«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet45/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

3-укув саволи. Алока ва хабар бериш марказлашган тизими.
Марказлашган хабар бериш тизими деганда тинчлик ва харбий харакатлар дарида фукаро мухофазасига маъсул ходимларга хамда республика ахолисига сигнал ва керакли ахборотларни тезликда етказиб беришга мулжалланган техник воситалар, алока канали, радио ва телевидение мажмуаси тушинилади.
Уз вазифаларига караб марказлашган билдириш тизими республика, вилоят, туман, шахар, иншоот микёсида тузилади. Ахолига марказлашган холда хабар бериш тизимининг махсус жихозланган техник воситалари Фавкулодда вазиятлар вазирлигининг худудий бошкармалари тасарруфида булади. Бу техник воситалар коида буйича Узбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги корхоналарида жойлаштирилади. Хабар бериш аппаратлари фавкулодда вазиятлар шахар (туман) булимларида урнатилади, агарда бундай булимлар мавжуд булмаса кечаю-кундуз тезкор навбатчилик ташкил килинган жойларга урнатилади.
Марказлашган хабар бериш тизими анча кулайликларга эга.
Биринчидан, сиренанинг овози шахар, туман, вилоятнинг барча ахолиси этиборини жалб килиш имкониятини беради.
Иккинчидан, уни хам тинчлик даврида-табиий офат, авриялар содир булганда, хам харбий даврда куллаш мумкин. Булардан ташкари ахоли марказлашган хабар бериш тизимидан алока ва радио тармоклари оркали огзаки ахборотлар олади.
Шахарда, кишлокда, туманларда ва халк хужалик объектларида овозли сигналларни ва огзаки хабарларни етказувчи барча хабар берувчи воситаларни ягона марказлашган хабар бериш тизимига бирлаштирувчи махсус аппаратлар мавжуд, улар ёрдамида электросиреналарни бошкариш, рахбар ходимларга уй ва хизмат телефонлари оркали хабар бериш хамда бошка хабар бериш воситаларини улаш мумкин.
Хабар бериш марказлашган тизими:
-шахарларда, туманларда, объектларда ва кишлок жойларда йирик ахоли пунктларида марказлашган ва марказлашмаган тарзда «Диккат барчага!» сигналини беришни;
-симли эшиттириш тармоклари ва махаллий радиоэшиттириш станцияларида огзаки ахборот бериш йули билан ахолини хабарлашни;
-сигналларни ва ахборотни республика, вилоят, шахар, туман, вазирлик ва идораларнинг шахарлардаги ва шахардан ташкари худудларидаги бошкарув пунктларига, ички ишлар шахар, туман булимларига етказишни;
-хонадон ва хизмат телефонларида мансабдор шахсларга доимий (циркуляр) билдиришни;
-фукаро мухофазасини билдириш сигналларини халк хужалик объектлари ишчилари хизматчиларига, ФВДТ тузилмаларига ва Узбекистон Республикасининг барча ахолисига беришни таъминлаши керак.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling