Т а с д и Қ л а й м а н Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори
Download 140.5 Kb.
|
Низом Академик фаолият ва рег БОШҚАРМА бу энг охиргиси2323 (2)
Бошқарманинг асосий вазифалари
Университет академик жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш; Халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш; Олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш; Олий таълимнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб этиш; Ўқув дастурлари ва режалари, ўқув машғулотлари ва имтиҳонлар жадваллари, талабаларнинг ўзлаштириш ва давоматига оид ахборотларни бошқариш; Таълим шартномалари, шартнома қийматлари ва тўлов мониторинги, стипендия миқдорлари ва стипендия тўловларига оид ахборотларни бошқариш; Олий таълим муассасалари фаолиятидаги барча жараёнларни очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш; Олий таълим тизимида ўқув жараёнини автоматлаштириш; Бошқарма таълим жараёнини ўрнатилган тартибда тасдиқланган хорижий ва давлат таълим стандартлари, ўқув ва ишчи ўқув режалари, фанлар бўйича намунавий ва ишчи ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этади, улар асосида дарс жадвалларини тузади ва уни барча факультетлар, кафедралар томонидан тўлиқ бажарилишини таъминлайди; Факультетлар, кафедралар ва ўқув жараёнига дахлдор бошқа таркибий тузилмалар фаолиятини ўзаро мувофиқлаштиради; Мунтазам равишда ҳар бир таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалар, фанлар дастурларини ривожланган давлатлар тажрибаси ва замон талаблари асосида такомиллаштириш бўйича иш олиб боради; Меъёрий ҳужжатларни ўқув жараёнига татбиқ этиш даврида улардаги яхши ишламаётган меъёрларни аниқлайди ва уларни янада такомиллаштириш бўйича тегишли тавсия ҳамда таклифлар тайёрлайди; Кафедра, деканат билан биргаликда баҳолашнинг амалдаги рейтинг тизимини амалда қўллаш, ўқитиш сифатини назорат қилиш, талабалар ўзлаштириши мониторингини олиб боради; Мамлакатда ва хорижда қўлланилаётган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар ва амалий тажрибаларни ўрганади, умумлаштиради ва ўқув жараёнига жорий этади. Факультетлар ва кафедралар билан биргаликда кафедралар ишчи ўқув режалари, фанларнинг ўқув ва ишчи дастурлари, дарсликлар, қўлланмалар, бошқа турдаги академик ҳужжатларни кўриб чиқади ва тавсия этиш ёки тасдиқлаш учун Академик кенгаш ҳамда университет Кенгашига тақдим этади; Талабаларни кафедралар томонидан ўқув дастурлари ва бошқа академик ҳужжатлар билан таъминланишини назорат қилади; Университет профессор-ўқитувчилари томонидан бажариладиган ўқув юкламалари тақсимоти, профессор-ўқитувчиларнинг штат жадвалини ўрганиб чиқади ва режалаштиради; Вақт меъёрлари асосида университетнинг штатдаги профессор- ўқитувчилари, кафедра мудирлари ва факультет деканлари ўқув йили давомида бажариши шарт бўлган ўқув юкламалари, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий ишлар ҳажмини ва таркибини аниқлайди ҳамда тасдиқлаш учун университет кенгашига олиб чиқади; Кафедраларда режалаштирилган ўқув юкламаларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва соатбай ишлайдиган профессор-ўқитувчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштиради; Кафедралар, профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ҳисоботларини кўриб чиқади, қабул қилади ва университетнинг йиллик умумий ҳисоботини тайёрлашда қатнашади. Университет штатидаги ва соатбай профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашишларини таъминлаш мақсадида очиқ дарслар ташкил қилади. Университет Кенгаши ва академик Кенгаш қарорларини ўқув жараёнига жорий этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади; Битирув ишлари, магистрлик диссертациялари ҳимояси бўйича барча ташкилий ишларни режалаштиради; Давлат аттестация комиссияси (кейинги ўринларда – ДАК) ишини ташкил этиш бўйича зарурий ҳужжатларни тайёрлайди ва уларни университет бўлинмалари, деканатлар ва кафедраларга етказади, ДАК ишини назорат қилади, ДАК ҳисоботларини ўз вақтида бажарилишини ва Бошқармага топширилишини талаб қилади; Кафедра профессор-ўқитувчиларининг замонавий педагогик ва ахборот технологиялар ҳамда чет тиллар бўйича малакасини ошириш мақсадида семинарлар ташкил этади; Талабаларнинг шахсий ҳужжатлари, рейтинги қайдномаларини ва шу каби бошқа ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилишини доимий назорат қилиб боради. Download 140.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling