«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet32/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

Гидротехника иншоотлари хавфли табиат ходисалари (зилзила, кўчки, ювиб кетиш, жала ва х.к.), ускуналарнинг табиий ейилиши ва эскириши, лойихалаш ва куришдаги хатолар, ишлатиш коидаларининг бузилиши, портлатишлар (жанговар харакатлар, террористик ишлар ва х.к.) окибатида бузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ахолисини ва халк хўжалиги объектларини табиий хамда техноген хусусиятли турли халокатлардан мухофаза килиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли тадбирлар орасида хукукий-меъёрий хужжатларни ишлаб чикиш ва хаётга тадбик этиш хозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Мана шундай мухим хужжатлардан бири Давлат стандартлари хисобланади.
Давлат стандартлари ташкилотлар, муассасалар, идоралар ва илмий даргохларда иш юритиш, амалда кўллаш бўйича фавкулодда вазиятларнинг ягона тизимига асос яратади. Фукаро мухофазаси институти ходимлари томонидан бир нечта стандартлар тайёрланган:
Биринчи стандарт (O’z Dst 981:2000) «Фавкулодда вазиятларда хавфсизлик. Асосий тушунчаларнинг атамалари ва таърифлари» деб аталади. Бу стандартда фавкулодда вазиятларда хавфсизлик, фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш, фав­ку­лодда вазиятлар содир бўлганда окибатларини тугатиш, ФВДТ ташкилий структурасининг атамалари ва таърифлари берилган.
Иккинчи стандарт (O’z Dst 982:2000) «Фавкулодда вазиятларда хавфсизлик. Табиий фавкулодда вазиятлар» деб номланган. Стандарт фавкулодда вазиятларда ахоли ва худудлар хавфсизлигини таъминлашда меъёрий асоснинг такомиллаштириш максадида ишлаб чикилган. Табиий фавкулодда вазиятлар, хавфли геология, гидрологик, метеорологик ходиса ва жараёнлар, эпидемиологик, эпизоотик ва эпифитотик вазиятларнинг атама ва тушунчалари берилган.
3. «Фавкулодда вазиятларда хавфсизлик. Техноген фавкулодда вазиятлар. Атамалар ва таърифлар» (O’z Dst 1014:2002).
4. «Фавкулодда вазиятларда хавфсизлик. Фавкулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш. Атамалар ва таърифлар» O’z Dst 1015:2002).
5. «Фавкулодда вазиятларда хавфсизлик. Фавкулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш. Асосий коидалар» (O’z Dst 1016:2002).
6. «Фавкулодда вазиятларда хавфсизлик. Техноген фавкулодда вазиятлар манбалари. Шикастловчи омиллар ва улар кўрсаткичларининг таснифи ва номенклатураси» (O’z Dst 1017:2002).
7. «Фавкулодда вазиятларда хавфсизлик. Табиий фавкулодда вазиятлар манбалари. Шикастловчи омиллар. Шикастловчи таъсир кўрсаткичларининг номенклатураси» (O’z Dst 1018:2002).
Барча давлат ва нодавлат ташкилотлари жорий хужжатларини ишлаб чикилган стандарт талаблари асосида мувофиклаштиришлари ва уларга таяниб иш юритишлари талаб килинади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling