«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


б) Темир йул авария ва халокатлари


Download 0.73 Mb.
bet36/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

б) Темир йул авария ва халокатлари
Асосий келиб чиќиш сабаблари- асосан, темир йўлларнинг носозлиги, харакат таркибининг техник носозлиги, алока воситаларини носозлиги, диспетчер алока богловчи ходимларнинг ахамиятсизлиги, совукконлилигидир. Кўпинча харакат таркибининг изларидан чикиб кетишлари тўкнашувлар, чоррахалардаги тўкнашувлар, вагонларда ёнгин ва портлашларни содир этилишига олиб келади. Турли суюк портловчи моддаларни ташиш холларида, колаверса сув тошкинларида, кўчкиларда содир этилиш эхтимолари бор.
Энг катта хавф тугдирувчи фавкулодда вазиятлар, ёнувчан, портловчи, турли захарли моддаларни ташувчи юк цистерналарда юк поездларида содир бўладиган вокеалардир. Ушбу фавкулодда вазиятларни бартараф этиш жуда огир. Шу боисдан хам уларни олдиндан огохлантириш ишларини, келиб чикиш сабабларини, бартараф этиш маќсадга мувофик.
Ушбу борада худудларимизда ва бошка давлатларда содир этилаётган ФВ лар жуда кўп. Энг аввало бу борада бундай фавкулодда вазиятнинг олдини олмок максадга мувофикдир.
Олдини олиш бўйича чора тадбирлар:
Режавий-профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларини ўз вактида ўтказилиши, хизмат муддат коидалари талабларига амал килиш, бошкариш ва алока тизимларининг иш сифатини ошириш, диспетчерлик хизматини яхшилаш, бундан ташкари ходимларнинг билими ва тажрибасини ошириб бориш ва х.к. Жумладан 16-моддасида баён этилгандек «Фукаро мухофазаси сохасида рахбарлар ва мутахассисларни тайёрлаш ва кайта тайёрлаш малака ошириш муассасалари, махсус ўкув-услубиёт марказларида, курсларда, шунингдек иш жойида амалга оширилади».
в) Автотранспорт авария ва халокатлари. (шу жумладан, йўл транспорт ходисалари)
Келиб чикиш сабаблари:
- фукароларимизни энг аввало транспорт харакат хавфсизлиги коидаларига риоя килмаслиги, тезликни ошириши, спиртли ичимликлар истеъмол килиб транспорт воситаларини бошкариши, карама-карши йўлларга чикиб кетиши, техник носоз транспортларни бошкариши, колаверса йўлларнинг талаб даражасида эмаслигидир.
Асосан содир этилган авария ва халокатларда жабрланганларнинг 70-80 фоизи, халокат содир этилгандан кейин биринчи 2-3 соат ичида уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилмаслигидан нобуд бўлишади. Транспортларда тиббий ёрдам аптечкаларнинг йўклиги, ахолини ва ДАН ходимларининг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чора тадбирларини яхши билмаслиги ушбу транспорт турида содир этилаётган аварияларда кўплаб инсонлар нобуд бўлишига олиб келмокда .
Олдини олиш бўйича чора тадбирлар:
Режавий-профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларини ўз вактида ўтказилиши, техник носоз транспорт воситасидан фойдаланмаслик, барча турдаги йўл харакати коидаларига риоя килиш, ДАН ходимларининг, хайдовчиларнинг, колаверса ахолининг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича билим ва малакаларини ошириш, йўл тармокларини меъёрий талаб даражасида саклаш, шахарларда кўп сатхли йўллардан, пиёдаларнинг ер ости йўлакларидан самаралирок фойдаланиш, ва х.к.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling