«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


-укув саволи Фукароларни химоя иншоотларида мухофаза килишнинг


Download 0.73 Mb.
bet61/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

2-укув саволи Фукароларни химоя иншоотларида мухофаза килишнинг турлари
Химоя иншоотлари фукароларни табиий офатлар, авария, халокат окибатларидан хамда киргин куроллари таъсир факторларидан ва уларнинг иккиламчи таъсир факторларидан саклайдиган бошпаналар хисобланади.
Химоя иншоотлари куйидагиларга булинади:
а) Йуналишига кура: фукароларни саклашга, бошкарув тизимларини ва тиббий шахобчаларни жойлаштирнишга мулжалланган:
б) Жойлашган урнига кура: алохида жойлашган ва(метрополитенлар ва тог-кон курилишлари):
в) Курилиш муддатига кура: -олдиндан курилган ва тез куриладиган:
г) Химоялаш даражасига кура: -бошпана, РСБ ва оддий бошпана (очик ва ёпик ертулалар).
Бошпана: Бошпана-одамларни хамма таъсир факторларидан(юкори харорат, радиоактив, портловчи ва кучли захарли моддалар), иншоотлар бузилганда уларни кисмларидан хамда киргин куроллари ва оддий хужумкор куроллар таъсиридан саклайди.


Бошпаналар одамларни кабул килиши сонига кура
5 синфга булинади: кичик(150-300 киши), уртача(300-600 киши),катта (600дан куп) ва бошкалар.
Бошпанани куришда куйидаги талаблар куйилади:
1)Бир суткадан кам булмаган муддатда саклаш:
2) Сув босмайдиган жойларда куриш:
3) Окар сувлардан, канализация коммуникацияларидан хамда курилиш комуникацияларидан узокрок жойларда куриш:
4) Чикиш ва кириш эшикларининг булиши.
Бошпана маълум жихозлар билан жихозланиши шарт, жумладан:
шамоллатгич,санитар-техник жихозлар, хаводаги захарли моддаларни, радиоактив бирикмаларни ва биологик воситаларни тозаловчи ускуналардан иборат булиши керак.
Бошпана асосий ва кушимча хоналардан ташкил топади:
Асосий хоналарга –одамлар, бошкарув тизимлари, тиббий хизмат тизимлари жойлаштирилади, кушимча хоналарга жихозлар, асбоб-ускуналарозик-овкатлар, сув ва бошка керакли воситалар жойлаштирилади. Бу бошпаналар жуда мустахкам курилганлиги, герметиклиги юкорилиги ва санитария-гигиена шароити булганлигидан халкнинг бир неча кун давомида беталофат саклаши мумкин.
Бошпаналар одамлар ётадиган ва туриб сакланадиган холда булади. Туриб сакланадиган бошпаналар сифатида ишлаб чикариш, маъмурий ва халк яшайдиган баланд уйларнинг ертулаларидан фойдаланилади. Бунда бутун киргин куроллари факторларидан сакловчи кисмлар, элементлар урнатилиб, бошпанага куйилган талаблар бажарилади.
Бошпана бир неча булимлардан ташкил топиб, хар бирига 50-75 одам сигиши керак. Улар ярусли килиб жихозланади ва хар бир одамга 0,5 м квадрат жой тугри келиши кузда тутилади.
Бошпана жуда яхши герметик равишда курилиши, яъни деворлари, хона булимлари жуда зич килиб ишланишиши зарур. Акс холда ташкаридан радиоактив, кимёвий ва биологик захарловчилар хаво билан бирга кириши мумкин.
Бошпанада камида иккита карама-карши томонидан кирадиган эшик ва эхтиёт эшиги булиши керак. Эшиклар тамбур типида икки каватли килиб герметик равишда ёпиладиган булиши лозим. Эшикни ташки томони жуда мустахкам материалдан ясалади, сабаби, у ядро портлаганда чикадиган тулкин зарбидан саклайди. Бошпаналар филтрлайдиган, хаво алмаштирадиган асбоб-ускуналар билан жихозланади. Улардан электр, алока, сув хамда канализация ва иситиш тармоклари хам булиши керак. Бошпанада дозиметр, кимёвий разведка жихозлари, химояловчи воситалар, ут учириш куроллари, озик-овкатлар, сув захираси ва дори-дармонлар булиши шарт.
Агар фавкулодда вазиятда алохида курилган бошпаналар булмаганда тез жихозланиб, фойдаланадиган бошпаналар курилади.
Бундай бошпаналарни метрополитенлар, ер ости йуллари, иншоотларниг ертулаларини керакли асбоб-ускуналар билан жихозлаб тайёрланади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling