«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов
Download 0.73 Mb.
|
15 соатлик тема
Фаргона водийси республиканинг шаркий кисмини ташкил этиб, табиий тузилиши, мухандис-геологик шароити бошка вилоятлардан тубдан фарк килади. Фаргона водийси майдони 19,2 минг км2 булиб, республика худудининг 4,3% ни ташкил этади. Ахолиси 7,2 мингдан ортик. Фаргона водийсининг хамма томони тоглар билан уралган: шимолий-шимоли-гарбда Курама, шаркда Таласс-Фаргона, жанубда Туркистон тог тизмалари ураб туради.
Республиканинг энг харакатчан зоналаридан бири Фаргона водийси хисобланади. Маълумки, водий учта: Наманган, Андижон ва Фаргона вилоятларидан ташкил топиб, кучки жараёнлари Наманган ва Фаргона вилоятларида купрок учрайди. Водийнинг шимолий кисмидаги Наманган вилоятида кейинги вактларда олиб борилаётган йул курилиши (Камчик довони) натижасида нисбатан техноген сабабга кура кучкилар бироз купайиб бормокда. Табиий холатда учрайдиган кучкилар вилоятдаги Сумсар, Гова, Подшо-Ота, Пишкаран сойларининг урта кисмларида купрок учрайди. Янгикургон, Косонсой, Чорток районлари Курама тогининг жанубий ёнбагирларида булганлиги учун хам бу жойларда кучки жараёни ахоли яшайдиган худудларга сезиларли хавф тугдирмокда. Республикамизнинг бошка тог олди худудларига хос булган кишлок хужалик тадбирлари (сугорма ерлар) утказиш натижасида кичик-кичик куламга эга булган кучкилар купрок учраш холати водийнинг хамма адирликларида кузатилмокда. Мазкур тадбирни утказишда тог олди адирликларининг кулай майдонларини узлаштириш билан бирга шу жойларнинг табиий тузилишига, гидротехник иншоотлар жойлашувига, айникса сувдан фойдаланилаётганда меъёрий курсаткичларга катта эътибор бериш лозимлигини алохида таъкидлаш зарур, деб хисоблаймиз. Чунки, хали тупрок сифатида тулик шаклланмаган, усимлиги кам булган, адирликлардаги лесс катламлари ортикча намгарчиликни кутара олмайди, бу эса шу жойнинг ювилишига, охир окибатда эрозия жараёни кучайишига замин тайёрлайди. Умуман Ватанимиз худудларида таркалган кучки-сурилма жараёнлари тугрисида фикр юритар эканмиз, уларни илмий урганиш, бахолаш, доимий кузатиш канчалик ахамиятга эга булса, бундай жараёнлар содир булиши мумкин булган жойларда истикомат киладиган ахоли уртасида маълум тушунтириш ишларини олиб бориш, айникса кишлок хужалиги сиёсатини юргизиш мутлако янги гоя асосида булиши шарт. Бу гоянинг асосини хар бир карич ерни эъзозлаш, табиий физик-механик хусусиятини урганиш ва кандай экин турини экишни билишдан иборатдир. Шундагина, йил сайин купайиб бораётган ахолини керакли кишлок хужалик махсулотлари билан таъминлаш муаммосининг ечими ижобий булишига эришилади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling