлашларга, ёнгинларга, транспорт воситаларининг парчаланишига, ташилаётган КТКЗМ ларнинг захарли хоссалари намоён булишига ва одамлар улими (жарохатланиши, захарланиши) га сабаб буладиган автомобил транспортнинг халокати ва авариялари, шу жумладан йул транспорт ходисалари:
Одамларнинг улимига, шикастланишига ва захарланишига, метрополитен поездлар парчаланишига олиб келган метрополитен бекатларидаги ва тунеллардаги халокатлар, авариялар,ёнгинлар:
Газ,нефть ва нефть махсулотларининг (авария холатида) отилиб чикилишига, очик нефть ва газ фаввораларининг ёниб кетишига сабаб буладиган магистрал кувурлардаги авариялар.

  1. Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар:

Атроф табиий мухитга кучли таъсир килувчи захарли моддаларнинг (авария холатида) отилиб чикишига ва шикастловчи омилларнинг одамлар, хайвонлар ва усимликларнинг куплаб шикастланишига олиб келиши мумкин булган ёки олиб келган даражада, йул куйиладиган чегаравий концентрацияларда анча ортик микдорда санитария – химоя худудидан четга чикишига сабаб буладиган кимёвий хавфли объектлардаги авариялар, ёнгин ва портлашлар.

  1. Ёнгин-портлаш хавфи мавжуд булган объектлардаги авариялар:

Технологик жараёнда портлаёдиган, осон ёниб кетадиган хамда бошка ёнгин учун хавфли моддалар ва материаллар ишлатадиган ёки сакланадиган объектлардаги, одамларнинг механик ва термик шикастланишларига, захарланишига ва улимига, асосий ишлаб чикариш фондларининг нобуд булишига, фавкулодда вазиятлар худудларида ишлаб чикариш циклининг ва одамлар фаолиятининг бузулишига олиб келадиган авариялар, ёнгинлар ва портлашлар:
Одамларнинг шикастланишига, захарланишига ва улимига олиб келган хамда килириш-куткариш ишларини утказишни, нафас олиш органларин мухофаза килишнинг махсус анжомларини ва воситаларини кулланишни талаб килувчи кумир шахталаридаги ва кон – руда саноатидаги газ ва чанг портлаши билан боглик авариялар, ёнгинлар ва жинслар купорилиши.

  1. Энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар:

Саноат ва кишлок хужалиги масъул истемолчиларнинг авария туфайли энергия таъминотисиз колишига хамда ахоли хаёт фаолиятининг бузлишига олиб келган ГЭС, ГРЭС, ТЭЦлардаги туман иссиклик марказлардаги, электр тармоклардаги, бугкозон курилмалардаги, компрессор ва газ таксимлаш шахобчалардаги ва бошка энергия таъминоти объектлардаги авариялар ва ёнгинлар:
Ахоли хаёт фаолиятининг бузулишига ва саломатлигига хавф тугилишига олиб келган газ кувурларидаги, сув чикариш иншоотлардаги, сув кувурларидаги канализация ва бошка коммунал объектлардаги авариялар:
Атмосфера, тупрок ер ости ва ер усти сувларининг одамлар саломатлигига хавф тугдиркувчи даражада концентрациясидаги зарарли моддалар билан ифлосланишига сабаб булган газ тозалаш курилмалардаги, биологик ва бошка тозалаш иншоотларидаги авариялар.

  1. Одамлар улими билан боглик булган ва зудлик билан авария-куткарув ишлари утказилишини хамда зарар курганларга шошилинч тиббий ёрдам курсатилишини талаб киладиган мактаблар, касалхоналар, кинотеатрлар ва бошка ижтимоий йуналишдаги объектлар, шунингдек уй-жой сектори бинолари конструкцияларининг тусатдан бузилиши, ёнгинлар, газ портлаши ва бошка ходисалар.

  2. Радиоактив ва бошка хавфли хамда экологик жихатидан захарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни саклаш билан боглик авариялар:

Санитария – химоя худуди ташкарисига чикариб ташланиши натижасида пайдо булган юкори даражадаги радиоактивлик одамларнинг йул куйиладигандан куп микдордан нурланишини келтириб чикарган технологик жараёнда радиоактив моддалардан фойдаланадиган объектлардаги авариялар:
Радиоактив материалларни ташиш вактидаги авариялар:
Атроф – мухит ва одамлар саломатлиги учун хавф тугдирувчи радиоавктив чикиндилар туплагичлардаги, чикинди хоналардаги, шлам туплагичлардаги ва захарли моддалар кумиладиган жойлардаги авариялар (упирилишлар):

  1. Гидротехник халокатлар ва авариялар:

Сув омборларида, дарё ва каналлардаги бузулишлар баланд тоглардаги куллардан сув уриб кетиши натижасида вужудга келган хамда сув босган худудларда одамлар улимига, саноат ва кишлок хужалиги объектлари ишининг, ахоли хаёт фаолиятининг бузилишига олиб келган ва шошилинч кучириш тадбирларини талаб киладиган халокатли сув босишлари.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling