«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Хабар бериш сигналлари ва уларга биноан ахолини харакатлари


Download 0.73 Mb.
bet47/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

Хабар бериш сигналлари ва уларга биноан ахолини харакатлари
Ахоли мухофазаси хавф-хатар хакида ёки унинг юз бериши мумкинлиги тугрисида уз вактида хабар беришдан бошланади. Хабар бериш ахолига тушинарли, аввалдан белгиланган шартли сигналлардан (сирена овози, корхона ва муассасалардан бериладиган сигналлар) бошланади. Максад ахолининг эътиборини инсонлар хаёти ва саломатлилига тахдид солувчи хавфли вазият содир булиши мумкинлигига каратиш ва бундай вазиятларда харакат тартибини тушунтиришдан иборат.
Алока воситалари ва хабар бериш усуллари аввалдан режалаштирилган ва ташкил килинган булиши керак. Фукаро мухофазаси тадбирларини утказишнинг барча режимларида алока ва хабар бериш воситалари асосий уринни эгаллайди.
Хар кандай хавф-хатар холатида электр сиреналари ишга туширилади. Уларнинг хайкиригига корхоналарнинг узук-узук гудоклари жур булади. Фукаро мухофазасининг «Диккат Барчага!» деган янги сигнали ана шу.
Сирена овози эшитилган захоти телевизор, радиоприемник, радиокарнайларни ишлатиб куйиб, махаллий хокимият органларининг ёки фавкулодда вазиятлар бошкарма, булимларининг хабарларининг тинглаш керак.
Радиоэшиттириш ва телевидение (жур овоз буладиган радиоузатгичларни хам кушиб) республика ахолисига хабар бериш ва ахборотни етказишнинг асосий воситалари хисобланади. Хабар бериш сигналлари ва тегишли ахборот бутун худудга хам, шунингдек худудларни танлаб олиб (вилоят туманини) хам берилиши мумкин.
Овозли хабарларни Алока вазирлигининг ёки давлат телерадиосининг эшиттириш студияларидаги сухандонлар ёки вилоят, шахар, кишлок туманлари маъмурий марказлардаги студияларнинг ва халк хужалиги иншоотлари диспетчерлик пунктларининг сухандонлари эшиттирадилар.
Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар фавкулодда вазиятлар бошкармалари асосланган овозли хабарлар матнини давлат ва рус тилларида ишлаб чикишлари, уларни магнит тасмасига (видеокассетага) ёзиб куйишлари керак. Магнит пленкасидаги ёзувлар (видеокассеталар) фавкулодда вазиятлар бошкармасида (тезкор навбатчида) ва иншоотларда хамда Алока вазирлигининг ва Давлат телерадиосининг студияларида (шу жумладан Фавкулодда вазиятлар вазирлиги шахардан ташкари бошкарув пунктларида ва вилоят фавкулодда вазиятлар бошкармаларида хам) белгиланган тартибда уюшкоклик билан сакланиши керак.
Кечиктириб булмайдиган фавкулодда холларда овозли киска хабарларни фавкулодда вазиятлар бошкармаси тезкор навбатчисининг бевосита иш урнидан туриб магнит тасмасидан ёки тугридан тугри эшиттириш тарзида(магнит тасмасига олдин ёзиб олмаган тарзда) эшиттиришга тегишли фукаро мухофазаси бошликларининг ижозати билангина йул куйилади. Радиотрансляция тармогини танлаб олиш учун П-164 Р аппаратидан фойдаланилади. Билдириш сигналлари телевидениеда хам, эфирга бевосита узатиб ёки видеомагнит тасмага ёзиб олиб етказилади. Бу максадда республика эшиттириш дастурлари ишга солинади. Вилоятларда республика дастурига исталган вактда кириб, вилоят телерадиомарказларидан ахборот бериб хабардор килиш имконияти бор.
Фавкулодда вазият содир этилганда ахолига билдириш тартиби куйидагича булиши мумкин. Кимёвий хавфли объектда аврия булганда бундай ахборот берилади: «Дикат барчага!!! Шахар фавкулода вазиятлар булимидан гапирамиз… Фукаролар! Кимё комбинатида кучли таъсир этувчи захарли модда –хлор чикиб кетиб, аврия содир булди. Захарланган хаво булути… йуналишида таркала бормокда. Куйидаги шахар кварталлари ва вилоят ахоли пунктлари кимёвий захарланиш худудида коладилар… Захарланиш худудига тушиб колган кишилар уйларидан, муассаса,корхона, укув юртларидан дархол чиксинлар, шамол йуналишига перпендикуляр, энг киска йул билан хавфсиз жойларга утсинлар. Ташкаригачикишдан олдин хулланган ёки 2% ли ичимлик сода эритмаси шимдирилган пахтали дока богич такиб олинглар.
Агар захарланган хаво булути етиб келгунча хонадонингиздан, уйингиздан чикиб улгурмасангиз, колган жойингизда яшириниб, дераза-эшикларни зичлаб ёпиб, хонангизга ташкаридан хаво кирмайдиган килиб олинг.
Ертулалар ва уйларнинг пастки каватларига яширинманг. Хлор хаводан огир булгани учун, пасткам жойларга, жумладан, ертулаларга окиб киради. Кейин эса фавкулодда вазиятлар булимининг курсатмасига биноан йул тутинг. Аварияни бартараф килиш чоралари курилаяпти. Хабарларимизни кузатиб боринг».
Мана шу тартибдаги ахборот бир неча маротаба берилади. Сув босиш эхтимоли тугилганда бундай ахборот берилади:
«Диккат барчага!!! Фавкулодда вазиятлар бошкармасидан (булимидан) гапирамиз. Фукаролар! Кор каттик эриб, Чирчик дарёсида сув сатки кутарилиши натижасида куйидаги жойлардаги уйлар ва хужалик курилишларини сув босиши кутилмокда. Паскам жойлардаги ахоли керакли буюмларини чордокларга, юкори каватларга чикариб куйсин. Эвакуацияга тайёр турилсин. Энг зарур кийимва пойафзал, овкат махсулотларини олиб кетишга тайёрлаб куйилсин. Сув янада кутариладиган булса, уйлардан чикиб, тепалик жойларга утишга тайёр турилсин. Кетишдан олдин электр токи, сувни тухтатиб, печлардаги ут учириб куйилсин. Пул ва хужжатларни олиш ёдингиздан чикмасин! Хайвонларни, озука ва ем –хажакларни эхтиётлаб куйишни уйланг. Сув босиш хавфи борлигини кушниларингизга эслатинг. Болаларга, кексаларга ва хасталарга ёрдам беринг. Вазминлик, тартибни сакланг. Агар сув далада эканингизда келиб колса-баландлик жойларга чикинг, борди-ю, бунинг иложи булмаса дарахтга чикиб олинг. Жуда булмаса, одамни сув бетида тутиб тура оладиган хода, тахта, ёгоч девор парчалари, ёгоч эшик, дераза, автомобил камералари сингари нарсалардан фойдаланинг. Сув босиш худудидан эвакуация килиш чоралари курилаяпти».
Фавкулодда вазият хавфи тугилганда ва содир булганда хавф даражасини курсатадиган иккита билдириш режими белгиланган:

  1. Юкори тайёргарлик режими.

  2. Фавкулодда режим.

Бундай холларнинг хаммасида хокимиятларга, тузилмаларига, хукук-тартибот органлари (ИИБ, прокуратура)га, тиббий хизматга, ёнгин хавфсизлиги хизматига ва давлат кузатиш хизматига хабар берилади.
Ахборот манбалари (датчиклар) бевосита кучки (сел) хавфи бор жойларга урнатилади. Ахборот кузатиш постига келади, кузатиш пости навбатчиси телефонда махаллий хокимиятларни ва хавф остидаги муассасаларнинг бевосита узини хабардор килади, шунингдек сиреналарни ва ёруглик сигналларини ишлатиб юборади. Шу билан бир вактда кузатиш станцияси навбатчисига руй берган ходиса хакида кузатиш станцияси навбатчисига руй берган ходиса хакида кузатиш станцияси навбатчисига руй берган ходиса хакида ахборот беради, туман фавкулодда вазиятлар булимини, туман хокимиятини, Ички ишлар бошкармаларини, прокуратурани, тиббий хизматни, ёнгинга карши кураш хизматини ва давлат кузатиш хизматини хабардор килади.
Узбекистон Республикаси тогли ва тог олди худудларининг хаммаси амалда сел хавфи бор худудлар хисобланади. Тошкент, Андижон, Фаргона, Самарканд, сурхондарё, Кашкадарё вилоятларининг тог олди ва тогли жойлари, шунингдек Жиззах ва Наманган вилоятларининг айрим жойлари кучки зоналарига киради. Шу жойда турадиганларнинг хаммаси келадиган хавф белгиларини ва бундай мураккаб шароитдаги хатти-харакат коидаларини яхши билишлари керак.
Сел келиш ва кучкилар эхтимоли энг куп вакт-апрел, май ойлари бундай пайтларда хакикий ахборот булиши жуда мухимдир. Ахборот булмаганда ёки у етарли булмаса, миш-мишлар, бехуда гаплар пайдо булади, «Уз кузи билан курганлар» купайиб колади. Булар вахима замини булади. Ахолининг ахборотни тугри тушуниши, ундан окилона хулоса чикариши жуда мухимдир.
Электросирена оркали ахолига хабар бериш тизимининг уз афзалликлари бор. Биринчидан, сирена овози шахар, туман, вилоятдаги ахоли эътиборини тортиш имконини беради.
Иккинчидан, бу тизимни тинчлик давридаги табиий офатлар ва ва авриялар вактида хам, уруш вактида хам ишлатса булади. Бундан ташкари, ахоли алока тармоклари ва симли эшиттириш тармоклари асосидаги марказлашган хабар бериш, радио ва телевидение оркали овозли ахборот олади. Ахборот хамма алока воситалари оркали узлуксиз бериб турилади.
П-157, П-164, Р143 сигнал бериш махсус аппаратлари шахарлар, кишлок туманларидаги, халк хужалиги иншоотидаги хабар бериш воситалари тизимини бирлаштиришга, овозли сигналлар ва овозли ахборотларни хабар бериш ягона тизими килиб жамлашга мулжалланган. Бу тизимдан фойдаланиб, электр сиренларни маълум масофада бошкариш, мансабдор шахсларга квартира ёки хизмат телефонлари оркали доимий (циркуляр) тарзда ёки танлаб хабар бериш, радиотрансляция тармокларини автоматик ишга тушириш, уларни фавкулодда вазиятлар бошкармалари (булимлари)нинг дастурларига (хабарларига) утказиш мумкин.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling