«т а с д и қ л а й м а н» Қуйи Чирчиқ тумани прокурори адлия маслаҳатчиси
Download 21.71 Kb.
|
1 2
Bog'liqайблов хулоса
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЮҚОРИДАГИЛАРГА АСОСЛАНИБ: Рахимов Джамшид Тахирович
- АЙБЛАНАДИКИМ
- Рахимов Джамшид Тахирович
- Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси катта терговчиси катта лейтенант Н.И.Илхомов « Р О З И М А Н »
Ж у м л а д а н :
-бирламчи ҳужжатлар билан иш в.________ -Юзлаштириш баённомалари билан иш.в.________ ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини тўлиқ топган. ЮҚОРИДАГИЛАРГА АСОСЛАНИБ: Рахимов Джамшид Тахирович- 30.10.1980 йилда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида туғилган, Ўзбекистон Републикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали 5 нафар фарзандли, 2022 йил 11 январь кунидан қамоқда, депутат эмас, муқаддам судланган, Қуйичирчиқ тумани, Ўжакент м.ф.й., Фирдавсий кўчаси 44-уй яшаган, эхтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилиб Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД 1-минтақавий ҳудуд 1-сон тергов ҳибсхонасида сақланмоқда;- АЙБЛАНАДИКИМ: яъни, 30.10.1980 йилда Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманида туғилган, Рахимов Джамшид Тахирович, Қуйичирчиқ тумани, Ўжакент м.ф.й., Фирдавсий кўчаси 44-уйда яшаб келиб, мукаддам яъни 19.11.2019 йилда жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси ва 228-моддалари билан судланиб, суд томонидан белгиланган АТИ жазосини ўтаб турган бўлишига қарамай, тузалиш йўлига кирмасдан, қайта жиноят содир этиш йўлига кириб, «Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳамда бошқарув тартибига қарши жиноятлар» туркумига кирувчи фирибгарлик ҳамда хужжатлар, штапмлар, муҳралар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш жиноятларини қуйидаги ҳолларда содир этганликда айбланади; Жумладан, Рахимов Джамшид Тахирович Давлат мулк Қўмитаси “Мулк-ҳисоб-ижара” ДУКнинг Қуйи Чирчиқ туман филиалида мутахассис вазифасида ишлаб келиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, фуқаро Сапарбаева Мадина Абдубакировнанинг ишончига кириб, уни алдаб, уй-жой қуриш учун ер участкани ауцион орқали ютиб беришни ва туман ҳокимининг қарорини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 2014 йил декабрь ойида ундан 500(беш юз) АҚШ доллари миқдордаги пул маблағларини олиб, пулни ўз эхтиёжлари учун ишлатиб юбориб, Қуйичирчиқ тумани, Янгихаёт ҚФЙ, Чингиз қишлоғида жойлашган 0,06 гектар бўлган 6-ер майдони ғолиби эканлиги кўрсатилган 2008 йил 11 декабрь кундаги №88/ТВ/869 сонли аукцион савдосининг ғолиблик баённомасини соҳталаштириб, тайёрлаб унга тақдим қилган. Шундай килиб Рахимов Джамшид Тахирович ўзининг фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран ёки хавфли рецидивист томонидан қўлга киритишда, шу билан бирга такроран сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян хуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий хужжатлар тайёрлаши ёки расмий хужжатларни қалбакилаштириши ёҳуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёҳуд сотишда ифодаланган қасдли қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-модаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми ҳамда 168-моддаси 3-қисми “б” бандларида кўрсатилган жиноятларни содир этган. Ушбу жиноят иши буйича айблов хулосаси Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимида 2022 йил “ ” май куни “artel” русумли компютерда тузилди ва жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-моддаси тартибида кўриб чиқиб, қўшиб тасдиқлаб, тегишли судловга юбориш мақсадида Қуйи Чирчиқ тумани прокурорига юборилиши лозим. Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси катта терговчиси катта лейтенант Н.И.Илхомов « Р О З И М А Н » Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи майор Г.Е.Улугходжаев Download 21.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling