«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов


Download 0.73 Mb.
bet24/71
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1619544
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   71
Bog'liq
15 соатлик тема

Ер кучиши – сурилма
Турли илмий ва илмий-оммабоп адабиётларда ер кучиши алохида ер юзасида содир буладиган жараёнлар тоифасига кирсада, лекин улар ер ички харакатлари, хусусан зилзилалар билан узвий боглик холда ривожланади.
Дунё буйича содир булаётган йирик кучкиларни тахлил килиб, сабабини урганар эканмиз, уларнинг аксарият кисми зилзиладан сунг ёки зилзила билан параллел хосил булишига амин буламиз.
Республикамиз худудларида содир булаётган ер кучкиларининг асосий сабаби гидрометеорологик шароит билан богликдир. Шунинг учун бу жараён мавсумий хусусиятга эга, яъни атмосфера ёгинлари канчалик куп булса, шунчалик ер кучиши хавфи юкори булади.
Ер кучиши - ер юзаси булагининг ёнбагир буйича гравитацион куч таъсирида сурилиши, силжишига айтилади.
Марказий Осиё худудларидаги ер кучиши турли шакллари ва кулами билан ажралиб туради. Улар лесс катламларида таркалган булиб, ер остига шимилаётган атмосфера ёгинлари маълум чукурликкача бориб, сув утказмас катламда уларнинг умумий окими ёнбагир буйича булади. Хосил булган юзага силжиш юзаси дейилади. Силжиш юзаси устида турган ер массасига гравитацион (тортишиш) кучи таъсир килиши окибатида ёнбагирда тик коя хосил килиб узилиш пайдо булади ва узилган булак пастга силжий бошлайди. Харакатдаги жинсларнинг хажми бир неча ун млн.м3 ларда булади.
Ер кучиши ёнбагирнинг киялигига, тог жинси таркибига, атмосфера ёгинлари микдорига боглик холда ривожланади. Ёнбагир киялиги канчалик катта булса кучкининг тезлиги шунчалик катта булади. Куп холатларда кучки экзоген жараёнлардан сел, жарланиш, чукиш ходисалари билан уйгунлашиб кетади.
Кучки-сурилма хосил булишини тарихий манбалар буйича урганар эканмиз, бизнинг худудларда 60-йилларгача бу жараён табиий хусусиятга эга булган. Яъни табиий омил натижасида ривожланиб борган. 60-йилларнинг охирига келиб тогли ва тог олди водийларда ер кучиши кескин купайиб борган. Бунга асосий сабаб гидрометеорологик шароитнинг мураккаблашиши, хаддан зиёд атмосфера ёгинлари булиши окибатида ёнбагирларнинг заифлиги кучайиб кетганлигини биринчи сабаб десак, иккинчиси 60-йиллардан сунг кадимда бахорикор ерлар хисобланган тог олди зоналарида инсон хужалик фаолиятининг кенгайтирилишидир. Яъни тог олди адирликлари кундалангига техник ишлов берилиши натижасида ёнбагирнинг тургунлиги пасайиб кетиши аввалига махаллий, кичик-кичик, сунг йирик кучкилар пайдо булишига олиб келади. Айникса бундай жойлар ахоли яшайдиган кишлокларга якин булса жуда катта хавф тугдиради.
Ер кучиши ахоли турмуш тарзига хавф солиши, айникса кишлок хужалик истеъмолида булган майдонларга катта зарар етказиши окибатида купгина иктисодий талофатларни юзага келтиради. Шунинг учун уларнинг пайдо булиши, таркалиш майдонлари махсус дастурлар асосида урганиб чикилиб керакли хариталар тузилмокда.
Ер кучкилариУзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслари давлат кумитаси тасарруфидаги «Узбекгидрогеология» ишлаб чикариш бирлашмаси тадкикотчилари томонидан урганилиб келинмокда. Кейинги вактларда мазкур корхона билан вилоятлардаги фавкулодда вазиятлар бошкармалари ходимларининг биргаликда олиб бораётган фаолиятлари натижасида купгина ижобий ишларга эришилмокда. Бунинг учун республиканинг кучки таркалган майдонларида махсус кузатиш пунктлари ташкил этилган.
Марказий Осиё худудларида таркалган кучкиларни урганар эканмиз, улар иклим шароити билан узвий боглик булишини кузатилган.Масалан, 1954, 1958, 1969, 1978, 1989 ва 1998 йилларда атмосфера ёгинлари меъёрдан юкори булгани учун кучки жараёнлари хам куп булган. Шунга карамасдан хозирги вактда кучкиларнинг содир булиш даврийликлари аникланиб, Ватанимизнинг кайси майдонларида булиш харитаси тузилган. Факат шу нарсани алохида таъкидлаш лозимки, хозирги кучкиларнинг аксарият кисми инсон хужалик фаолияти натижасида булмокда.
Республикамиз худудларида кучки жараёни таркалган энг куп кучки майдонлари Сурхондарё, Кашкадарё, Тошкент, Фаргона, Самарканд ва Наманган вилоятлари худудларига тугри келади).
Кучкиларнинг шунчалик халокатли хусусиятга эга эканлигини инобатга олиб 1958 йилда Узбекистонда уларни махсус кузатадиган мухандис-геологик Давлат хизмати ташкил этилган.
Хозирги вактда Давлат кузатув хизмати Ватанимиз худуди буйича 7 территориал кузатув станциясига, 21 постларга эга. Уларнинг кузатув майдонларида 8 мингдан ортик хужалик объекти, 144 согломлаштириш комплекси, 170 автойул майдони, 20 дан ортик тог-кон саноати ва гидротехник иншоотлари мавжуд.
Давлат кузатув хизмати Фавкулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан мавсумий вактларда туну-кун хизмат вазифасини адо этмокдалар.
Кучкиларни урганишдаги биринчи муаммо уларни качон булиш вактининг мавхумлигидадир. Чунки кучки бехосдан ривожланадиган хавфли геологик жараёнларга киради.
Иккинчи асосий муаммо - хавфсиз жойни топиш. Буни кандай тушунса булади? Яъни хавфли майдон ахоли ва хужаликларни нисбатан хавфсиз жойга кучиришда, шу жойни комплекс тадкик килиш лозим. Хар томонлама урганиб ягона хулосага келиш керак. Хозирги вактда инсонни табиатга нисбатан хужалик фаолияти кенгайиб бориши натижасида хавфли зоналар хам купайиб бормокда. Бу муаммони хал килишда махсус танглик ва хавфни акс эттирадиган хариталар тузиш керак. Шу хариталар асосида майдонларнинг хавфсизлик режалари тузиб чикилади. Бундай тадбирлар Европа ва Америка Кушма Штатларида кенг микёсда амалга оширилмокда.
Навбатдаги муаммо мухофазаланишнинг мухандис иншоотларини ишлаб чикишдан иборат. Мухофазаланиш тадбирларидан хужаликларни хавфсиз жойга кучириш хозирги вактда кенг тус олган. Лекин кучкини мавсумий вактда булишини эътиборга олсак ахолини кучириш ва маълум муддатдан сунг яна кайтиб келиши жуда машаккатли тадбир. Айрим холатларда ёнбагирлар махсус темир-бетон синчлар ёрдамида ёки сунъий урмонлаштириш ишлари билан мустахкамланади. Хар бир тадбирда табиатдаги манбаларнинг бузилишига олиб келмаслик йуллари эътиборга олиниши шарт. Бу борада АКШ, Япония, Хиндистон, Канада ва бир канча мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш максадга мувофикдир.
Кучкилар тугрисидаги маълумотларимиз тулик булиши учун айрим вилоятларнинг табиий шароитини инобатга олган холда кучки ривожланишининг баъзи хусусиятларига тухталиб утамиз.
Юкорида келтирилган маълумотларга асосан ер кучиши айнан шу вилоятларда купрок таркалган.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling