Т а с д и Қ л а й м а н Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори


Download 140.5 Kb.
bet2/5
Sana03.02.2023
Hajmi140.5 Kb.
#1154784
1   2   3   4   5
Bog'liq
Низом Академик фаолият ва рег БОШҚАРМА бу энг охиргиси2323 (2)

Бошқарма таркиби

2.1. Бошқарма бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғининг муовини, Қабул жараёни ва талабалар регистрацияси бўлими, Маълумотлар базаси бўлими, Таълимнинг кредит тизимини бошқариш бўлими, Талабалар билан ишлаш бўлими, Академик фаолиятни бошқариш бўлими, Карьера маркази ва бош мутахассислардан иборат.
2.2. Бошқарма бошлиғи лавозимига олий маълумотли, хорижий тилларни ва ECTS (European Credit Transfer System) кредит-модуль тизимини мукаммал биладиган, хорижий тажрибага эга бўлган ҳамда олий ўқув юртида иш стажи камида 5 йил бўлган шахслар тайинланади. Бошқарма бошлиғининг функционал лавозимларига қуйидагилардан иборат:
бошқарма фаолиятини ташкил қилиш, вазифаларни ходимлар ўртасида тақсимлаш, юклатилган вазифаларни самарали ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
университет қабул, талабалар регистрацияси, талабаларга хизмат кўрсатиш, маълумотлар базаси, ўқув жараёнининг аҳволи, давлат таълим стандартларига риоя этилиши;
бўлимлар ва марказ ходимлари томонидан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя этилишини назорат қилиш;
университет ўқув жараёнини ташкил қилиш билан боғлиқ барча ташкилий ва назорат ишларини ташкил этиш;
университетга қабул, талабалар регистрацияси, талабаларга хизмат кўрсатиш, маълумотлар базаси билан ишлашда жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
университет фаолиятини халқаро эътироф этилган рейтингларнинг ТОП-1000 кирган нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда трансформация қилишни ташкил этиш;
университет кафедралари, деканатлари ва бошқа бўлинмалар академик фаолиятини назорат қилиш мақсадида тузилган комиссиялар таркибида иштирок этиш;
кафедра профессор-ўқитувчилари танловини, рўзномаларга эълон берилишини ходимлар бўлими билан биргаликда ташкил этиш;
университетда академик фаолиятни нуфузли хорижий олий таълим муассасалари академик фаолияти тажрибалари асосида янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш мақсадида республика ва хорижий мамлакатлар олий таълим муассасалари, илмий муассасалар, банк, молия, солиқ ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш, улардаги илғор тажрибалардан фойдаланишни ташкил этиш;
ўқув машғулотларининг бошланиши, тугалланиши, ўтказилиши, сифатини назорат қилиш ва машғулотлар барбод бўлган, камчиликлар билан ўтказилган ҳолларда тегишли чоралар кўриш бўйича ректоратга таклифлар бериш;
HEMIS, Moodle таълим платформалари ва Идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш ва назорат қилиш;
ректор ва ўқув ишлари бўйича проректор топшириғига биноан бошқарма фаолиятига тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва бошқалар.
2.3. Бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига олий маълумотли, хорижий тилларни ва ECTS кредит-модуль тизимини мукаммал биладиган, хорижий тажрибага эга бўлган ҳамда олий ўқув юртида иш стажи камида
5 йил бўлган шахслар тайинланади. Бошқарма бошлиғининг хизмат вазифаларига қуйидагилар киради:
бўлимлар ишини ташкил қилиш, ишни тақсимлаш, юклатилган вазифаларни самарали ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
бошқарма бўлимлари бошлиқлари ва ходимларини ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилишларини назорат қилиш;
кафедраларнинг иш режаларини кўриб чиқиш, маъқуллаш, ушбу режалар ижроси бўйича ҳисоботларни қабул қилиш;
профессор-ўқитувчилар ўқув юкламаларининг вақт меъёрларига мос равишда адолатли тақсимоти ва шахсий иш режалари расмийлаштирилишини назорат қилиш, маъқуллаш, улар ижроси бўйича ҳисоботларни қабул қилиш;
ўқув жараёни ҳолатини ўрганиш бўйича талабалар орасида анкета сўровларини ўтказишни ташкил этиш;
деканат ва кафедралардаги техник ходимларнинг меҳнат интизомига риоя этишлари ва иш юритишларини назорат қилиш;
HEMIS, Moodle таълим платформалари ва Идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш ва назорат қилиш;
университет Кенгаши, Академик кенгашларида академик фаолиятни такомиллаштиришга оид таклифларнинг муҳокама этилишини таъминлаш;
академик фаолиятга тааллуқли бўлган университет ректори буйруқлари, Кенгаш ва Академик Кенгаш қарорларининг ижро этилишини назорат қилиш.
2.4. Қабул жараёни ва талабалар регистрацияси бўлими бошлиғи лавозимига олий маълумотли, хорижий тилларни ва ECTS кредит-модуль тизимини мукаммал биладиган, хорижий ОТМни тамомлаган ёки хорижий ОТМда тажриба ўтаган ва замонавий ахборот технологияларидан фойдалана оладиган шахслар тайинланади. Бўлим бошлиғининг хизмат вазифаларига қуйидагилар киради:
бўлим ишини ташкил қилиш, вазифаларни ходимлар ўртасида тақсимлаш, юклатилган вазифаларни самарали ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
бўлим ходимлари томонидан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя этилишини назорат қилиш;
қабул жараёнини юқори даражада уюшқоқлик билан, тартибли равишда ташкил этиш, тест жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш;
абитуриентларга уларнинг тест синовлари жараёнидаги вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
таълим йўналишлари, ўқитиш шакли ва тили бўйича таълим муассасасига топширилган ҳужжатлар сони, шу жумладан, фан олимпиадалари ғолиблари, ҳарбий ва бошқа имтиёзларга эга бўлган абитуриентлар томонидан топширилган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар билан шуғулланиш;
HEMIS, Moodle таълим платформалари ва Идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш ва назорат қилиш;
хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган ОТМлардан ўкишни кўчирмоқчи бўлган талабаларнинг аризаларини қабул қилиш;
ўқишдан четлаштириш, қайта тиклаш, академик таътил бериш.
2.5. Қабул жараёни ва талабалар регистрацияси бўлими бош мутахассиси лавозимига олий маълумотли, хорижий тилларни ва ECTS кредит-модуль тизимини мукаммал биладиган, хорижий ОТМни тамомлаган ёки хорижий ОТМда тажриба ўтаган ва замонавий ахборот технологияларидан фойдалана оладиган шахслар тайинланади. Бош мутахассис функционал вазифаларига қуйидагилар киради:
абитуриентларга уларнинг тест синовлари жараёнидаги вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
xорижий ОТМлардан ўқишни кўчирмоқчи бўлган талабаларнинг аризаларини қабул қилиш;
ўқишдан четлаштириш, қайта тиклаш, академик таътил бериш;
тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ барча зарур шароитларни яратиш ҳамда тест синовлари бўйича абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига тўлиқ маълумотлар бериш;
қабул комиссиясига ҳужжат топширган абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни юритиш;
HEMIS, Moodle таълим платформалари ва Идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш ва назорат қилиш;
таълим йўналишлари, ўқитиш шакли ва тили бўйича таълим муассасасига топширилган ҳужжатлар сони, шу жумладан, фан олимпиадалари ғолиблари, ҳарбий ва бошқа имтиёзларга эга бўлган абитуриентлар томонидан топширилган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар билан шуғулланиш.
2.6. Маълумотлар базаси бўлими бошлиғи лавозимига олий маълумотли, хорижий тилларни ва ECTS кредит-модуль тизимини мукаммал биладиган, хорижий ОТМни тамомлаган ёки хорижий ОТМда тажриба ўтаган ва замонавий ахборот технологияларидан фойдалана оладиган шахслар тайинланади. Бўлим бошлиғининг хизмат вазифаларига қуйидагилар киради:
бўлим ишини ташкил қилиш, вазифаларни ходимлар ўртасида тақсимлаш, юклатилган вазифаларни самарали ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
бўлим ходимлари томонидан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя этилишини назорат қилиш;
таҳлилий маълумотларни шакллантириш ва қарор қабул қилиш жараёнининг оптималлаштирилиши назорат қилиш;
ўқув дастурлари ва режалари, ўқув машғулотлари ва имтиҳонлар жадваллари, талабаларнинг ўзлаштириш ва давоматига оид ахборотларни бошқариш;
талабаларнинг тўлов-контракт шартномалари, шартнома миқдори ва тўлов мониторинги, стипендия миқдорлари ва стипендия тўловларига оид ахборотларни бошқариш;
университет фаолиятидаги барча жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
SQL, MySQL, PostgreSQL, Mongo DB тизимлари, Access дастури ва Python ёки Java дастурлаш тилларидан фойдалана олиш;
HEMIS, Moodle таълим платформалари ва Идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш ва назорат қилиш;
таълим тизимида ўқув жараёнини автоматлаштириш;
ўқув платформасини такомиллаштириш ва назоратини олиб бориш.
2.7. Маълумотлар базаси бўлими бош мутахассиси лавозимига олий маълумотли, хорижий тилларни ва ECTS кредит-модуль тизимини мукаммал биладиган, хорижий ОТМни тамомлаган ёки хорижий ОТМда тажриба ўтаган ва замонавий ахборот технологияларидан фойдалана оладиган шахслар тайинланади. Бош мутахассис хизмат вазифаларига қуйидагилар киради:
ОТМ талабалари, профессор ўқитувчиларнинг ягона электрон базасини шакллантириш;
талабалар билимни ўзлаштириш натижалари, имтиҳон натижаларини ягона электрон рейтинг дафтарига қайд этиб бориш;
таҳлилий маълумотларни шакллантириш ва қарор қабул қилиш жараёнининг оптималлаштирилиш;
ўқув дастурлари ва режалари, ўқув машғулотлари ва имтиҳонлар жадваллари, ўқув платформаси, талабаларнинг ўзлаштириш ва давоматига оид ахборотларни бошқариш;
HEMIS, Moodle таълим платформалари ва Идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш ва назорат қилиш;
талабаларнинг тўлов-контракт шартномалари, шартнома миқдори ва тўлов мониторинги, стипендия миқдорлари ва стипендия тўловларига оид ахборотларни бошқаради.
2.8. Таълимнинг кредит тизимини бошқариш бўлими бошлиғи лавозимига олий маълумотли, хорижий тилларни ва ECTS кредит-модуль тизимини мукаммал биладиган, хорижий ОТМни тамомлаган ёки хорижий ОТМда тажриба ўтаган ва замонавий ахборот технологияларидан фойдалана оладиган шахслар тайинланади. Бўлим бошлиғининг хизмат вазифаларига қуйидагилар киради:
бўлим ишини ташкил қилиш, вазифаларни ходимлар ўртасида тақсимлаш, юклатилган вазифаларни самарали ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
бўлим ходимлари томонидан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя этилишини назорат қилиш;
ўқув жараёни ривожланган хорижий мамлакатлар университетлари тажрибасини ўрганган ҳолда, университет таълим жараёнига кредить-модул тизимини жорий этиш;
нуфузли хорижий ОТМлар ўқув режа, фан дастурлари (силлабус) асосида янги ўқув режа, фан дастурларни (силлабус) ишлаб чиқиш, тасдиқлатиш ва мунтазам такомиллаштириб бориш;
университет бўйича йиллик ўқув юкламалари умумий ҳажмини аниқлаш ва кафедра мудирлари томонидан тайёрланган кафедралар ўқув юкламалари тақсимотини кўриб чиқиш;
кафедра ўқув юкламаларини адолатли тақсимланганлигини ва вақт меъёрлари талабаларига мос равишда тайёрланганлигини текшириш ва назорат қилиш;
профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларини ўз вақтида расмийлаштирилиши ва ўқув юкламасига мослигини текшириш ва назорат қилиш;
кредит-модуль тизимида ташкил қилинган ўқув машғулотлари мониторингини олиб бориш;
кундузги ва сиртқи таълим ўқув платформаларини юритиш;
HEMIS, Moodle таълим платформалари ва Идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш ва назорат қилиш;
тасдиқланган ўқув қоидаларига асосан талабаларнинг кредит миқдори ва GPA ҳисобини юритиш, талабаларни якуний назоратларга қўйиш, талабани курсдан курсга қолдириш ёки ўтказиш масаласини ҳал этиш.
2.9. Таълимнинг кредит тизимини бошқариш бўлими бош мутахассиси лавозимига олий маълумотли, хорижий тилларни ва ECTS кредит-модуль тизимини мукаммал биладиган, хорижий ОТМни тамомлаган ёки хорижий ОТМда тажриба ўтаган ва замонавий ахборот технологияларидан фойдалана оладиган шахслар тайинланади. Бош мутахассис хизмат вазифаларига қуйидагилар киради:
ривожланган хорижий мамлакатлар университетлари ўқув жараёни тажрибасини ўрганган ҳолда, университет таълим жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш;
нуфузли хорижий ОТМлар ўқув режа, фан дастурлари (силлабус) асосида янги ўқув режа, фан дастурларни (силлабус) ишлаб чиқиш тасдиқлатиш ва мунтазам такомиллаштириб бориш;
университет бўйича йиллик ўқув юкламалари умумий ҳажмини аниқлаш ва кафедра мудирлари томонидан тайёрланган кафедралар ўқув юкламалари тақсимотини кўриб чиқиш;
кафедра ўқув юкламаларини адолатли тақсимланганлигини ва вақт меъёрлари талабаларига мос равишда тайёрланганлигини текшириш ва назорат қилиш;
профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларини ўз вақтида расмийлаштирилиши ва ўқув юкламасига мослигини текшириш ва назорат қилиш;
кредит-модуль тизимида ташкил қилинган ўқув машғулотлари мониторингини олиб бориш;
кундузги ва сиртқи таълим ўқув платформаларини юритиш;
кредит-модуль тизимида фаолият юритадиган хорижий ОТМ билан алоқа ўрнатиш;
HEMIS, Moodle таълим платформалари ва Идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш ва назорат қилиш;
талабалар алмашинувини (мобиллик) ташкил этиш;
тасдиқланган ўқув қоидаларига асосан талабаларнинг кредит миқдори ва GPA ҳисобини юритиш, талабаларни якуний назоратларга қўйиш, талабани курсдан курсга қолдириш ёки ўтказиш масаласини ҳал этиш.
2.10. Талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимига олий маълумотли, хорижий тилларни ва ECTS кредит-модуль тизимини мукаммал биладиган, хорижий ОТМни тамомлаган ёки хорижий ОТМда тажриба ўтаган ва замонавий ахборот технологияларидан фойдалана оладиган шахслар тайинланади. Бўлим бошлиғининг хизмат вазифаларига қуйидагилар киради:
бўлим ишини ташкил қилиш, вазифаларни ходимлар ўртасида тақсимлаш, юклатилган вазифаларни самарали ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
бўлим ходимлари томонидан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя этилишини назорат қилиш;
талабаларга ўқув траекториясини белгилаб олишда, фанларга регистрация қилишда, имтиҳонларга регистрация жараёнини ташкил этиш;
академик транскрипт, талабалик гувоҳномаси, тўлов шартнома қоғози ва бошқа маълумотномаларни тақдим этиш жараёни билан шуғулланиш;
HEMIS, Moodle таълим платформалари ва Идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш ва назорат қилиш;
тасдиқланган ўқув қоидаларига асосан талабаларнинг кредит миқдори ва GPA ҳисобини юритиш, талабаларни якуний назоратларга қўйиш, талабани курсдан курсга қолдириш ёки ўтказиш масаласини ҳал этиш;
талабаларга консультациялар, саволларига жавоблар бериш, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бериш;
талабаларга турар жой масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш.
2.11. Талабалар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси лавозимига олий маълумотли, хорижий тилларни ва ECTS кредит-модуль тизимини мукаммал биладиган, хорижий ОТМни тамомлаган ёки хорижий ОТМда тажриба ўтаган ва замонавий ахборот технологияларидан фойдалана оладиган шахслар тайинланади. Бош мутахассис хизмат вазифаларига қуйидагилар киради:
академик регистратор қабул хонасида фаолият олиб бориш ва талабалар мурожаатлари билан ишлаш;
талабаларга ўқув траекториясини белгилаб олишда, фанларга регистрация қилишда, имтиҳонларга регистрациясида ёрдам бериш;
академик транскрипт, талабалик гувоҳномаси, тўлов шартнома қоғози ва бошқа маълумотномаларни тақдим этиш;
HEMIS, Moodle таълим платформалари ва Идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш ва назорат қилиш;
тасдиқланган ўқув қоидаларига асосан талабаларнинг кредит миқдори ва GPA ҳисобини юритиш, талабаларни якуний назоратларга қўйиш, талабани курсдан курсга қолдириш ёки ўтказиш масаласини ҳал этиш;
талабаларга консультациялар, саволларига жавоблар бериш, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бериш;
талабалар давомати мониторингини олиб бориш.
2.12. Академик фаолиятни бошқариш бўлими бошлиғи лавозимига олий маълумотли, хорижий тилларни ва ECTS кредит-модуль тизимини мукаммал биладиган, хорижий ОТМни тамомлаган ёки хорижий ОТМда тажриба ўтаган ва замонавий ахборот технологияларидан фойдалана оладиган шахслар тайинланади. Бўлим бошлиғининг хизмат вазифаларига қуйидагилар киради:
бўлим ишини ташкил қилиш, вазифаларни ходимлар ўртасида тақсимлаш, юклатилган вазифаларни самарали ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
бўлим ходимлари томонидан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя этилишини назорат қилиш;
HEMIS, Moodle таълим платформалари ва Идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш ва назорат қилиш;
университет бўйича йиллик ўқув юкламалари умумий ҳажмини аниқлаш ва кафедра мудирлари томонидан тайёрланган кафедралар ўқув юкламалари тақсимотини кўриб чиқиш;
кафедра ўқув юкламаларини адолатли тақсимланганлигини ва вақт меъёрлари талабаларига мос равишда тайёрланганлигини текшириш ва назорат қилиш;
профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларини ўз вақтида расмийлаштирилиши ва ўқув юкламасига мослигини текшириш ва назорат қилиш;
профессор-ўқитувчиларни педагогик, ахборот технологиялари, касбий маҳорати бўйича малака ошириш ҳамда қайта тайёрлашга юбориш;
профессор-ўқитувчилар ва ходимларни таътилга чиқиш жадваллари тузилишини мувофиқлаштириш;
талабалар малакавий амалиётларини ўқув режага мос равишда ўтилишини таъминлаш;
ўқув жараёнини ташкил этишга оид буйруқлар лойиҳасини тайёрлаш, уларни тасдиқлаш учун университет раҳбариятига тақдим этиш ҳамда ижро этиш учун кафедра ва деканатларга етказиш;
ўқув аудиторияларининг ўқув жараёнига тайёрлигини текшириш ва камчиликларни бартараф этиш.
2.13. Академик фаолиятни бошқариш бўлими бош мутахассиси лавозимига олий маълумотли, хорижий тилларни ва ECTS кредит-модуль тизимини мукаммал биладиган, хорижий ОТМни тамомлаган ёки хорижий ОТМда тажриба ўтаган ва замонавий ахборот технологияларидан фойдалана оладиган шахслар тайинланади. Бош мутахассис хизмат вазифаларига қуйидагилар киради:
факультет деканлари ва кафедралар томонидан академик фаолиятнинг ўқув, намунавий режаларининг бажарилишини назорат қилиш;
академик фаолиятнинг тузилишини назорат қилиш;
факультетларда профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув машғулотларининг ўтказилишини акс эттирувчи қайдномаларни, талабалар гуруҳ журналлари ва ўқув варақаларини мунтазам равишда текшириб бориш;
университет бўйича йиллик ўқув юкламалари умумий ҳажмини аниқлаш ва кафедра мудирлари томонидан тайёрланган кафедралар ўқув юкламалари тақсимотини кўриб чиқиш;
кафедра ўқув юкламаларини адолатли тақсимланганлигини ва вақт меъёрлари талабаларига мос равишда тайёрланганлигини текшириш ва назорат қилиш;
профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларини ўз вақтида расмийлаштирилиши ва ўқув юкламасига мослигини текшириш ва назорат қилиш;
HEMIS, Moodle таълим платформалари ва Идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш ва назорат қилиш;
ўқув машғулотлар жадвали асосида ўзига бириктирилган курс талабаларининг давоматини назорат қилиш;
келиш ва кетиш ҳужжатларини расмийлаштириш;
бошқармага кирувчи ва чиқувчи хат-ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш ва рўйхатдан ўтказиш;
бошқарма архиви ва картотекасини юритиш.
2.14. Карьера маркази бошлиғи лавозимига олий маълумотли, хорижий тилларни ва ECTS кредит-модуль тизимини мукаммал биладиган, хорижий ОТМни тамомлаган ёки хорижий ОТМда тажриба ўтаган ва замонавий ахборот технологияларидан фойдалана оладиган шахслар тайинланади. Марказ бошлиғининг хизмат вазифаларига қуйидагилар киради:
бўлим ишини ташкил қилиш, вазифаларни ходимлар ўртасида тақсимлаш, юклатилган вазифаларни самарали ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
бўлим ходимлари томонидан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя этилишини назорат қилиш;
HEMIS, Moodle таълим платформалари ва Идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш ва назорат қилиш;
иш ўринлари учун талабалардан талаб этилаётган билим, кўникма ва малакалар билан уларни хабардор қилиб бориш;
буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш;
таълим хизматлари бозорида маркетинг тадқиқотларини узлуксиз амалга ошириш орқали битирувчилар касбий билимларининг иш берувчилар талабларига мувофиқлигини ўрганиш;
республика ва тегишли ҳудудлар иқтисодиёти ҳамда ижтимоий соҳа тармоқларининг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни очиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
иш берувчиларнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликларга эҳтиёжларини ҳисобга олган кадрларга бўлган жорий ва истиқболли «буюртмалар портфели»ни шакллантириш;
иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан кадрлар тайёрлаш, уларни ишга жойлаштириш бўйича шартномалар тузиш, шунингдек, улар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
оммавий ахборот воситалари орқали иш берувчиларга битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ва университет веб-сайтида жойлаштириш;
ривожланган мамлакатларда тан олинган касбий фаолият ва олий таълим олганлиги тўғрисидаги маълумотларни қамраб олган LinkedIn ижтимоий тармоғида университет профилини яратиш;
университет ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талабаларини ривожланган мамлакатларда тан олинган касбий фаолият ва олий таълим олганлиги тўғрисидаги маълумотларни қамраб олган LinkedIn ижтимоий тармоғидан фойдаланишга жалб қилиш ва ўз профилларини яратиш;
кадрларга реал эҳтиёжлар ва битирувчиларни якуний ишга тақсимлаш ҳамда жойлаштириш натижалари ҳақидаги маълумотларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этиш;
университетнинг академик, илмий ва кадрлар салоҳиятини намойиш қилиш ва хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш.
2.15. Карьера маркази бош мутахассиси лавозимига олий маълумотли, хорижий тилларни ва ECTS кредит-модуль тизимини мукаммал биладиган, хорижий ОТМни тамомлаган ёки хорижий ОТМда тажриба ўтаган ва замонавий ахборот технологияларидан фойдалана оладиган шахслар тайинланади. Бош мутахассис хизмат вазифаларига қуйидагилар киради:
битирувчилар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш;
университет талабалари ва битирувчиларини ҳозирда мавжуд бўлган ва меҳнат бозорлари талаб қилаётган бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериш;
университетда битирувчилар учун “Карьера куни” ахборот-таништирув тадбири ва меҳнат ярмаркаларини ташкил этиш;
HEMIS, Moodle таълим платформалари ва Идоралараро ягона электрон ҳужжат айланиш “Ijro.gov.uz” тизимидан фойдаланиш ва назорат қилиш;
ривожланган мамлакатларда тан олинган касбий фаолият ва олий таълим олганлиги тўғрисидаги маълумотларни қамраб олган LinkedIn ижтимоий тармоғида университет профилини яратиш;
университет ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талабаларини ривожланган мамлакатларда тан олинган касбий фаолият ва олий таълим олганлиги тўғрисидаги маълумотларни қамраб олган LinkedIn ижтимоий тармоғидан фойдаланишга жалб қилиш ва ўз профилларини яратиш;
меҳнат бозорида кадрларга талаб ва таклиф нисбатини эътиборга олган ҳолда таълим хизматлари истеъмолчиларининг эҳтиёжлари ва имкониятлари тўғрисида маълумотлар базасини яратиш.




  1. Download 140.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling