«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Гаровга ушлаб турилганларнинг харакат килиш коидалари


Download 0.73 Mb.
bet67/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71
Bog'liq
15 соатлик тема

Гаровга ушлаб турилганларнинг харакат килиш коидалари


Энг аввало шуни доимо ёдингизда тутингки, сизнинг хаётингиз террорчига музокара олиб бориш учун зарур. Шундай экан хаётингизни саклаб колиш имконияти хам мавжуд. Куйидаги узини тутиш коидаларига амал килишга харакат килинг.

  • Хотиржамликни кулдан берманг. Узингизни кулга олинг, тинчланинг, вахимага тушманг.сокин овозда сузлашинг.

  • Узингизни узок кутиш дамларига рухан тайёрланг- Сизни куткариб олгунга кадар орадан анча вакт утиши мумкин.

  • Террорчини курол ишлатишга мажбур киладиган ва одамларнинг курбон булишига олиб келадиган харакатларни амалга оширишга сабабчи булиб колманг.

  • Зарурат тугилса жиноятчиларнинг талабларини бажаринг, уларга карши фикр билдирманг, узингизнинг ва атрофдагиларнинг хаёти билан хазиллашманг, васваса ва вахимага йул куймасликка харакат килинг.

  • Террорчиларнинг хакорат ва такхирлашларига нисбатдан сабр-токатли булинг, жиноятчиларнинг кузига тик караманг, узингизни тажовузкорона тутманг.

  • Жарохатланган булсангиз, камрок харакат килинг, куп кон кетишининг олдини оласиз.

  • Диккатингизни бир жойга жамланг, атрофингизга назар ташланг, жиноятчиларнинг белгиларини, юз тузилишини, кийими, исми, лакаби чандиклари, баданидаги ёзувлар, нутки, узини тутиши, сузлашув мавзуси ва бошкаларни эслаб колишга харакат килинг.

  • Хамма нарсани ичингизга солаверманг, атрофингиздаги одамларга назар солинг, балки кимгадир ёрдам керакдир. Сизнинг биргина бокишингиз, сузингиз, харакатингиз (унинг рухини кутарувчи сузни пичирлаш, тушиб кетган сумкачасини ёки даструмолини олиб бериш ва х.к.) билан хам далда булишингиз мумкин.

4-укув саволи. Террорчилик фаолиятининг олдини олиш.-
Террорчилик фаолиятининг олдини олиш давлат органлари, фукароларнинг узини узи бошкариш органлари хамда жамоат бирлашмалари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан сиёсий, ижтимоий-иктисодий, хукукий, ва бошка профилактик чоралар мажмуини утказиш оркали амалга оширилади.
Куйидагилар такикланади:
терроризмни таргиб килиш,
террорчилик гурухлари ва ташкилотларини тузиш хамда уларнинг фаолият курсатиши:
террорчилик фаолиятига дахлдор юридик шахсларни, уларнинг булинмалари (филиаллари) ва ваколатхоналарини (шу жумладан чет эл ва халкаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини) аккредитация килиш, руйхатдан утказиш ва уларнинг фаолият курсатиши:
террорчилик фаолиятига дахлдор чет эл фукаролари хамда фукаролиги булмаган шахсларнинг Узбекистон республикасига кириши:
тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик харакатларига оид маълумотлар ва фактларни яшириш.
Терроризмга карши курашнинг асосий принциплари-куйидагилардан иборат:
Конунийлик:
Шахс хукуклари, эркинликлари ва конуний манфаатларининг устуворлиги:
Терроризмнинг олдини олиш чоралари устуворлиги:
Жазонинг мукаррарлиги:
Терроризмга карши кураш ошкора ва ноошкора усулларининг уйгунлиги:
Жалб этиладиган кучлар ва воситалар томонидан террорчиликка карши утказиладиган операцияга рахбарлик килишда якка бошчилик.
5-укув саволи: Давлат органларининг терроризмга карши кураш сохасидаги ваколатлари.
8-модда. Терроризмга карши кураш буйича давлат органлари-терроризмга карши курашни амалга оширувчи давлат органлари куйидагилардан иборат:
Узбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати:
Узбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги:
Узбекистон Республикаси давлат чегараларини химоя килувчи кумита:
Узбекистон республикаси давлат божхона кумитаси:
Узбекистон Республикаси мудофа вазирлиги:
Узбекистон Республикаси фавкулодда вазиятлар вазирлиги:
Терроризмга карши курашда иштирок этаётган давлат органларининг фаолиятини мувофиклаштириш хамда террорчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниклаш, унга чек куйиш ва унинг окибатларини минималлаштириш борасида хамкорликда харакат килишларини таъминлашУзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизмати тамонидан амалга оширади.
9-модда.Узбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати:
террорчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниклаш ва унга чек куйиш йули билан терроризмга шу жумладан халкаро терроризмга карши курашни амалга оширади.
Террорчилар, террорчилик гурухлари ва террорчилик ташкилотлари фаолияти тугрисидаги ахборатларни туплайди. Хамда тахлил килади, улардан келиб чикаётган тахдиднинг миллий хавфсизликка кай даражада хавфли эканлигини бахолайди, тегишли вазирликлар, давлат кумиталари ва идораларга зарур ахборотлар такдим этади:
Узбекистон Республикасида алохида мухим ва категорияланган объектлари шунингдекУзбекистон Республикаси худудидан ташкарида жойлашган давлат муассасаларини, ушбу муассасаларнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини химоя килишни таъминлайди:
Узбекистон Республикаси Президентининг, шунингдек Узбекистон Республикаси худудида булган даврда чет эл давлатлари, хукуматлари бошликлари ва халкора ташкилотлар рахбарларининг хавфсизлигини ва курикланишини таъминлайди.
Халкора терроризмга карши кураш сохасида чет эл давлатларининг ва халкора ташкилотларнинг тегишли органлари билан хамкорлик килади.
Террорчилика карши курашувчи кушинлар, булинмалар ва муассасаларнинг террорчилик гурухлари ва ташкилотларини аниклаш, зарарсизлантириш ва йук килиш ишлари ташкил этилишини таъминлайди.
10-моддаУзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги:
террорчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниклаш, унга чек куйиш хамда унинг окибатларини минималлаштириш йули билан терроризмга карши курашни амалга оширади:
алохида мухим, категорияланган ва бошка объектларнинг курикланишини ва хавфсизлигини таъминлайди:
давлат хокимияти ва бошкарувнинг тегишли органларига террорчилик фаолиятига алокадор шахслар гурухлар ва ташкилотлар тугрисида ахборат такдим этади:
11-модда Давлат чегараларини химоя килувчи кумитанинг терроризмга карши кураш сохасидаги ваколатлари.
Узбекистон республикаси давлат чегараларини химоя килувчи кумита:
Террорчиларнинг республика худудига киришидан давлат чегарасини курикланиши ва химоя килинишини таъминлайди:
Давлат чегараси оркали курол, ук-дорилар, портловчи, радиоактив, биологик шунингдек кимёвий ёки бошка захарловчи моддаларнинг, террорчилик харакатини содир этиш воситаси сифатида ишлатилиши мумкин булган предмет ёки материалларнинг ноконуний олиб утилишини аниклаш ва унга чек куйиш чораларини куради:
Чегара олди минтакасида ва чегара олди зонасида террорчиларни зарарсизлантиради, каршилик курсатилган такдирда йук килиш чораларини куради:
12-модда.Давлат божхона кумитасининг терроризмга карши кураш сохасидаги ваколатлари.
Давлат чегараси оркали утказиш пунктларида гиёхвандлик воситалари, психотроп ва портловчи моддалар, портлаш курилмалари, курол-яроглар, куроллар ва ук-дорилар, ядровий, биологик, кимёвий ёки бошка турдаги ялпи киргин куроллари, террорчилик харакатларида ишлатилиши мумкин булган материалларнинг ноконуний олиб утилишини аниклаш ва унга чек куйиш чораларини куради:
Чегара олди минтакасида ва чегара олди зонасида террорчиларни зарарсизлантиради, каршилик курсатилган такдирда йук килиш чораларини куради.
13-модда-Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Узбекистон Республикасининг хаво бушлиги хавфсизлигини, мамлакат маъмурий, саноат-иктисодий марказлари ва худудлари, мухим харбий ва бошка объектларнинг хаводан бериладиган зарбадан химоя килиниши ва курикланишини таъминлайди:
Уз тасарруфидаги харбий объектларнинг курикланиши ва мудофаа килинишини амалга оширади:
14-моддаУзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги;
фавкулодда вазиятлардан ахолини химоя килиш, террорчилар харакат килаётган зонада жойлашган алохида мухим, категорияланган ва бошка объектлар баркарор ишлашини, шунингдек террорчилик харакатлари окибатларини тугатиш юзасидан вазирликлар, давлат кумиталари, идоралар ва махаллий давлат хокимияти органларининг фаолиятини мувофиклаштириади хамда тадбирлар утказади.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling