«т а с д и қ л а й м а н» Қўнғирот тумани мтб бошлиғи Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Р. Ишмуратов
Download 0.73 Mb.
|
15 соатлик тема
Зилзила шкалаларини солиштириш
Юкорида келтирилган маълумотлар ахоли уртасида зилзила тугрисида кисман маълумотга эга булишни таъминласада, лекин энг мухими зилзиладан кандай сакланиш керак ёки мухофазаланишнинг кандай чора-тадбирлари мавжудлиги, хар бир фукаро учун жуда мухим ва билиши зарур булган маълумотлар каторига киради. Зилзила тугрисида купгина илмий адабиётларда батафсил ёзилган булсада, унинг ажралмас кисми булган, амалиётда ахоли харакатининг тартиб коидалари назаримизда тулик ёритилмаган. Умуман бу жараённи учта, яъни зилзиладан олдин, зилзила вактида ва ундан сунгги боскичларга булган холда маълум харакат коидаларини тавсия этиш максадга мувофик деб хисоблаймиз. Хар бир боскичда хаёт хавфсизлигини таъминлаш учун нималарга эътибор бериш лозимлиги тугрисида кискача тухталамиз. Зилзила содир булгунга кадар нима килмок керак? Халк тилида «Ут балоси, сув балоси, бемахал фалокат-кулфатдан асрасин» деган чукур фалсафий маънога эга булган мулохаза мавжуд. Бу, албатта, яхши ният, яхши истак. Лекин курук ният билан иш битмайди, фалокат аримайди. Шунга яраша харакат, тайёргарлик булиши зарур. Инсоният пайдо булибдики, унинг бошига бирорта кулфат тушмагунча, аксарият холларда бу тугрида уйламайди, хатто хаёлига хам келтирмайди. Боз устига, атроф-мухитда, кушни халк, давлатда шундай вазият содир булса уни бир маълумот сифатида кабул килади, узи хам шу вазиятга тушиб колишлиги, унинг учун маълум чора-тадбирларни куриши лозимлиги тугрисида хам мулохаза юритмайди. Шундай вазиятлардан бири - зилзила. Тундами, эрта тонгдами, иш столидами ер силкинишини сезганимиздаёк калбимизни куркув ва вахима босиб Буюк Яратувчига саждалар киламиз. Вахоланки, биз яшаб турган уй (аксарият куп каватлилар) аллакачон турли кучга эга булган зилзиладан маълум даражада кафолатлангандир. Турар жой масканлари табиий шароити, жинсларнинг физик-кимёвий хусусияти, биноларнинг лойиха чизмалари катъий хисоб-китоблар асосида чукур урганиб чикилгандан сунг курилишга рухсат берилади. Афсуски, умумий яшаш коидалари бинолар ахолига топширилгандан сунг купол равишда бузилади. Хеч кимга сир эмаски, уйга эга булишимиз биланок узимизнинг шахсий эхтиёжимиздан келиб чиккан холда хоналарни узгартиришга берилиб кетамиз, кушимча айвонлар соламиз, гуё «ортикча» туюлган деворлар, бурчаклар олиб ташланади, иккита хона биттага айлантирилади. Бундай холатга катъиян чек куйиш лозим. Акс холда бино заиф булиб колишига, унинг турли офатларга, ер деформацияланишига бардошлилиги камайиб кетишига сабабчи буламиз. Окибати нималарга олиб келиши узингизга аён. Бунинг учун уй-жойлардан фойдаланиш коидаларини, уй таксимотидан олдин хар бир яшовчининг ёшини ва ижтимоий савиясини инобатга олган холда тушунтириш ишларига жалб килиб, узбилармончилик билан иш юритишига йул куймаслик керак. Куп каватли биноларнинг узига яраша хусусияти, сейсмик белбоглари, хавфсиз бурчаклари каерда жойлашганлиги тугрисидаги эслатмаларни хар бир хонадон сохибига етказиш зарур. Табиий офатлар тугрисида, хусусан, зилзила хакидаги тасаввурга мактаб укувчисидан тортиб рахбар ходимларгача эга булиши керак. Бунинг учун, биринчидан, табиий фанлар буйича мактаб дарсликларида Ватанимизнинг географик жойлашуви харитаси билан бир каторда сейсмик холатини намоён килувчи чизмалар илова килинишига эришиш лозим. Укувчи шу чизмалар асосида каерда неча баллдан зилзила булиши мумкинлигини англаб олади. Иккинчидан, зилзила булган такдирда ахоли кандай тартибда харакат килиши кераклиги тугрисидаги, уйнинг кайси жойлари хавфсиз булишини ёшлигиданок англаб етса, фавкулодда вазиятларнинг биринчи талаби - саросимага тушмаслик, вахимага берилмаслик тусиклари енгиб утилади. «Зилзила эмас, бино ва унинг предметлари кишилар улимига сабабчи булади» - дейди мухандис-сейсмологлар. Хакикатда саросима ва вахимага берилган кишилар, калтис харакат килиши окибатида кушимча нохушликларни пайдо килади. Юкорида келтирилган талабларга риоя килган холда кушимча куйидагиларни билиш зарур. Уйдаги газ, сув, электр тармокларини хавфсизлантирадиган жойларни билишлари, уй тиббий халтаси, унда биринчи тиббий ёрдам учун зарур былган дори-дармонлар, нохуш вазият юзага келганда биринчи хизмат кырсатиш ташкилотларининг телефон ракамлари, уй жихозларидан китоб жавонлари, осма асбобларни махкамлигини назорат килиш, мактаб ёшидаги болаларга зилзила вактида кандай харакат килишлари тартибларини уктириш, иш жойларида хавфсизлик коидаларига риоя килиш ва бошка курсатмалардан хар бир киши бохабар булиши шарт. Бунинг учун мавжуд имкониятлардан тулик фойдаланиш зарур. Айникса, махалла-гузарларда, ишхона-мактабларда, радио-телевидениеда оммабоп шаклда сухбатлар ташкиллаштирилса, киска метражли фильмлар, фожиаларни акс эттирилган лавхалар бериб борилса максадга мувофик булади. Зилзила содир булганда гуё биз турган замин худди «бешик» каби тебрангандек былади. Тебраниш бир неча сониялар, кучли зилзила булса бир неча дакикалар давом этиши мумкин. Тебранишдан Сиз куркиб кетасиз, аммо кутиб туришдан бошка чорангиз йук. Сиз осойишта ва акл-заковат билан иш курсангиз, шикастланмаслик даражангизни анча юкори кутарган буласиз. Айникса, бу осойишталик оркали атрофингиздагиларга ижобий таъсир курсатасиз ва улар хам Сиз каби саросимага берилмасликларига замин тайёрлайсиз. Тебранишни сезган вактингизда секин-аста хавфсиз жойга харакат килишингиз лозим, асосий хавф бинодаги осма анжомлардандир Аввало, тинчланинг, хеч кандай калтис харакат килманг, бакирманг, ва атрофдагиларни койиманг. Бинода булсангиз хавфсиз жойлардан: эшик олдилари, деворнинг ички бурчаклари, сейсмик белбог остиларидан бирортасини эгалланг, бошкаларни хам шундай килишга чакиринг. Дераза ва чайкалувчи огир буюмлардан узокрокда туринг. Хеч вакт юкори каватдаги бинодан чикиб кетишни уйламанг. Аксинча тебраниш утиб кетгунча бино ичидан панох кидиринг. Керак булганда тебраниш тугагандан сунг бинони тарк этинг. Куп каватли уйда турсангиз лифтдан фойдаланманг. Зинапоядан фойдаланишда купол харакат килманг, бошкаларни хам тинчлантиринг. Сейсмик бардоши кам булган, гиштли ва хавфли биноларда булсангиз, албатта ташкарига зудлик билан чикинг. Бунда электр тармоклари, буюмлар харакатидан огох булинг. Очик жойда булсангиз биноларга, электр тармокларига якин турманг. Транспортда булсангиз очик жойда тухтатинг, тебраниш утиб кетгунча кутинг. Тебраниш кайтарилгудек булса хайрон булманг. Одатда биринчи зарбадан сунг кайта зарбалар булиши мукаррар. Улар хатто бир неча кунларгача давом этади. Айрим холатда кайта тебранишлар хам бино ва иншоотларга катта зарар етказади. Энг мухими, турли офат содир булганда асабгарчиликка берилманг, осойишталик ва хотиржамлик билан иш тутинг. Бу зилзила содир булганда кандай харакат килишнинг асосий коидалари эди. Энди зилзила булиб утгандан сунг нималарга эътибор бериш лозимлиги тугрисида икки огиз эслатма. Тебраниш тугагандан сунг бино ва иншоотларда бузилиш, шикастланиш юзага келиши натижасида инсонлар хам жиддий зарар куради. Энг мухими осойишталикни саклаган холда аввало шикастланганларга ёрдам бериш лозим. Сунгра ёнгин ва бошка нохушлик пайдо булган булса тегишли жойларга хабар бериш керак. Биринчи ёрдам зарур булса ташкил этинг. Тиббий ёрдамга мухтожларни аникланг. Ёнгин хавфи бор жойларни бартараф этинг. Сув, газ, электр тармокларида шикастланиш бор-йуклигини аникланг. Зинхор шам ва гугуртдан фойдаланманг. Электр тармокини асосий таянч нуктадан узинг. Электр тармокларига якин юрманг, уларни ушлаб хам текширманг. Сизнинг ёрдамингиз зарур булмаган жойларга борманг. Канализация тармокларини куздан кечирмагунингизгача, ундан фойдаланманг. Шикастланган бинода эхтиёт чораларини курган холда харакат килинг. Безовта булган ёш болалар ва ахолини тинчлантиринг, ортикча асабгарчиликка йул куйманг, уларни харакатини тез ва хавфсиз булишини таъминланг. Аввало, оила аъзоларидан, куни-кушнидан, сунгра мактаб, богча ва бошка муассасалардан хабар олинг. Куткарув ишларида катнашаётган ички ишлар, тиббиёт ва бошка соха ходимларига ёрдам килинг. Зилзила келтирган купгина нобудгарчиликларда тулик хавфсизликни таъминлаш жуда мушкулдир. Юкорида келтирилган коида ва талабларга эътибор бериш зилзила талофатини камайтиришга, навбатдаги халокат вактида Сиз ва атрофдагиларингизга фойдаси тегади, деган умиддамиз. Юкорида келтирилган чизмага илова сифатида хурматли китобхон неча балли зонада яшаётганини билиб олиши учун куйидаги жадвални келтирамиз. Мазкур жадвалдаги курсаткичлар мутлок булмай, хар бир жойнинг табиий тузилиши ва заминининг физик-механик хусусияти, ер ости сувлари сатхига боглик холда бир балл (+; -) атрофида узгариши мумкин. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling