«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов
Download 0.73 Mb.
|
15 соатлик тема
Ер силкинишлар ва унинг окибатлари.
Табиий офатлар ичида энг хавфлиси ва дахшатлиси бу-ер силкинишидир. Ер сикиниши-ер ости зарбаси ва ер устки катламининг тебраниши булиб, табиий офатлар, технологик жараёнлар туфайли юзага келади. Ер остки зарбасининг пайдо булиш учоги, ернинг остки катламидаги узок вакт йигилиб колганг энергиянинг юзага отилиб чикиш жараёни туфайли юзага келади. Учокнинг ички кисми маркази гипоцентр дейилади, ернинг устки кисмидаги маркази эпицентр дейилади. Ер силкиниши юзага келиш сабабларига кура куйидаги гурухларга булинади: -Тектоник зилзилалар; -Вулкон зилзилалари; -Агдарилиш, упирилиш зилзилалари; -Техноген (инсоннинг мухандислик фаолияти билан боглик) зилзилалар. Юкорида кайд этилган ер силкиниши турлари ичида катта майдонга таркаладиган ва энг куп талофат келтирадигани тектоник ер силкинишидир. Бундай ер силкинишлар хакида гап кетганда литосфера урамларида буладиган харакат (тектоник кучлар) тушунилади. Кия сатхларида тог жинсларининг катта булакларини агдарилиши, ёки тогларнинг упирилиши натижасида юзага келувчи ер силкинишлар агдарилиш зилзилалари дейилади. Бу ер силкинишнинг таркалиш майдони кичик, куп холларда талофотсиз булади. Вулкон жараёни, яъни ер остидаги магмани вулкон канали оркали ер юзасига чикиши билан боглик булган ер силинишига вулконли ер силкиниши дейилади. Бундай ер силкиниши вулконнинг фаолланиши билан боглик булганлиги сабабли аксарият куп холларда улар аник башорат килинади. Шунинг учун унинг келтирадиган талофати деярли кучли булмайди. Инсоннинг мухандислик фаолияти билан боглик булган ер силкинишлари асосан охирги йилларда хисобга олинмокда. Бундай ер силкиниш йирик сув омборлари вужудга келган худудларда, газ , нефт махсулотларининг ер остидан суриб олиниши жараёни амалга оширилган майдонларда юз бермокда. Инсон узининг мухандислик фаолияти билан ер ости компенетлари гап муайян таъсир этиши, у ёки бу даражада узгартириши ер силкинишининг вужудга келишига сабаб булмокда. Дарё водийларига тугонларнинг курилиши натижасида майдонни бир неча минг км, квадрат хажми бир неча юз км, кубдан катта булган(масалан, Чорвок сув омборининг умумий хажми 2,1млд. М.куб, сув сатки майдони 3640 га тенг) сув омборлари вужудга келмокда. Ер каърида 4000-5000 м чукурликда ётган газ, нефт ер сатхига суриб чикарилмокда, ер остида узок геологик даврлар мобайнида ётган кумир ана шу ер каърида ёндирилиб газга айлантириб олинмокда. Вактинча саклаш максадида баъзан ер ости горларига, хандакларига ва тог жинслари говакларига газ, нефт махсулотлари юкори босим остида киритилмокда, жуда катта микдордаги минерал сувлар ер остидан чикариб олинмокда. Ер каърининг одамлар таъсир этиш жойларида йигилаётган энергия микдорининг у ёки бу даражада ошиши ёки камайиши окибатида содир булган ер силкинишлари Хиндистон, АКШ, Узбекистонда кузатилганлиги фандан маълум. Жумладан Чорвок сув омбори курилиб булингандан кейин бу худудда бир неча марта ер силкинишлар булиб утган. Текширишларнинг курсатишича, бу ер силкинишлар узларининг тайёрланиш, содир булиш механизмлари билан Чорвок сув омборига йигилган сувнинг микдори ва йигилган сувни сув омборидан чикарилиш тезлиги билан боглик холда юз бериши кузатилган. Бунга биринчидан, сув омборнинг 2,1 млд.м кубдан ортик сув билан тулатилиши жараёнида, омбор тубида ётувчи тог жинсларининг сикилиши ва тарангланиши окибатида юз берадиган микросиниклар, дарз кетишлар ва уларнинг нисбий харакати сабаб булса, иккинчидан, сувни сув омборидан бир меъёрида чикарилмаслиги ва тог жинсларига таъсир килувчи кучларнинг номутаносиб холатда бушатилиши, узгариши сабаб булган. Республикамизнинг гарбий худудида 1976, 1984 йилларда юз берган 8-10 балли Газлидаги ер силкинишларини баъзи олимлар ана шу худуддаги мавжуд газ конлари ва улардан газни суриб олиш жараёни билан боглашади. 1976 йилдаги Газли ер силкинишининг гипоцентри (зилзила учоги, литосферанинг маълум чукурликдаги тог жинслари катламларининг узилиши, сурилиш жойи) ер кобигининг 5-25 км чукур оралигида, 1984 йилги ер силкинишида эса 50-200 км оралигида жойлашган. Ер силкиниш ходисасини вужудга келтирувчи энергиянинг йигилиши,сарфланиш даражаси силкиниш худудларидан суриб олинган газнинг микдори, ер каъри тог жинси катламларига тушаётган табиий босимнинг мутаносиблигини маълум даражада бузилганлиги окибати зилзиланинг содир булиш вактини тезлаштиради. Зилзила турларидан энг хавфлиси(талафотлиси) тектоник зилзила хисобланади. Маълумки, хар йили планетамизда 100000 дан ортик ер силкинишларини сейсмик асбоблар (сейсмографлар) кайд этади. Булардан 100 таси вайрон килувчи фожиа булиб, иморат ва иншоотларнинг бузилишига, ер юзасида ёрикларнинг пайдо булишига, минг-минглаб инсонлар ёстигининг куришига олиб келади. Ер силкиниш учоги гипоцентрнинг жойлашган чукурлиги буйича: юза-70 км.гача, урта-70-300 км. Ва чукур-300 км.дан пастда»матня» катламида вужудга келадиган хилларини ажратиш мумкин. Республикамизда кузатиладиган зилзилаларнинг учоги асосан 70 км.гача чукурликларда жойлашганлиги кайд этилган. Мантиядаги катта босим ёки портлашлар туфайли зилзила учоги вужудга келади, натижада катта кучланишлар пайдо булади, булар уз навбатида ернинг устки катламларини тебранишига олиб келади. Гипоцентрдан хамма тарафга, кайтар сейсмик тулкинлар таркалади, улар асосан узунасига ва кундаланг турларига булинади. Ер остидан узунасига таркалаётган (вертикал тарзда) тулкинлар уз йуналиши буйича навбатма-навбат ер пустлогининг сикиб, ер юзасига чикканда товуш чикаради. Бу эса ер силкиниши олдиндан чикадиган товушнинг узгинасидир. Кундаланг тулкинлар (горизонтал) ер юзасига чикиб, зилзила тулкинларини вужудга келтиради ва эпицентрдан барча тарафларга таркалади. Кучли ер силкиниши окибатида ернинг яхлитлиги, бутунлиги узгаради, иншоотлар, жихозлар бузилади, коммунал-энергетик кисмлар ишдан чикиш, инсонлар улими юз беради. Ер силкиниши купчилик холларда маълум интенсивликда чикадиган товуш юз беради ва унинг паст-баландлиги ер кимирлашнинг кучига боглик. Ер кимирлашнинг асосий курсаткичлари куйидагилардан иборат: ер силкиниш учогининг чукурлиги, силкиниш амплитудаси ва ер силкинишининг интенсив энергияси. Зилзиланинг кучини бахолаш. Инсоният узининг бутун тарихий тараккиёти мобайинида куп ер силкинишларни бошидан кечирган, унинг аянчли окибатларининг гувохи булган. Утган ХХ асрда энг кучли ер силкинишлар куйидаги жойларда кузатилган: 1920 йилда Хитойда-180 минг, 1923 йилда Японияда-100 минг, 1948 йилда Ашхабадда-110 минг, 1960 йилда Мароккода-12 минг, 1968 йилда Эронда-12 минг, 1970 йилда Перуда-66 минг, 1988 йилда Арманистонда-25 минг, 1990 йилда Тайванда (улганлар сони аник эмас) 1999 йилда Туркияда –18 минг одам халок булган. Бизнинг асримизда эса 2001 йилда Хиндистонда 7,9 балл куч билан ер силкиниб, унда 30 мингдан ортик одам нобуд булган ва юз мингдан ортик инсонлар бошпанасиз колганлар. Узок тарихий сабок, яъни ер силкиниши кишиларни рухий холатига булган таъсири, иморат ва иншоотларнинг бузилиши, вайрон килиниши, ер юзасида вужудга келган узгаришлар (ер сатхида ёриклар ва булокларнинг пайдо булиши) юз берган ходисаларнинг кучини бахолашга ургатган. Натижада нисбий бахолаш шкаласи пайдо булган. Зилзила кучи икки хил улчов бирлигида улчанади. 1.Балларда; 2. Магнитудада. Дунёнинг жуда куп давлатларида ер силкининиш 12 балли халкаро улчов бирлигида улчанади. Бал-ер юзасининг тебранма харакат даражасини кусатади. Силкиниш кучини балларда улчашда «сейсмограф» лардан фойдаланиб, тог жинси заррачаларининг тебранма харакат тезлиги топилади. Яъни ёзиб олинган «сейсмограммалар» оркали заррачаларнинг тебраниш ампилитудаси аникланади .ва шу асосида сейсмик тулкин тезланишини куйидаги формула оркали хисоблаб чикариш мумкин. Бунда, а-сейсмик тулкин тезланиши, М/с квадрат; А-тог жинси заррачаси тезланиш амплитудаси, мм; Т-сейсмик тебраниш даври, с; Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling