«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet26/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

Сурхондарё вилояти. Республиканинг энг жанубида жойлашган булиб, Амударёнинг унг ирмоги Сурхондарё хавзасини ташкил этади. Сурхондарё вилоятининг майдони 20,8 минг км2 булиб, республика худудининг 4,7% ни ташкил этади. Ахолиси 1,3 млн. дан ортик. Хавзанинг табиий чегараси шимолда Хисор, шаркда Боботог, Гарбда Кугхитанг тоглари, жанубда эса Амударё билан чегараланиб туради. Вилоятнинг рельеф тузилишидаги умумий киялик шимолдан жанубга томон пасайиб боради.
Бошка вилоятлар худуди каби Сурхондарё вилоятида хам кучкилар икки сабабдан юзага келиб кайд килинган тогларнинг ёнбагирларида кенг таркалан.
Вилоятдаги энг йирик Жанубий Сурхон сув омбори атрофида хам жарланиш билан кучкилар уйгунлашиб кетганлигини курамиз. Сув омборининг шимоли-гарб томонида бу ходисаларнинг аксарият купрок учрашини кузатишимиз мумкин.
Вилоятлар ичида Сурхондарё Орол хавзасидаги йирик дарё (Амударё) атрофидаги киргокни ювиш ва упирилиш ходисалари нисбатан купрок учраши билан ажралиб туради.
Кучкиларнинг ерга техник ишлов бериш натижасида юзага келадиган тури Шеробод ботиклигининг марказий ва шимолий кисмларида купрок учрайди. Хозирги вактда вохадаги автомобил йулларини куриш ва мавжуд йулларни кенгайтириш ишлари натижасида хам кучкиларнинг бироз купайганини куриш мумкин. Упирилиш-кучки жараёни Кайроксойнинг жануби-гарб томонларида кенг таркалган. Бу жойлардаги лесс катламлари дарёнинг (Сурхондарё) унг киргогида нисбатан купрок булгани учун намгарчилик таъсирида ер кучиши тез ривожланмокда. Сурхондарё вилояти Фавкулодда вазиятлар бошкармаси ходимлари олиб бораётган сайи харакатлари натижасида кучкидан зарар курган хужаликлар деярли йук. Аммо, кейинги 40 йилликда хавфли геологик ходисалардан кучкилар купайиб бормокда, яъни 90-йиллардаги кучкилар 80-йилларга нисбатан уч баравар ортган. Шуни назарда тутган Давлат кузатиш хизмати вилоятнинг тегишли ташкилотлар ходимлари билан бирга 1994-99 йилларда 240 хужаликни хавфсиз жойларга кучиришган.
Самарканд вилояти. Республиканинг марказий вилоятларидан булиб, Зарафшон дарёсининг урта окимига жойлашган. Самарканд вилоятининг майдони 13,9 минг км2, республика худудининг 3% ни ташкил этади. Ахолиси 2,3 млн дан ортик. Вилоятнинг табиий тузилиши жанубий (Зарафшон) ва шимолий (Нурота) кисмларида тогликлар билан чегараланиб туради. Мухандис-геологик жихатдан шимолий кисмида Нурота тог этакларида ва жанубий кисмдаги Коратепа тогининг шимолий ёнбагирларида лесс катламлари купрок булгани учун бу жойларда кучки жараёни нисбатан кенг таркалган.
Вилоятдаги йирик сув омборларидан Каттакургон хавзасида мавсумий вактларда сув микдорининг купайиб кетиши окибатида киргок атрофининг упирилиши кузатилади, лекин бу жойларда ахоли пунктлари жойлашмаган. Сув омбори атрофи хозирги вактда кишлок хужалиги максадида узлаштирилиши натижасида айрим жойларда упирилиш ва эрозияланиш ходисалари ривожланиб бормокда. Табиий шароитда хосил булаётган кучкиларни Оксой, Саганак, Окдарё ва Корадарё хавзалари атрофида учратиш мумкин. Бошка вилоятлардаги кучкиларга таккослаб курадиган булсак, Самарканд вилоятидаги кучкиларнинг кулами, хусусияти узгачадир, яъни кенг майдонларни камраб олмагани сабаби бу жойлардаги рельеф юзасининг киялиги жуда катта эмас ва сурилиб бораётган масса жуда кам жойларга таркалади.
Вилоятда олиб борилаётган курилиш (саноат, атомобил, сув иншоотлари) тадбирлари натижасида хам ёнбагирларнинг упирилиш холатлари учрамокда.
Вилоят фавкулодда вазиятлар бошкармаси ходимлари уз тасарруфидаги майдонларда кучки хавфи бор жойларни доимий кузатиб боришади. 1994-99 йилларда вилоят буйича 11 хужалик кучки хавфи бор жойдан хавфсиз майдонларга кучириб утказилди.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling