«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet44/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

2-укув саволи. Алока ва хабар бериш хизматини ташкил этиш хамда унинг куч ва воситалари таркиби.
Алока фукаро мухофазаси кучларини бошкаришнинг асосий воситаси хисобланиб, у фукаро мухофазаси бошлиги карори, штаб бошлиги курсатмаси ва алока буйича юкори турувчи штабнинг топширигига асосан бошкарув пунктида ташкил этилади.
Алока ва хабар беришни ташкил этишга фукаро мухофазаси бошлиги маъсулдир. Алока ва хабар бериш тизимининг доимий тайёргарлигини бевосита фукаро мухофазаси хабар бериш ва алока хизмати бошлиги таъминлайди. Фукаро мухофазаси алока тизими муким, кучма бошкарув пунктларининг алока тармоклари базасига хамда давлат алока тармогига таянган холда тинчлик даврида олдиндан ташкил этиб куйилади.
Республика, вилоят, пойтахт шахар алока тизими асосини шахар ва шахардан ташкари худудлардаги бошкарув пунктларининг алока тармоклари ташкил этган булиб, улар алока вазирлигининг шахар ва шахардан ташкаридаги алока тармокларига алока йуллари ёрдамида богланган булади хамда улар оркали давлат алока тизимига чикишни таъминлаб беради.
Бошкарув пунктларининг алока тармоги-бошкаришни таъминлаш учун ишлатилган алока кучлари ва воситаларнинг ташкилий-техник бирлашмасидир.
Алока уезлари муким (мухофаза килинган ва мухофаза килинмаган) хамда кучма булади.
Муким алока тармоклари республика, вилоят, шахар, туман, вазирлик ва идораларнинг шахарлардаги ва шахардан ташкари худудларидаги бошкарув пунктларидаги мухофаза иншоотларида жихозланади.
Кучма алока тармоклари автомобилларда, вертолётларда ва темир йул вагонларида жихозланиб, муким алока тармогида узеллар ишдан чикканда, авария-куткарув ишлари утказишда ва бошка тусатдан пайдо булган вазифаларни бажаришда алокаларни таъминлаб туришга мулжалланган булади.
ФВДТда радио, радиореле, симли ва сигнал берувчи алока воситалари ишлатилади. Радио мухим ва ишончли алока воситаси булиб, биринчи галда ФВДТ кучлари фавкулодда вазиятлар жойига олиб борилаётганда ва аврия-куткарув ишлари утказилаётганда уларни бошкариш учун ишлатилади. Бунда алока радио тармоклари ва радио йуналишлари шаклида ташкил этилади. Симли алока воситалари ФВДТ кучлари уз асосий жойида турганда, аврия-куткариш ишлари утказаётганда, уларни бошкариш учун бошкарув пунктлари ички алокасини таъминлашда ишлатилади. Кучма алока воситалари сифатида автомобиллар, мотоцикллар, вертолётлар ва югурдаклардан фойдаланилади.
Сигнал берувчи воситалар-ахборот бериш, бири-бирини таниб олиш хамда хабарлаш, бошкариш ва узаро хамкорлик килиш сигналларини бериш учун ишлатиладиган эшитиш, куриш, радиотехника воситаларидир.
Хабар бериш тизими марказлашган ва чекланган куйи тизимларга булинади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling