«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet51/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

Енгил химоя косюми Л-1. У калпокчадан шим билан бирга
тикилган пайпок хамда икки каватли кулкоп ва подшлемникдан ташкил топган.
Л-1 нинг хам улчамлари худди химоя комбензонига ухшаш булади Л-1 кийимлари асосан фукаролар мухофазасининг разведка кисмларидан кийилади.
Умумий химоя жамламаси (ОЗК) воситаси химоя плашидан (ОП-1) ва химоя пайпок, кулкопдан ташкил топган.
Умумкушин химоя жамламаси куйилган максадга кура:
А)радиоактив бирикмалардан, захарловчи моддалар ва биологик воситалар таъсирларидан саклашда, радиоактив моддалар ва биологик шикастланган жойларда хатти-харакатлар хамда техника, транспортларни зарарсизлантириш ишларини бажаришда ёпкич куринишда;
Б) шикастланган учоклардаги хатти-харакатларда ва куткарув-эвакуация ишларини бажаришда комбензон куринишда фойдаланилади.
Филтрловчи терини химояловчи воситалар пахтали материаллардан тайёрланган кийимларга махсус кимёвий моддалар шимдирилган булади.Бунда захарли моддалар кийимидан утаётганда ютилиб колади ва терини шикастлашдан саклайди.


Филтрловчи химоя кийимлари (ЗФО-58).
Бу восита комбензондан, пайтава, шлемостилигидан ташкил топган. ЗФО-58 газ никоб, резинали этик ва кулкопдан иборат жамлама холда хам фойдаланилади.
Комбензон 3 хил улчамда чикарилади: 1-60 см гача, 2-161-170см. гача ва 3-71 см дан юкори буйли одамлар учун.
Оддий терини химоя килувчи воситаларга оддий хеч нарса шимдирилмаган ёпкич, плашлар, калин зич тукилган палтолар, пахтали, чарм-терили курткалар ва бошка кийим-кечаклар киради.
Трикотаждан, шерсдан ва пахтали материаллардан тайёрланган кийимлар, кулкоплар факат радиоактив чанглардан ва биологик таъсирлардан саклайди.
Якка тартибдаги тиббиёт воситаларидан фойдаланиш. Ионлантирувчи нурлардан, захарловчи моддалардан, бактериал воситалардан хамда куйишдан саклашда шахсий (ШД-2) дори кутилардан фойдаланилади. Бу восита 130 г. булиб, сакланиш муддати-3 йил. Дори кутига дори ва моддалар ва киргин куроллари таъсирига карши курашадиган проекторлар жойлаштирилган:
А)шахсий тиббиёт дори кутисига огрик колдирадиган шприц-тюбик нинаси билан жойлаштирилган;
Б)фосфор органик захарли моддалар билан захарланганда ишлатиладиган тарен-6 таблетка дориси бор. Бу доридан кимёвий огохлантиришда бир таблеткадан ичилади;
В)бактереологик воситаларга карши ишлатиладиган дори «№ 1» (ок шишада-тетрациклин гидрохлорид) жойлашган. Бу доридан бактереологик курол ишлатилганда, жарохатлар олган ва куйганлар учун фойдаланилади. Бунда бир йула 5 та таблетка ичилади ва 6 соатдан кейин яна 5 таси ичилади (вабо, улат, сибир яраси).
Г)биологик таъсирларга карши ишлатилувчи (сулфодометоксин-15 таблетка дориси) куйилган. Бу дорини ошкозон-ичак касали бошланганда бир йула
7 та таблеткаси ва кейинги кунларда 4 тадан ичилади;
Д) радиосакловчи восита №1 (Цистамин) жойлашган булиб, у гамма нурланиш юз берганда бир йула 6 та таблеткаси ичилади;
Е) радиосакловчи восита №2 (Калий йодит) булиб, хар куни битта таблеткадан ичилади (10 кун мабойнида). Бу дори радиоактив чанглар тушганда истеъмол килинади;
Ж) кусишга карши ишлатиладиган восита-этаперазин (хаво рангли шишада) жойлаштирилган. Бу доридан одам нур кабул килганда, эти узилганда ичиш тавсия этилади.
Юкорида кайд этилган дориларни кичик болаларга хам ичиш тавсия этилади,
8 ёшгача булганлар ¼ таблетка, 8-15 ёшгача ½ таблеткадан истеъмол килиш мумкин.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling