«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


г) Метрополитен станцияларида эхтимол бўлган фавкулодда вазиятлар


Download 0.73 Mb.
bet37/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

г) Метрополитен станцияларида эхтимол бўлган фавкулодда вазиятлар.
Олиб келувчи сабаблар:
Мана кўп йиллардан бери Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шахрида уч йўналишда ер ости поездлари узогимизни якин килиб келмокда. Ушбу турдаги транспортларда, станцияларда фавкулодда вазиятлар хозирча содир этилмаган бўлса, бўлиши эхтимолдан холи эмас. Мисол учун Япония давлатини Токио шахрида бўлган захарли модда билан боглик фавкулодда вазият ёки Москва шахри метросидаги ходисалар.
Олдини олиш бўйича чора тадбирлар:
Режавий-профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларини ўз вактида ўтказилиши, техник носоз транспорт воситасидан фойдаланмаслик, барча турдаги йўл харакати ќоидаларига риоя килиш, хайдовчиларнинг, тармок ходимларининг иш юзасидан билим малакаларини ошириб бориш, йўл тармокларини меъёрий талаб даражасида саклаш, ва х.к. Метро ичидаги телемосламарда мухофазаланиш тўгрисидаги киска видеолавхалар кўрсатиб бориш. Конун моддаларини баён тармокка алокадор кисмларига сўзсиз амал килиш.
д) Магистрал кувур тармокларида, нефть ва газ бургулашмайдонларидаги бўлиши мумкин бўлган авариялар
Олиб келувчи сабаблар:
Ќувур тармокларининг, вентилларнинг табиий емирилиши натижасида хизмат муддатларини утаб, эскириб кетганлиги, ўз ваќтида уларни (профилактика) куригидан ўтказилмаслиги, колаверса улардан нотўгри фойдаланишдир, бу борада пайванд ишларини олиб боришдаги камчиликлар, таксимлаш бошкарув тармоклари жойлашган жойларда, маълум доирадаги жойларни ажратиб кўйилмаслиги, улар жойлашган жойларга ёнувчи, портловчи жисмларни, чикиндиларни ташланиши. Энг асосийси газ ва нефть махсулотларини таркатувчи асосий тармок жойларида хавсизлик жорий этиш даркор (енѓин-портлашлар содир этилиши эхтимолларини олдини олмоклик даркор). Нефть ва газ махсулотларини казиб олишда, бевосита бургулаш жараёнининг нотўгри олиб борилиши, ушбу жойда очик нефть ёки газ фонтанларини юзага келтиради.
Олдини олиш бўйича чора тадбирлар:
Техник хужжатларда кўрсатилган меъёр талаблари бўйича режавий- профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларини ўз вактида утказилиши, барча хавфсизлик чораларига амал килиш, барча хизмат муддати талабларига риоя килиш ва х.к.

2. ЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМИДАГИ АВАРИЯЛАР


Олиб келувчи сабаблар:
Республика микёсида энергетика тизимида фаолият кўрсатаётган объектларнинг аксарияти хизмат муддатини ўтаб бўлишган.
Буни айникса ер усти электр тармокида учратиш мумкин. Кучли шамол, халокатли зилзила, сув тошкинлари, турли хил техноген авариялар натижасиди, иккиламчи фавкулодда вазиятлар сифатида кўпинча намоён бўлиши мумкин.
Олдини олиш бўйича чора тадбирлар:
Ёрдамчи тармоклар эвазига энергия таъминотининг барча объектларининг баркарорлигини таъминлаш.
Техник хужжатларда кўрсатилган меъёр талаблари бўйича режавий- профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларини ўз вактида утказилиши, барча хавфсизлик чораларига амал ќилиш, колаверса барча хизмат муддати талабларига риоя килиш ва хаказо.
3. Маиший хизмат тармоклардаги авариялар
Олиб келувчи сабаблар:
Коммуникация тармокларидан бири- бу окава ифлос сувлар чикариш тизими бўлиб, бу тизимларда кўпинча кудукларни тикилиб колиши, коллекторларни бузилиши, электр насосларни ишдан чикиши холларида окава ифлос сувлари тўпланиб улар ичимлик сувлар билан бирлашиб, ичимлик сувларни истеъмол килиши натижасида турли касалликлар келиб чикишига сабаб бўлиши мумкин.
Шунинг учун хам кўпинча окава ифлос сувларини хайдаш-тозалаш ишларида кўшимча насослар, электр кувват тармокларини тайёр туриши максадга мувофикдир.
Булардан ташкари куйидаги мухандислик тармокларида авария содир этилиш эхтимоллари бор.
Сув-тармокларида кувурларнинг, вентел, зарурий кисмларини ўз вактида профилактик таъмир ишларининг бажарилмаслиги, уларни ёткизишда барча мухандислик тадбирларнинг бажарилмаслиги ва бошкалар коррозия жараёнининг тез бориши ва натижада хизмат муддатини олдиндан тугашига олиб келади.
Ушбу холларда кувурларни ёрилиши, вентелларни бузилиши натижасида юкори каватли уйларда кўчаларда сув тошкинлари содир этилиб, турли ер ости кудуклари сув остида колиб алока воситалари, эл. кабеллар, радио кабеллар, ер ости нефт газ тармок кудуклари зарар куриши, фавкулодда вазиятлар содир этилиши эхтимоллари бор.
Газ тармоќларини таркатувчи системалар хозирги вактда хам энг долзарб масалалардан биридир. Бу борада ер ости газ кувурларида, кудукларида, портловчи, захарловчи, газ босимлари, йигилишлари кудукларда хаво алмашуви керак бўлган тешикларни, тупрок, кумлар билан бекилиб колиши.
Иссиклик таркатувчи катта-кичик хажмдаги ер ости кувурларда содир этилиши эхтимоли бўлган авариялардан бири, бу ёзги иссик вактларда иссик сув тармокларини ишлатилмайдиган вактида олиб борилиши керак бўлган профилактика ишларни вактида олиб бормаслиги натижасида, кишки совук кунларда истиш учун кучли босимда бериладиган иссик сувлар таъсирида кувурларни емирилиши, вентилларни бузилиши ишламасдан колиши натижасида содир этиладиган авариялар.
Олдини олиш бўйича чора тадбирлар:
Ёрдамчи тармоклар эвазига мухандислик тармокларининг баркарорлигини таъминлаш.
Техник хужжатларда кўрсатилган меъёр талаблари бўйича режавий- профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларини ўз вактида утказилиши, барча хавфсизлик чораларига амал килиш, колаверса барча хизмат муддати талабларига риоя килиш ва х.к.
4. УШБУ ТУРДАГИ ФАВКУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА АХОЛИНИНГ
ХАТТИ-ХАРАКАТЛАРИ ВА ФАОЛИЯТ КОИДАЛАРИ

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling