«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet25/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

Тошкент вилояти. Республикамизнинг шаркий кисмида булиб, Чоткол-курама тог тизмасининг жануби-гарб майдонларини ташкил этади. Тошкент вилояти майдони 15,6 минг км2 ни ташкил этади. Ахолиси 4,3 млн. дан ортик. Вилоят майдонларида мутлак баландлик 500 м дан (вилоятнинг гарбий кисми), 4299 м (Бештор чуккиси, Пском водийсида) узгаради. Кучки жараёни 1000-1500 м баландликларда кенг таркалган. Асосан Охангарон, Чирчик, Пском, Угом водийларидаги тог олди зоналарида купрок учрайди. Хар бир водийнинг юкори кисмида кояли жинслар куп булгани ва рельеф мураккаб тузилишга эга булгани учун кучки учрамайди. Тошкент вилоятида учрайдиган кучкилар икки хусусиятдан иборат: табиий (тог жинси калинлиги, ер юзаси шакли, ер ости суви сатхи, усимлик дунёси) ва техноген (сув иншоотлари, йул курилишлари, электр тармоклари, тог-кон саноати ва б.).
Албатта, бу жойларда ёнбагирдаги тог жинсларидаги намдорлик ортиши ва гравитацион кучлар таъсирида пайдо булаётган табиий кучкиларни хам учратсакда, лекин улар ахоли яшайдиган жойлардан узокда, тог ёнбагрининг юкори кисмларида жойлашганлигини курамиз. Сув омборлари атрофидаги кучкилар эса хавзадаги сув сатхининг доимий узгариб туриши натижасида содир булмокда.
Тошкент вилояти буйича энг катта кучки халокати 1991 йил 4 майда Жигаристон кишлоги атрофида булиб 56 киши халок булишига сабаб булган.
Хозирги вактда Давлат кузатув хизмати ходимлари Тошкент вилоятида кучки хавфи юкори булган жойларда уларни урганиш, кайд килиш ва олдиндан айтиш муаммолари буйича доимий кузатув ишлари олиб бормокдалар.
Давлат кузатув хизмати ходимларини Бошгидромет ва Тошкент вилояти Фавкулодда вазиятлар бошкармаси ходимлари билан олиб борган хамкорликдаги ишлари натижасида вилоятнинг 238 хужалиги 1994-99 йилларда кучки хавфи бор жойдан хавфсиз жойларга кучирилган.
Кашкадарё вилояти. Республиканинг жанубий кисмида жойлашган булиб, шаркда Хисор, шимолда Зарафшон тоглари билан чегараланиб туради. гарбий кисми эса чул зоналарини ташкил этади. Кашкадарё вилоятининг майдони 28,4 минг км2 булиб, республика худудининг 6,3% ни ташкил этади. Ахолиси 1,7 млн. дан ортик. Вилоятнинг шаркий кисми тог олди зоналари булгани учун кучки жараёни кенг таркалган. Бу жойлардаги Танхиз, Жинни, Гузор, Оксув дарёлари водийларда лесс катламлари купрок учрайди. Шунинг учун кучки хавфи шу жойларда юкори даражададир. Айникса Шахрисабз-Китоб ботиклигининг ёнбагирларидаги хужаликларнинг айримлари кучки хавфи бор зоналарда жойлашган. Вилоятдаги энг йирик сув омборларидан Чимкургон атрофида ривожланиб бораётган упирилиш, жарланиш жараёнларини ахоли истикомат килаётган майдонларга ёйилиб бораётганлигини куришимиз мумкин. Вилоят худудидаги кучкиларнинг аксарият кисми шу жойлардаги ер узилмаларининг хозирги вактда кескин фаоллашганлиги сабаблидир.
Вилоятнинг шимолий кисмидаги Коратепа тогининг жанубий ёнбагирларида кучки ва упирилиш жараёнлари шу жойдаги паст-баландликларни текислаб (нивелирлаш) экин майдонларига айлантириш натижасида юзага келмокда. Бундай жойларни Кичик-ура, Корадарё, Жинни дарёлар атрофида хам учратиш мумкин.
Уларнинг асосий хусусияти дарё узанига перпендикуляр холатда тог ёнбагри томон ривожланиб боришидадир.
Натижада лесс катламлари таркалган дарё террасаларининг майдони кичрайиб боради, бу эса кишлок хужалиги, чорвачилик тармокларига катта зарар етказмокда.
Вилоятнинг шаркий кисмидаги Пачкамар сув омбори атрофида хосил булаётган кучкилар кулами жихатидан кичик майдонларда булсада ахоли хаёт фаолиятига жиддий зарар етказмайди.
Умуман вилоятда содир булаётган кучкиларни охирги йиллар буйича кузатсак 1981-1990 йиллари 198 та булса 1991-1999 йилларда эса бу курсаткич 1136 та булганини курамиз.
Бундан шундай хулоса чикариш мумкинки, хар икки сабаб буйича (табиий ва антропоген) йилдан-йилга кучки жараёни жадаллашиб бормокда. Вилоятдаги ахоли пунктларига якин булган кучкилар Кашкадарё хавзасининг юкори окимида кузатилади. Бу жойларда Фавкулодда вазиятлар бошкармаси, Бошгидромет булими ходимлари билан олиб борилган ишлар натижасида 1994-1999 йилларда 408 хужалик хавфли жойлардан кучирилди.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling