«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet40/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

Аммиак -одатдаги шароитда ўткир нашатир спирт хиди бор рангсиз газ, хаводан енгил. 330С хароратда ёки юќори босимларда осонгина суюк холатга ўтади. Сувда яхши эрийди ва кислород мухитида ёнади. Аммиак билан хавонинг курук аралашмасида портлаш хусусияти бўлади (харорат 180С бўлиб, аралашма таркибида 16-28% атрофида аммиак бўлса). Бўгувчан ва нервотроп таъсир этади.
Аммиак газининг одамлар яшайдиган хаводаги мумкин бўлган микдори 0,04 мг/м3, энг кўпи билан 0,2 мг/м3 га тенг. Агар газнинг микдори 40-80 мг/м3 бўлса, кўз ачишиб ёшланади, нафас олиш йўллари каттик ачишади.
Газнинг ўлимга олиб келиши мумкин бўлган микдори 1500-2700 мг/м3 га тенг. Газнинг сувдаги 10% эритмаси нашатир спирт деб номланади, 18-20% эритмаси эса аммиакли сув деб айтилади.
Суюк аммиак гази саноат микёсидаги совутгичларда, совутгич модда сифатида ишлатилади.
Аммиак гази саклаш ва маълум масофага ташиб обориш учун сикилган холда 6-18 кгс/см3 босимга эга холда металл идишларда олиб борилади.
Хлор нафас олиш йўлларини кичиштиради, ўпкани шиширади, юкори даражада куюклашгани эса ўлдиради. Захарланганлик белгилари: конъюнктивит (кўз жилдининг, шиллик пардасининг яллигланиши), танглай ва томокнинг кизариши, бронхит, нафас ќисиши, овоз бўгилиши, кўз ёшланиши, азоб берадиган курук йўтал, шилимшик ва кон аралаш балгам ажралиши, бадан кўкариши, хушдан кетиш. Терига таъсир килганда: кизарик, экзема.
Аммиак нафас олиш йўлларини кичиштиради, мия тўкимаси фаолиятига таъсир кўрсатади, кон куюлишини бузади, хотирани пасайтиради, кўз кўришига таъсири бор. Кўп микдорда таъсир этса одам вафот этади.
3-укув саволи: Кимёвий ва радиациявий хавфли иншоотда содир бўлиши мумкин бўлган халокат туфайли таркаладиган КТЗМ ва радиоактив моддалардан зарарланишдан огохлантириш вамухофаза килиш тадбирлари
Хаёт сабоклари, турли хилдаги фавкулодда вазиятларнинг окибатларини тугатиш тажрибаси шуни кўрсатадики, ахоли фавкулодда вазият тури хакида ўз вактида керакли хажмдаги маълумотга эга бўлса, бундай холатларда кандай харакат килишга ўргатилган бўлса, кўриладиган талофатларнинг олдини олишга, моддий зарарни кисман бўлса хам камайтиришга эришиш мумкин.
Одамларни вазиятга келган хавф олдида довдираб колмасликка, керак вактда аник, тез харакат килишга, куткариш ишларини унумли ўтказишга имкон беради. Шу сабабли барча ёшдаги фукаролар, ўз ишлаш фаолиятларидан катъи назар мухофаза тадбирларини билиш учун ўкитилиши, керак бўлса малакасини ошириб бориши лозим.
Шу сабабли юкорида кўриб ўтилган кимёвий ва радиациявий хавфли иншоотларда содир бўлиши мумкин бўлган халокатларнинг келиб чикиши сабабларини тахминлаш ва бахолаш тўгрисидаги маълумотларни тахлил килиш натижасида керакли чора-тадбирлар ишлаб чикилади.
Фавкулодда вазият хакида хабар берилган захоти:
- тезда керакли хужжатлар, нарсалар, буюмлар олиш керак;
- 2-3 кунга етадиган озик-овкат ва ичимлик сув;
- газ, электр ва бошка ўчир-и лозим бўлган воситалар ўчир-ди, деразалар ва эшиклар зич ёпилиши керак;
- кишлок хўжалиги жониворларини хавфсиз жойга кўчириш лозим.
Хавфли вазият бўлиши мумкин бўлган худудда одамларни хавфсиз жойга кўчириш керак бўлади.
Хавф тугилиши билан килинадиган ишлар:
1. Фукароларни хавф тўгрисида турли воситалар ёрдамида огох килиш.
2. Киса холда нима килиш кераклигини тушунтириш.
3. Кайси томонга, качон харакат бошлаш лозимлигини айтиш ва захарли модда булути йўналишини айтиб ўтиш лозим.
4. Ёш болалар хавфсизлик нуктаи назардан газ таъсирига карши воситани такишни билиши ва якин жойлашган бекитиш жойига бориши лозим.
5. Махсус восита бўлмаган чогда, пахта-дока асосида бойланма тайёрлаб, уни 2% соданинг сувдаги эритмасида шимдириб (агар захарли модда - хлор бўлса) ёки 5% лимон кислотанинг сувдаги эритмасига шимдириб (агар захарли модда аммиак бўлса) у билан нафас олиш йўлини тўсиб, кўрсатилган йўналишга харакат килиш керак.
Саноат чикиндилари, кимёвий корхоналарнинг иш фаолияти, ядро синовлари, космик парвозлар табиат мувозанатига жиддий такдид сола бошлади.
Ерда хаётнинг пайдо бўлиши, хайвонот ва наботат олами, унинг баркарорлиги табиий мезонлар мувозанатига боглик. Бизнинг ана шу мувозанатни бузишга асло хаккимиз йўк, зотан, боболаримиздан мерос бўлиб колган бу дунёни келажак авлодга бекаму кўст етказишдек олий инсоний бурчимиз бор.
Халкимиз томонидан кадимдан айтиб келинадиган «Ўт балосидан, сув балосидан, бемахал фалокатдан, чорасиз кулфатдан асра» деган наклнинг бугунда хам долзарб бўлиб колаётганлиги, биз хануз фавкулодда ходисалар тахликасида яшаётганимиздир. Кутилмаган бир пайтда худуднинг захарланиши, портлаш, ер силкиниши, ёнгин чикиши, сел, ер кўчиши ва бошка тасодифий ходисалар рўй бериши вайронагарчиликка, минглаб инсонларнинг курбон бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling