«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet29/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

Т о ш к и н
Табиий офатлар ичида катта талофатлар келтирадиган, ахолини огир тахликага соладиган ва киска вакт ичида шиддатли буладигани сув тошкинларидир.
Тошкин - дарёлар, сойлар, денгизлар, кулларда сув саткининг кескин кутарилиши окибатида юзага келиб, ер юзасининг катта майдонларини вактинча сув босишидир.
Тошкинлар куп холатларда кучли жала, харорат кутарилиши билан кор ва музликларнинг кескин эриши натижасида хавзалардаги сув микдорининг купайишидан пайдо булади. Бундан ташкари сув хавзалари атрофидаги ёнбагирларда кучки содир булиши коялардан тог жинслари упирилиши билан хавзадаги сув тошиб чикиши ва тугонларнинг бехосдан бузилиб кетиши окибатида хам содир булиши мумкин. Одатда бундай тошкинлар жуда хавфли булади.
Тошкинларнинг яна бир тури шамолнинг катта тезлиги билан боглик булиб, денгиз сувини киргокларга маълум баландликда бостириб келишидан пайдо булади. Лекин, тошкиннинг бу тури мамлакатимиз худудларида учрамайди.
Ватанимизнинг табиий тузилиши, гидрометеорологик шароити, мухандис-гидрогеологик иншоотлари бошка табиий офатлар каби тошкин булиб туриши ва унинг хавфи юкорилигидан далолат беради. Айникса бу ходиса сув тармоклари атрофларида жуда куп таркалган.
Тошкинларнинг хосил булиши, гарчан бир хил сабабдан булсада, яъни об-хаво шароитининг кескин узгариши натижасида меъёридан куп ёгингарчилик булиши, ахоли яшаш жойлари ва худудларга турли таъсир курсатади. Булар ичида энг кучлиси халокатли тошкинлар хисобланиб, улар узок муддат ёккан ёмгир натижасида юзага келади. Бизнинг шароитда тошкинлар билан бирга селлар доим кузатилади.
Селли тошкинлар одатда киска вактда пайдо булиб, асосий хусусиятларидан бири шитоб билан сув келиши окибатида сув иншоотлари атрофини, киргокларни, баъзан тугон ва куприкларни ювиб кетади. Натижада сув сатхининг кутарилишидан катта-катта майдонларга сув бостириб юбориши окибатида шу жойдаги экинлар, мухандис иншоотлар катта зарар куради. Бундай нохуш холатларнинг олдини олиш буйича илмий муассасалар муаммонинг ечимига катта эътибор бериб кенг микёсдаги изланишлар олиб бораётган булса, хукумат, махаллий хокимият органлари рахбарлари эса жойларда мавсум шароитида тайёргарлик куриш лозимлиги ва тадбирларни уюшкоклик билан киска муддатда утказиш йулларини ишлаб чикишмокда.
Айникса дарёлар, сойлар ва турли гидроиншоотлар атрофларида сохилларни мустахкамлаш, обод масканларга айлантириш вазифалари нафакат рахбарлардан, балки ахолининг узи хам бу ишларда фаол иштирок этишлиги хукумат карорларида уз аксини топган. Шу боис, турли сув иншоотлари атрофидаги майдонларни гузал гушага айлантириб одамлар хордик чикарадиган кичик-кичик дам олиш шохобчалари ташкил этиш махалла кумитаси фаолларининг диккат эътиборида булиши керак. Лекин, юкорида таъкидлаганимиздек, табиий офатлар тусатдан пайдо булиб, хаётимизга катта хавф солиши билан бирга улар чегара танламайди. Ернинг заиф ва пасткам жойларини буткул бузиб юборади. Республикамизда содир буладиган тошкинларнинг яна бир хусусияти, улар кушни давлатлар худудларида пайдо булиб, бутун талофотни бизнинг ахоли ва худудларга етказади. Чунки, Ватанимизнинг шаркий, жануби-шаркий худудлари баланд тогликлар билан уралгани учун сув тармокларининг бошланиш кисми кушни давлатларда булган, шу тоглардаги булоклардан тупланади. Шу билан бирга купгина дарёларнинг бошланиш жойида музликлар, куллар булгани учун об-хаво харорати кутарилиб кетиши окибатида улардаги сув микдорининг ошиши хам маълум хавф тугдиради. Мазкур муаммонинг олдини олиш ва доимий кузатиш буйича Республика Бошгидромет тасарруфидаги тармок кузатиш хизмати ходимлари мавсумий вактларда туну-кун иш олиб борадилар. Шу каби ташкилотлар кушни давлат худудларида хам мавжуд. Хозирги даврнинг талаби олиб борилаётган тадбирлар амалий жихатдан самарали булиши учун Марказий Осиё давлатларининг кузатиш хизматлари орасида маълумот айирбошлаш ишларини йулга куйиш, доимо ишончли маълумот билан хамкорликда иш олиб боришни таккозо этмокда. Бунга яккол мисол тарикасида ХХ асрнинг охирги йилида «Шохимардон фожиаси» деб тарихга мухрланган Фаргона водийсидаги фожиани келтириш мумкин. Юкорида кайд килинганидек, мазкур фожиа кушни Киргизистон мамлакати худудида бошланиб Шохимардонсой буйига жуда катта талофотлар келтирди. Фожианинг асосий сабаби, ёз ойларида харорат кескин кутарилиши билан Киргизистоннинг Уш вилояти тогликларидаги Оксув дарёсининг юкори кисмида жойлашган кор ва музлар эриши окибатида сув микдори бирданига ошиб кетиб, соатига 200 м/сек тезликда харакат килиши натижасида Шохимардонсой ва унинг куйи окимларида сел оковаларига айланди. Натижада купгина инсонлар нобудгарчилиги билан (100 дан ортик), шу жойдаги коммуникация иншоотлари, йуллар, маиший хизмат масканларига катта талофат етказди. Жумладан, 52 хужалик, 36 та дам олиш маскани, 4 та болалар оромгохи ва бошка йирик микёсда олиб борилган тадбирлар натижасида ахоли хавфсиз жойларга кучирилди.
Табиий офат окибатларини тугатишга республикадаги барча ташкилотлар уз хиссаларини кушишди.
Ахоли ва худудларни тошкин, селлардан мухофаза килишнинг биринчи талаби дарё, сой узанлари атрофини мустаккамлашдан иборат. Шундай тадбир Оксув ва Шохимардонсой атрофларида олиб борилиб киргоклар кум-шагал, темир-бетон махсулотлари билан мустахкамланди.
Албатта, республикамизда бундай жойлар куплаб учраб туради ва хаётимиз бундай хавфли жараёнлардан кафолатланмаган. Шунинг учун хар бир ахоли яшайдиган жойларда маълум хавфсизлик чораларини олдиндан куриб куйишимиз, хушёрликни оширишимиз замон талабидир. Бундай холатларда биринчи галда амалга ошириладиган ишлардан яна бири ахолини уз вактида огохлантиришдир. Лекин, огохлантиришдан аввал ахолини яшаш шароитида тахдид солувчи хар кандай табиий офатга тайёрлаш зарур. Бунинг учун тушунтириш ишлари билан бир каторда табиий офатларнинг сабаби, таркалиши тугрисида маълумот бериб, содир булган такдирда (хар кандай офатда) аввало хотиржамликни саклаш, ортикча вахимага берилмаслик аломатларини хар биримизнинг калбимизга сингдиришимиз керак. Шундагина холатни тез бахолаб оламиз ва харакатни тугри олиб борамиз. Бундай тадбирлар канчалик ёшликдан олиб борилса максадга мувофик булади.
Хуш, тошкин содир булса кандай мухофаза коидаларига риоя килиш керак?
Аввало, тошкин хавфи бор жойларда хар кандай курилиш иншоотлари барпо этишга чек куйиш керак.
Тошкиннинг хосил булиш хусусиятига кура баъзи эхтиёт чораларини амалга ошириш лозим. Яъни озик-овкат, ичимлик суви, кийим-кечак ва бошка маиший-хужалик захираларига эга булиш, уларни сув босмайдиган жойларда саклаш. Керакли хужжатлар, зарур мол-мулк билан эвакуацияга тайёргарлик куриш зарур.
Тошкин жуда катта тезлик билан авж олаётган булса, зудлик билан якин атрофдаги тепаликка караб юриш, бино шароитида булсангиз юкори каватларга кутарилиш, томларга чикиб олиш тадбирларини амалга ошириш лозим. Аммо, барча эхтиёт чораларига карамасдан мободо, сув ичида колсангиз, энг мухими саросима ва вахимага берилмасдан хотиржамлик билан устки ва оёк кийимларни ечиш, сув окими буйлаб бирорта баландрок ёки мустахкам асосга эга булган предметни танлаш, сув билан бирга харакат килаётган буюмлардан узингизни эхтиёт килиш чораларини куришингиз лозим.
Заруратга кура уйларни, хоналарни тарк этаётганингизда сув, газ, электр тармокларини хавфсиз холатга келтиришни унутмаслик керак. Ертулаларда озик-овкат захираси мавжуд булган такдирда уларни курук булган жойларга, сув босиб зарар етказмайдиган жойларга олиб куйган маъкул.
Албатта, эхтиёт чораларини олдиндан ташкиллаштириб уюшкоклик билан олиб борилса, хар кандай фожиадан келадиган талофат ва зарарни камайтиришга эришилади. Лекин, аксарият холларда ахоли томонидан бепарволикга йул куйилади.
Табиий офат, хусусан, тошкин канчалик киска вактни камраб олмасин маълум талофатлар келтиришга сабабчи булади. Шу жараён булиб утгандан сунг кандай ишларни биринчи галда амалга ошириш керак. куйида шулар тугрисида тухталамиз.
Аввало, хар кандай табиий офат юзага келган майдон ва худудда узига яраша антисанитария холати юзага келади. Бунинг окибатида одамлар уртасида, тирик организмлар уртасида юкумли зарарланиш холати таркалади. Шу вазиятдан чикиш учун маълум муддатгача факат кайнатилган сув истеъмол килиш ва курук озик-овкатлар билан чегараланган маъкул. Зарурат туфайли уй-жойлардан бошка ерга утилгандан сунг кайтиб келинганда уйнинг холатини, атроф йулакларни синчиклаб куздан кечириш керак. Хеч вакт уйга киришга шошилманг. Тошкин туфайли уйларнинг деворлари зах тортиши, намгарчилик меъёридан ортиб кетиши окибатида иншоотлар бардошлиги заиф булиб колади, натижада унча катта булмаган ташки куч таъсирида бинолар кулаб кетиши мумкин. Сув тупланиб колган жойлардан алохида йулаклар хосил килиб юриш жойларини ташкил этиш керак.
Хона ичида колган озик-овкатни истеъмол килишдан узингизни сакланг. Мавжуд асбоб-ускуналардан, айникса электр асбобларидан фойдаланишда нихоятда эхтиёт булинг. Чунки тулик куримаган асбоблар бошка фавкулодда вазиятлар юзага келишига сабабчи булиб, кушимча нохушликларни олиб келади. Бундан ташкари хар кандай табиий офатни бартараф килишда хам узига яраша талаб ва коидалари мавжуд. Хусусан, тошкиндан сунг уни бартараф килишда кенг микёсда ахоли томонидан кандай ишлар амалга оширилиши лозим?
Аввало, юкорида таъкидланганидек атроф синчиклаб урганилгандан сунг, сув босган жойлар ортикча турли материаллардан халос килиниб куритиш ишлари амалга оширилади. Иншоотларда ярим упирилган, кайта тиклаб булмайдиган жойлар аникланса тезда бузиб ташланиши ва у жойлар тозаланиши керак.
Биноларнинг пастки, пасткам жойларида сув тупланиб колган булса техник асбоблар ёрдамида сув чикариб ташлаланади. Тошкин натижасида шикастланган маиший-энергетика тармоклари, йиллар, куприклар ва бошка иншоотларни таъмирлашга киришилади.
Мазкур тадбирларни амалга ошириш ахолидан уюшкокликни, жипслик ва узаро хурматни талаб этади. Шундагина олдинда турган хар кандай талофат окибатини тезда бартараф килиш мумкин.
Юкорида кайд килинганидек, тошкин ва селларнинг пайдо булишида республикамиз худудларидан ташкарида булган табиий сув омборлар, гидротехник иншоотлар хам узига яраша хавф тугдиради. Бизнинг назаримизда бундай объектларнинг жойлашган урни, хавфлилик даражаси, кулами тугрисида батафсил маълумот берилса максадга мувофик булади. Аксарият куп холларда фавкулодда вазиятлар содир булганда ахоли уртасида маълумот йуклигидан саросимага тушиш окибатида талофат икки-уч баробар купайиб кетишига олиб келади.
Шуни алохида таъкидлаш лозимки, республикамиз худудларидан ташкарида булган хавф «учок»лари (табиий) тугрисида Президентимиз И.А.Каримов узларининг «Узбекистон XXI аср бысагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари» (1997) китобида батафсил тухталиб утганлар. Хусусан, ташки хавф тугрисида: «Мойлисув дарёсининг (Киргизистон) киргоклари ёкасида 1944 йилдан то 1964 йилгача уран рудасини кайта ишлаш чикиндилари кумилган. Хозирги вактда колдиклар сакланадиган 23 та жой мавжуд. Бу ерларда селни тусадиган тугонларни махкамлаш хамда кучки хавфи булган жойлардаги кияликларнинг мустахкамлигини таъминлаш лозим» - деб мамаллий хукумат рахбарлари, илмий ва ишлаб чикариш корхоналари рахбарлари олдига муаммонинг ечимини топиш йулларини, хавфли худудларга масъулиятни ва жавобгарликни ошириш лозимлигини уктирсалар, кенг жамоатчиликни бундай хавфлардан огох булишга чакирадилар.
Республикамиз жойлашган худудларини ихтиёрий харита буйича табиий-географик урнини кузатар эканмиз, хар бир минтака ташки худудлар билан узига хос тузилишга ва шу билан бирга турли халокатли майдонларни камраб олганлигига гувох буламиз. Биргина Фаргона водийсини оладиган булсак, водийга йуналган барча сув тармокларининг бошланиш кисмлари баланд тогликларда, айрим жойлари абадий кор ва музликдан иборат булиб, об-хаво кескин узгариши окибатида бу сув тармокларида тошкин, сел хавфлари юкори эканлигидан далолат беради. Бу эса тезкор амалий тадбирлар утказишни, шу худудларда жойлашган ахоли уртасида хавфли халокатлардан сакланиш йулларини таргиб килишни таккозо этади.

Тупрок емирилиши («Нураш» ходисаси)


XXI асрда тараккиётнинг баркарор ривожланишига тахдид соладиган табиий офатларни яна бири тупрок емирилиши, ювилиши окибатида ер юзасининг биологик хусусияти йуколиб бориши окибатида ерларни чулга айланиш жараёнидир.
Тупрокнинг келиб чикиши хусусияти ва таркалиш муаммоларига тухталмасакда, хаётимизда тупрокнинг урни нечогли ахамиятга эга эканлиги хаммамизга аён.
Тасаввур килинг ер юзасида тупрок катлами булмаса! Дахшат!!!
Ер доимий ривожланишда экан унинг манбалари хам доимий узгаришда, харакатда, буни юкорида кайд этдик.
Ватанимиз худудлари узига хос тупрок катламларидан иборатдир. Тупрок бир неча минг йиллар ичида пайдо булган бебахо хазинадир.
Президентимиз И.А.Каримов - "Марказий Осиё шароитида ер Аллох таолонинг бебахо инъомидир ... Айни вактда ер улкан бойлик булибгина колмай, мамлакатнинг келажагагини белгилаб берадиган омил хамдир" - дейди.
Ер юзидаги узгаришлар натижасида тупрок катламининг уз функциясини бажара олмаслиги хам табиий, хам инсон хужалик фаолияти натижасида содир булмокда.
Тупрокнинг инсон фаолияти билан боглик емирилиши кенг микёсдаги мураккаб жараёндир. Унда кишлок хужалигини химиялаштириш, урмонларни кесилиши, йулларни, коммуникация тармогини куриш, фойдали казилма конларини казиб олиш ва бошка тадбирларнинг улуши катта.
Табиий омиллар натижасида бу кандай содир булади? Шу хакида тухталиб утсак.
Дунё микёсида тупрок емирилиши ерларни табиий равишда чулга айланиши ХХ асрнинг охирларига келиб инкирозий холатни намоён этмокда.
Бунинг асосий сабабчиси. Ер ички кисми ва юзасида булаётган узгаришлар, харакатлар натижаси булсада, айрим давлатлар худудларида табиий тупрок хосил булиш жараёни жуда суст бораётганлигидир. Олимларнинг хисоби буйича 1 см тупрок хосил булиши учун камида 100 йил вакт керак экан. Боз устига, юкорида кайд килинганидек инсоннинг истеъмолчилик талаби бу жараённи янада кучайиб боришига олиб келмокда.
Табиий емиралаётган тупроклар сув ва шамол таъсирида булиб, хар икки холатда хам бу жараён содир булган жойда чулланиш ходисасини куришимиз мумкин.

  1. Лекин, яна бир сабаб борки, унинг таъсирида тупрок емирилиши жуда суст, деярли сезилмаган холатда намоён булади. Бу ер ички харакати таъсирида рельефнинг кутарилиши ёки ботиклик хосил булиши билан узвий боглангандир. Бундай жараён окибатида тупрокдаги махсулдорлик секин-аста камайиб боради ва ривожланишнинг маълум боскичига етганда шамол ёки сув таъсирида инсоннинг хужалик фаолияти жадаллашиб кетади. Ватанимиз тог олди адирларида, тог этакларида бундай ходисани купрок учратишимиз мумкин. Масалан: Чоткол-Курама (Тошкент вилояти), Нурота, Туркистон (Самарканд, Жиззах вилоятлари), Хисор, Бойсун (Кашкадарё, Сурхондарё), Талас-Фаргона, Туркистон (Фаргона водийси) тоглари атрофида кенг таркалган.

Х У Л О С А
Табиий офат тусидаги хавфли геологик жараён ва ходисалар содир булиши ва уларнинг фалокатли окибатлари натижасида вужудга келган фавкулодда вазиятлардан ахолини хар бир халк хужалиги обекьтларини химоя килишни ташкил этиш учун уларнинг химоя килиш ишлари ташкил этиш учун уларнинг руй бериши пайдо булиш жойларини сабабларини турларини хусусиятларини иншоатларга кусатадиган, зарбаларининг даражасини аниклаш, бахолаш уларга карши хар хил чора тадбирларни олдиндан кура билиш мамлакатимиз хамма фукароларининг айникса рахбар ходимларнинг асосий вазифаларридан хисоблаш керак.
Сув тошкини, айникса узанларда одамлар халокатига йул куймаслик максадида узлаштириш маън килинган жойлардан ахолини кучириш ва содир булиш мумкин фалокатлар хакида хабарни уз вактида ахолига етказиб туриш усулларини юкори даражада такомиллаштириш лозим. Катта дарёлар узанларида омборлар куриб сувни жиловлаш зарур. Худудларда имкони борича марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш, бу юкумли касалликлар офатини камайтиришга олиб келади.
«Ахоли ва худудларни табиий хусусиятдаги фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш» тугрисидаги конунни 27 моддасида мувофик конун хужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар булишлари курсатилади.
АДАБИЁТЛАР:

  1. И.А. Каримов. Хавфсизлик ва барарорлик тараккиёт йулида. Т.»Узбекистон» 1998 й.

  2. И.А. Каримов. Узбекистон буюк келажак сари. Т. «Узбекистон» 1998.

  3. Р.А. Ниязов. Оползин в лессових породах Т.1974.

  4. Кадиров Э.В. Мавлянов «Табий мухитни мухофазалашнинг экалогик асослари» 1999

  5. «Ахолини ва худудларни табиий хамда техноген хусуиятли фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш» тугрисидаги Узбекистон Республикасининг конуни



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling