«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet43/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

1-укув савол: Алока ва хабар беришни таъминлашдаги асосий вазифалар:
- фавкулодда вазиятлар булимлари бошликлари, хизматлари ва кучлари сигналларини кабул килиш ва бериш;
- ФВДТ бошкариш органлари уртасида пастдан юкорига ва юкоридан пастга ахборот алмашинишининг ишончли булиши;
- ФВДТ бошкарув органларининг фавкулодда вазиятлар хакида билдириш сигналларини бериши, шунингдек бу сигналларни ФВДТ органлари ва ахолига етказишдан иборат.
Алока тизими куйидаги хусусиятларга эга булмоги лозим:
Алока тизимининг баркарорлиги-фавкулодда вазиятлар юз берганда ишчанлигини йукотмаслиги яшовчанлиги, ташки таъсирга бардошлилиги, мустахкамлилиги билан характерланади.
Алока тизимларининг баркарорлигига:
- булиши мумкин булган фавкулодда вазиятларнинг шикастловчи омилларининг таъсир этишини эътиборга олиб такилотлар томонидан тузилган алока тизимини ташкил этиш билан;
- алока тармоклари кисмларини мухофаза иншоотларига жойлаштириш билан;
- турли алока воситаларини биргаликда куллаш йули билан;
- айланиб утиш ва захира алока каналлари (йуналишлари) ташкил килиш билан;
- алоканинг захира куч ва воситаларини тузиш, уларни тугри жойлаштириш ва уз вактида куллаш билан;
- алока воситалари ва каналлари билан тезда мулжалга утиш оркали;
- алока шохобчалари ва йуллари тармокларини куриклаш ва мухофаза килиш билан;
- алока булимлари ва тузилмаларини техника ва материаллар билан уз вактида таъминлаш билан эришилади.
Алока тизимининг харакатчанлиги унинг вужудга келган шароитга мос равишда уз вактида ёйиш, кенгайтириш ва унинг тузилишини узгартириш кобилияти билан характерланади.
Харакатчанликка:
- алока тизимини ёйиш ва кисмларини йигиш вактини камайтириш билан;
- алока куч ва воситаларини тугри жойлаштириш ва захиралардан тугри фойдаланиш билан;
- алока тизимини тез ва баркарор бошкариш билан эришилади.
Алока тизимини уз вактидалилиги-бу унинг сигналларни, ахборотларни курсатилган вактда узатиш кобилиятидир. Унга:
- алока тармокларини бошкарув пунктларида аввалдан урнатиб куйиш ва алока тизимини ишга тайёрлаб куйиш буйича ташкилий ва мухандислик-техник тадбирларини утказиш билан;
- тезкор ва баркарор бошкариш билан;
- узаро гаплашиш ва курсатув олиб бориш буйича кабул килинган коидаларга риоя килиш билан;
- узатилаётган ахборотлар хажмини камайтириш, фармойиш ва хабарларни бир колипга солиш билан;
- алока тармокларида тезкор-техник хизматни аник ташкил килиш ва ахборотлар харакатини каттик назоратга олиб бориш билан;
- турли шошилинч хабарларни узатиш учун алока воситаларини тугри танлаш йули билан;
- тез харакатланувчи ва автоматик махфийлаштириш аппаратларини куллаш билан эришилади.
Алока тизимини ишончлилиги-узатувчи хабарларни урнатилган аникликда етиб боришни таъминлаш кобилиятидир. Унга:
- алока каналлари ва воситаларининг техник тавсифини урнатилган (кабул килинган) параметрларда саклаб туриш билан;
- ута мухим ахборотларни узатиш учун юкори сифатли каналларни куллаш билан;
- бир пайтнинг узида битта канал оркали хабарларни кайтадан узатиш билан;
- текшириш ва ута ишончли аппаратларни куллаш билан эришилади.
Алока тизимининг яширинлиги-узатилаётган ахборотни, маълумотларни ва уларни узатиш жойини душманлардан яшириш кобилиятидир. Бунга:
- махфийлаштириш, ширфлаш, кодлаштириш аппаратларини ва яширин бошкариш хужжатларини куллаш билан;
- узаро гаплашиш, маълумотларни узатиш буйича кабул килинган коида ва тартибларни саклаш билан;
- алокани ишлатишга иложи борича камрок одамларни жалб килиш билан;
- алока воситаларини тугри жойлаштириш, уларни ишлаш тартибига катъий риоя килиш билан эришилади.
ФВДТ кучлари ва воситаларини бошкаришнинг яширинлилигини таъминлаш учун (харбий даврда) алока-техник воситаларида ишловчи шахсий таркиб урнатилган иш тартибларига аник риоя килишлари, гаплашиш ва яширин бошкариш коида ва тартибларни бажариши керак.
Ахоли ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килишни ташкил этиш буйича тадбирлар занжирида асосий кисмлардан бири бу мустахкам, баркарор ва уз вактида алока урнатиш ва хабар беришдир. Шунинг учун алока ва хабар бериш воситаларини такомиллаштириб бориш барча фукаро мухофазаси бошликларининг хамда республика, вилоят, шахар, туман ва халк хужалиги объектларининг алока ва хабар бериш хизматининг доима эътиборида булиши керак.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling