«т а с д и қ л а й м а н» Қуйи Чирчиқ тумани прокурори адлия маслаҳатчиси


Download 21.71 Kb.
bet1/2
Sana16.02.2023
Hajmi21.71 Kb.
#1203661
  1   2
Bog'liq
айблов хулоса


« Т А С Д И Қ Л А Й М А Н »
Қуйи Чирчиқ тумани прокурори
адлия маслаҳатчиси


_______________ Б.Б.Сатвалдиев


«_____» __________ 2022 йил

А Й Б Л О В Х У Л О С А С И


Рахимов Джамшид Тахировични Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
228-модаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми ҳамда 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айблаш ҳақидаги 272332/2022-3GI-сонли жиноят иши юзасидан;

Мазкур жиноят иши Қуйи Чирчиқ туман прокуратураси томонидан 2022 йил «29» март куни қўзғатилган.


иш.в.__________

Олиб борилган дастлабки тергов давомида қуйидагилар аниқланди:


Дастлабки тергов давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, 30.10.1980 йилда Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманида туғилган, Рахимов Джамшид Тахирович, Қуйичирчиқ тумани, Ўжакент м.ф.й., Фирдавсий кўчаси 44-уйда яшаб келиб, мукаддам яъни 19.11.2019 йилда жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси билан судланиб, суд томонидан белгиланган АТИ жазосини ўтаб турган бўлишига қарамай, тузалиш йўлига кирмасдан, қайта жиноят содир этиш йўлига кириб, «Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳамда бошқарув тартибига қарши жиноятлар» туркумига кирувчи фирибгарлик ҳамда хужжатлар, штапмлар, муҳралар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш жиноятларини қуйидаги ҳолларда содир этганликда айбланади;
Жумладан, Рахимов Джамшид Тахирович Давлат мулк Қўмитаси “Мулк-хисоб-ижара” ДУКнинг Қуйи Чирчиқ туман филиалида мутахассис вазифасида ишлаб келиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, фуқаро Сапарбаева Мадина Абдубакировнанинг ишончига кириб, уни алдаб, уй-жой қуриш учун ер участкани ауцион орқали ютиб беришни ва туман ҳокимининг қарорини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 2014 йил декабрь ойида ундан 500(беш юз) АҚШ доллари миқдордаги пул маблағларини олиб, пулни ўз эхтиёжлари учун ишлатиб юбориб, Қуйичирчиқ тумани, Янгихаёт ҚФЙ, Чингиз қишлоғида жойлашган 0,06 гектар бўлган 6-ер майдони ғолиби эканлиги кўрсатилган 2008 йил 11 декабрь кундаги №88/ТВ/869 сонли аукцион савдосининг ғолиблик баённомасини соҳталаштириб, тайёрлаб унга тақдим қилган.
Шундай килиб Рахимов Джамшид Тахирович ўзининг фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран ёки хавфли рецидивист томонидан қўлга киритишда,
шу билан бирга такроран сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян хуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий хужжатлар тайёрлаши ёки расмий хужжатларни қалбакилаштириши ёҳуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёҳуд сотишда ифодаланган қасдли қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-модаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми ҳамда 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятларни содир этган.
Жиноят иши бўйича Рахимов Джамшид Тахировичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-модаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми ҳамда 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айб эълон қилиниб, сўроқ қилинганда у ўз айбига тўлиқ икрор эканлигини маълум қилиб, қуйидагиларни яъни:
« хақиқатдан ҳам юқорида кўрасатилган манзилда оила аъзолари билан биргаликда истиқомат қилиб келаётганлигини, руҳий псиҳатрик ҳамда наркологик диспанцерларда рўйҳатда турмаслигини, муқаддам бир неча маротаба жиноий жавобгарликка тортилганлигини, у 2010 йилнинг бахор ойларидан 2017 йилнинг сентябрь ойига қадар Қуйи Чирчиқ тумани хокимиятида Мулк-ҳисоб ижара унитар корхонаси раҳбари бўлиб ишлаганлигини, ҳақиқатдан хам Қуйи Чирчиқ тумани Ватан маҳалласи ҳудудида яшовчи фуқаро Сапарбаева Мадина Абдубакировнани 2014 йилнинг тахминан декабрь ойида Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимияти биносига сотиб олган ер участкасини номига расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраб келганида биринчи марта кўриб таниганлигини, ўша вақтда ушбу фуқаро унга ўзи яшаб келаётган Қуйи Чирчиқ тумани Ватан маҳалласидан ер участкани сотиб олганлигини ва ўша ер участкага уй қурганлигини, эндиликда ушбу ер участкасига кадастр ҳужжатлари қилдириш ҳаракатида юрганлигини айтиб ушбу масалада ёрдам сўраганлигини, у унга ёрдам беришини айтганлигини, кейин унга ер участкани аввал аукцион асосида сотиб олиш кераклигини, сўнгра туман ҳокимини қарорини чиқарилишини, шундан сўнггина тегишли кадастр ҳужжатлари расмийлаштириши мумкинлигини айтганлигини, ҳамда аукционга 630.000 сўм тўлов қилиш кераклигини, бундан ташқари бир иккита ҳаражатлар кетишини айтиб жами 2000.000(икки миллион) сўм бўлишлигини айтганлигини, М.Сапарбаева ушбу пулни унга берганлигини, кейин у орадан бироз вақт ўтиб аукцион баённомасини ўзини хизмат хонасида компютер техникаси ёрдамида сохта қилиб ясаганлигини, биржани муҳрини ксеронусҳа қилиб қалбакилаб ясаган эканлигини, у унга аукцион баённомаси соҳта эканлигини айтмаганлигини, туман ҳокимининг 13.08.2008 йилдаги 207-сонли қарорида хам унинг номи кўрсатилмаганлигини айтмасдан яширганлигини, шундан сўнг М.Сапарбаева уни олдига бошқа қайтиб келмаганлигини, у эса ўз ишлари билан шуғулланиб юрганлигини, хозирги вақтда унга нисбатан суд жараёни ўтказилаётганлигини, ўзи қамоқда сақланаётганлигини, шу сабабли озодликка чиққанидан сўнг М.Сапарбаевага етказилган моддий зарарни қоплаб беришга ваъда беришини, хозирда моддий зарарни қоплаш имконияти йўқлигини, у 13.08.2008 йилдаги 207-сонли қарордан кўчирмани умумий бўлимда ишловчи Нилуфар опага хокимият муҳрни бостириш мақсадида олиб кирган эканлигини, кейин ушбу қарорга Нилуфар опа текшириб муҳр босиб сўнг ўзининг имзосини қўйиб берган эканлигини, у фуқаро М.Сапарбаевадан жами 2.000.000 сўм миқдорда пулларни уй-жой ер майдонини туман ҳокимияти томонидан фуқаро М.Сапарбаеванинг номига ажратилишлиги учун керакли ҳужжатларни қилиб беришликни ваъда қилиб ундан 2014 йил декабрь ойи охирларида 2000.000 сўм пул маблағларини олган эканлигини, юқоридаги номи қайд этилган ер участка майдонларини ажратиш ҳақидаги туман хокими номидан чиқарилган 13.08.2008 йилдаги 207-сонли қарор қалбаки эмас оригинал эканлигини, ушбу қарорни оригинали умумий бўлимда сақланганлигини, кейин мазкур қарорни туман хокмиятида ишловчи Нилуфар опага олиб кирганлигини, Нилуфар опа ушбу қарорга хокимият муҳрини босиб сўнг ўз имзосини қўйиб берган эканлигини, у мазкур юқоридаги номи кайд этилган фуқарога ер участкаси ажратиб беришлик учун керакли ҳужжатларни тўғирлаб бериш эвазига Сапарбаева Мадинадан 2000.000 сўм миқдорда пул олганлигини эслашини, кўргазмаларига қўшимчалари йўқлигини» маълум килган кўргазмалари билан;

иш.в._________


Д.Рахимовнинг айби юқоридаги ўзининг кўргазмаларидан ташқари


иш бўйича бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган жумладан;
Мазкур жиноят иши юзасидан жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган Сапарбаева Мадина Абдубакировна ўзининг кўргазмаларида қуйидагича яъни, « ҳақиқатдан ҳам юқорида кўрсатилган манзилда оила аъзолари билан биргаликда истиқомат қилиб келаётганлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилали эканлигини, руҳий ва наркологик диспанцерда рўйҳатда турмаслигини, руҳан соғломлигини, ўз кўрсатмаларига ўзи тўлиқ равишда жавоб беришини, ҳозирги вақтда давлат рўйҳатидан ўтган корхона ҳамда ташкилотларда ишламаётганлигини, уй бекаси эканлигини, у ҳозирги вақтда яшаб келаётан хонадонини 2012 йилда сотиб олган эканлигини, бу пайтда хонадон ўрнида бўш ер бўлганлигини, бўш ерни сотиб олганидан сўнг ўзини хисобидан 2 хонали уй қурганлигини ва ҳозирги вақтда ушбу хонадонда оила аъзолари билан бирга яшаб келаётганлигини, аниқ санаси эсида йўқ тахминан 2014 йил декабрь ойи охирларида у ҳозирда яшаб келаётган хонадонига кадастр ҳужжат қилдириш мақсадида туман хокимиятига борганлигини, у ерда Рахимов Жамшид исмли фуқаро билан учрашганлигини, унга ер участкасини ўзини номига расмийлаштириши кераклигини, шунга қандай ҳужжатлар кераклигини сўраганлигини, Ж.Рахимов унга ушбу ер участкасини аввал аукцион асосида сотиб олишлигини сўнгра туман ҳокими қарори чиқишлигини ушбу қарорга асосан кейин кадастр ҳужжат қилдириши мумкинлигини айтганлигини, у уни гапларига ишонганлигини, Ж.Рахимов унга аукцион ва бошқа тўловларни ўзи қилдириб беришлигини айтганлигини ва жами 500 АҚШ доллари пул беришини сўраганлигини, у уни гапларига ишониб Ж.Рахимовга 500 АҚШ доллари пул берганлигини, шу билан орадан бироз вақт ўтганлигини, 2015 йил март ойларида Ж.Рахимов унга туман ҳокимининг 13.08.2008 йилдаги 207-сонли қарори ва аукцион баённомасини берганлигини, Ж.Рахимов унга ушбу қарор ва баённомага асосан ер участкасини кадастр ҳужжат қилдириб олиши мумкинлигини айтганлигини, у Ж.Рахимов берган қарорни олгач хурсанд бўлиб юрганлигини, сабаби қарорга асосан ушбу ер участкасига хохлаган пайти кадастр ҳужжат қилдириб олиши мумкин деб ўйлаб юрганлигини, уй рўзғор ташвишлари билан овора бўлиб,
ер участкасини шу пайтларда кадастр ҳужжат қилдиришга эхтиёжи бўлмаганлигини, 2022 йил январь ойида уларни маҳаллада кадастр бўлими ходимлари туман ҳокимияти вакиллари билан бирга ерларни мониторинг қилиб юришган вақтида ер участкасига қилинган қарор яъни Ж.Рахимов томонидан унга шу пайтларда берилган 207-сонли қарор сохта эканлигини билганлигини, дастлаб ишонмай архив бўлимига бориб ушбу қарорни текширтирганлигини, текширтирса қарор уни номига чиқарилмаган эканлигини, шунда Ж.Рахимов уни алдаб ушбу қарорни берганлигини билганлигини, кейин ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини, ҳозирги вақтда унга етказилган моддий зарар ўрнини қоплашда шунингдек ер участкасига қонуний тарзда кадастр ҳужжат қилдириб беришда амалий ёрдам беришини сўрашини, иш бўйича билганлари шулардан иборатлигини, у Ж.Рахимовга 2014 йил декабрь ойи охирларида
ер участкасига тегишли ҳужжат қилдириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари пул берганлигини, бошқа пул бермаганлигини, Ж.Рахимов унга ҳужжат сохта эканлигини ҳақида ҳеч нарса айтмаганлигини, у ушбу қарорни хақиқий бўлса керак деб ўйлаб юрган эканлигини, бироқ кадастр бўлими ходимлари келишган вақтида ушбу ҳужжат сохта эканлигидан хабар топганлигини, Ж.Рахимов унга 500 АҚШ доллари пулидан бир сўмини
ҳам қайтариб бермаганлигини, агар имкони бўлса ушбу пулини ундириб берилишида амалий ёрдам берилишини сўрашини, Ж.Рахимовдан ҳужжатни олган вақтида сохта эканлигидан хабарим бўлмаганлигини, Ж.Рахимов унга бу ҳақида ҳеч нарса айтмаганлигини, агар шу пайт қарор сохта эканлигини билганида Ж.Рахимовдан пулларини қайтариб беришлигини талаб қилган бўлар эканлигини, кўрсатувларига қўшимча ва эътирозлари йўқлигини» маълум қилган кўрсатмалари билан;
иш.в._________

Шунингдек айбланувчи Дж.Т.Рахимовнинг содир этилган жиноятдаги айблари юқорида қайд этиб ўтилган гувоҳларнинг кўргазмаларидан ташқари иш бўйича тўпланган бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган.



Download 21.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling