«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Қўнғирот тумани МТБ ТБ ва ПБ фуқаро мухофазаси маъсул ходими


Download 0.73 Mb.
bet64/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

Қўнғирот тумани МТБ ТБ ва ПБ фуқаро мухофазаси маъсул ходими:






Ф.Матенов



«Т А С Д И Ќ Л А Й М А Н»
Қўнғирот тумани мактабгача
таълим бўлими бошлиғи - Фуқаро

мухофазаси бошлиғи
Р.Ишмуратов
«_____»_____________20__ йил.
МАВЗУ: ТЕРРОРЧИЛИК ХАРАКАТЛАРИ ХАВФИ ТУГИЛГАНДА АХОЛИ ВА ХУДУДЛАРНИ МУХОФАЗА КИЛИШ ТАДБИРЛАРИ.

Укув машгулотининг максади:



  1. 1. Тингловчилар билиши лозим:

-терроризм тугрисида умумий тушунчага эга булиши.
-мавжуд хавф ва тахдидларнинг мохиятини англаб етиш, улар хакида жамоатчилик фикрини уйготиш, энг мухими, миллий гоя, миллий мафкура асосида халкимизни бирлаштириш, сохасидаги билимларини ошириш.
-Хар бир рахбар ёки ходим кайси корхона ва ташкилотда ишлашидан каттий назар уни уз уйидек асрашни урганиш лозим..
2. Тингловчилар амалий фаолиятида куллай билишлари лозим.
- Хар бир ходим агарда шубхали холатни сезса тезлик билан маъсул ташкилотларга хабар бериш ва уларни бартараф этиш йулларини билишлари лозим
Мавзуни уганишга ажатилган вакт маъруза- 2 соат.
Машгулот утказиш жойи-укув хонаси.

Мавзуни урганишга ажатилган вакт маъруза- 2соат.
Машгулот утказиш жойи-укув хонаси.
Укув саволлари:

Кириш –(5-дакика).



  1. Терроризмнинг келиб чикиш илдизи. (10-дакика).

  2. Терроризм сузининг туб мохияти (10-дакика).

  3. «Террорчилик харакатлари хавфи тугилганда ахоли ва худудларни

  4. мухофаза килиш тадбирлари. (25 дакика)

  5. Террорчилик фаолиятининг олдини олиш. 10-дакика.

  6. Давлат органларининг Терроризмга карши кураш сохасидаги ваколатлари . 10-дакика.

  7. Террорчиликка карши операциялар утказиш. 10-дакика.

Хулоса -10 дакика;
КИРИШ
Охирги вактларда юзага келган айрим вазиятлар республикамиз худудида террористик харакатлар хам содир булиши мумкинлигини курсатиб берди. Республикамиз хукумати ахоли хавфсизлигини таъминлаш учун 2000 йил 15 декабрда « Терроризмга карши кураш тугрисида» махсус конунни кабул килди.
Конуннинг максади терроризмга карши кураш сохасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат булиб, асосий вазифалари этиб шахс, жамият ва давлатнинг терроризмдан хавфсизлигини таъминлаш, давлатнинг суверенитетини ва худудий яхлитлигини химоя килиш, фукаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини саклашдан иборат.
Конун «умумий коидлар», «давлат органларининг терроризмга карши кураш сохасидаги ваколатлари», «террорчиликка карши операциянинг утказилиши», «террорчилик харакати окибатида етказилган зарарни коплаш ва жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси» хамда «терроризмга карши курашда иштирок этаётган шахсларнинг хукукий ва ижтимоий химояси» деб номланувчи беш булимдан иборат булиб, 31 моддани уз ичига олади.
Терроризмга карши курашни амалга оширишда давлат бошкарув органлари, махаллий давлат хокимият органлари, фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фукаролар кумаклашишлари, зарурлиги 6-моддада белгилаб берилган.
Терроризмга карши курашниУзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизмати, ички ишлар вазирлиги, давлат чегараларини химоя килувчи кумита, давлат божхона кумитаси, мудофаа хамда фавкулодда вазиятлар вазирлиги амалга оширади. (8-модда). Жумладан, фавкулодда вазиятлар вазирлиги фавкулодда вазиятлардан ахолини мухофаза килиш, террорчилар харакат килаётган зонада жойлашган алохида мухим, тоифаланган ва бошка объектлар баркарор ишлашини, шунингдек террорчилик окибатларини тугатиш юзасидан вазирликлар, давлат кумиталари, идоралар ва махаллий давлат хокимят органларини фаолиятини мувофиклаштиради хамда тадбирлар утказади: Конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларини амалга оширади. (14-модда).
Конуннинг максади терроризмга карши кураш сохасидаги муносабатларини тартибга солишдан иборат булиб, асосий вазифалар шахс, жамият ва давлатнинг терроризм балосидан хавфсизлигини таъминлаш, давлатнинг суверенитетлигини ва худудий яхлитлигини химоя килиш, фукаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини саклашдан иборат.

1савол: Терроризмнинг келиб чикиш илдизлари


Терроризм бизга эрамизнинг бошидан маълум булиб, тарихимиз давомида кулланилиб келинмокда. Терроризм тушунчаси ва миллий озодлик харакати бир биридан кескин фарк килади. Инкилобий озодлик харакатлари, озодлик-ватан учун курашган булсалар, террористлар амалда зуравонлик (портлатиш) ва куркувга солиш сиёсий рахбарларга суйикаст килиш, улдириш, давлатни оммавий тартибсизлик холатига келтириш ва мавжуд хукумат ёки иктисодий сиёсий тузумни агдаришдир. Дунё микёсида терроризм ва турли хил акидапарастларнинг таълимоти ва жиноий ишлари окибатида миллионлаб инсонларнинг курбон булиши билан якун топмокда, жумладан:
Хиндистонда XIII-XIX- асрларгача динний таълим Кали худосига курбон килиш мажораларида 1 миллиондан зиёд инсонларни катл этганлар.
XVIII- асргача террористлар диний (Фанатизм)
XIX- асрдан бошлаб куп даражада сиёсий инкилобий тусга моил булган.
XIX- аср Бакунин -россия террорининг гоядори бу ерда терактларни куллашда аник сиёсий гурухлар билан келишилган.
Гарбда ички террорнинг бой тарихи мавжуд 1960-70 йилларда «Веатнес» чап гурухлари унверситетлар ва бошкарув биноларида жуда куплаб купорувчилик ишлари билан шугулланиб катта талофатлар келтириб куплаб инсонларнинг хаётига зомин булган, шулардан Шимолий Ирландия, Буюк Британия, Франция хамда Белгия давлатларида.
Инсон калбидаги газаб, нафрат, ёмонлик узаро уйгунлашган холда онг махъсули билан кушилиб харакатга келса, у моддийлашса киши хаёти хавф остида колади. Айникса, унинг кулидаги моддийлик манбаи анча катта булса хавфлилик даржаси шунча юкори булади. У жамият тараккиётига рахна солади.
Терроризм– инсон калбидаги ёвузликнинг моддийлашгандаги бир куриниши. Ёки бошкачарок килиб айтганда - террор ёвуз ниятли гурухларнинг инсониятга карши эълон килинмаган уруши.
Шу уринда айтиш мумкинки хар кандай ёвуз гояга ва унинг амалга ошириш механизмига уз вактида зарба берилмас экан унинг илдизлари янада чукуррок отишига ёрдам берилган булади. Чунки, индамаслик ёки у хакда фикр билдириб амалий чора курмаслик хайрихоклик дегани билан баробардир.
Жахон хамжамияти кудратли давлатлар томонидан терроризмга карши биргаликда, ягона марказ оркали курашилганида ХХ - асрнинг муъжизаси булган АКШдаги Халкаро савдо муносабатлари (Эгизак) биноси санокли дакикалар ичида ер билан яксон булмас эди. Шунингдек Шимолий Ирландия ва Англиядаги «ИРА», Испаниядаги «ИТА», фаолият олиб бораётган «АЛ-Коида» каби планетамизнинг турли бурчакларидаги 500 га якин террорчилик ташкилотлари фаолиятига чек куйилган булар эди.
Расмий маълумотларга караганда 1975 йилдан 1994 йилгача дунёнинг турли мамлакатларида 9 мингдан ортикрок террористик харакатлар содир этилган. Ёки бошкачарок килиб айтсак кунига 1,3 мартадан террористик харакат содир этилган. Айрим мутахассисларнинг фикрига караганда ХХ- асрда, яъни юз йил давомида атиги 26 кунгина тинчлик хукмрон булган. Колган барча пайт планетамизнинг хар бир бурчагида уруш ва кон тукилишлар содир булиб турган. Бугунги кунда террористик ташкилотлар узларида мавжуд булган барча имкониятларни ишга солиб булсада уз максадларига эриши сари конли юриш килмокдалар. Масалан, улар турли хилдаги химиявий ва биологик куроллардан 200 мартадан ортикрок фойдаландилар.

2 савол: Терроризм сузининг туб мохияти


Террор-лотинчадан олинган булиб – куркув маъносини билдиради.
Терроризм – авваломбор, сиёсий –хукукий, тарихий, ижтимоий – психологик, динлараро ва бошка муаммоларга бориб такалувчи жуда мураккаб, турли куринишли, узгарувчан ва кундан-кунга авж олиб бораётган мудхиш ходиса булиб, унинг бартараф килиниши бу муаммоларнинг ечими билан хам боглик. Зеро хозирги кунга кадар терроризм тарихи хакида якдил хулосага келинганича йук.
Шу уринда терроризм хакида берилаётган таърифлар хусусида кисман тухталиб утишимиз жоиз.
Терроризм тугрисида илмий оммабоп адабиётларда олимларимиз томонидан куйидагича таъриф берилмокда.
Жумладан, «Терроризм – муайян сиёсий максадда давлат ёки жамоат арбоблари хаётига касд килиш ёки хозирги халкаро муносабатларда бирор мамлакат сиёсатига таъсир курсатиш максадида давлат рахбарлари, хукумат бошликлари дипломатик ваколатхона аъзоларига, куп холларда бегунох ахолига карши уюштириладиган котиллик ва зуравонликдир.»
деб ёзадилар «Терроризм-тараккиёт кушандаси» номли Олий ва урта махсус, касб-хунар таълим муассасалари укитувчилари ва талабалари учун услубий –маърифий кулланмада Ш.Кудратхужаев ва А.Киргизбоевлар.
Шунингдек, У.Убайдуллаев «Халкаро терроризм: тарихи ва замонавий муаммолари» номли китобида куйидагича таъриф беради. «Терроризм бу-маълум сиёсий максадларга эришишга йуналтирилган, тинчликка, фукаролар хавфсизлигига ва хаётига зуравонлик ишлатиш ёки уни куллаш хавф-хатарини тугдиришдир.»
Узбекистон Республикасининг 2000 йилнинг 15 декабрида кабул килинган «Терроризмга карши курашиш тугрисида» ги Конунида терроризмга карши халкаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, худудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва куролли можаролар чикариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни баркарорлаштириш, ахолини куркитиш максадида давлат органини, халкаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ёки юридик шахсни бирон бир фаолиятини амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур килиш учун зурлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хавф тугдирувчи бошка килмишлар ёхуд уларни амалга ошириш тахдиди, шунингдек террорчилик ташкилотларининг мавжуд булишини, ишлаб туришини, молиялаштиришни таъминлашга, террорчилик харакатларини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёки террорчилик фаолиятига кумаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита хар кандай маблаг-воситалар ва ресурслар бериш ёки йигишга, бошка хизматлар курсатишга каратилган фаолият» тарзида берилади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling