«т а с д и к л а й м а н» «Работак» мфй раиси: Р. Хидиров 2020 йил


-боб. Жамоатчилик гуруҳлари аъзоларини рағбатлантириш


Download 89.5 Kb.
bet4/5
Sana16.02.2023
Hajmi89.5 Kb.
#1203414
1   2   3   4   5
Bog'liq
Фидокор ёшлар Низоми 05.01.2019 йил

4-боб. Жамоатчилик гуруҳлари аъзоларини рағбатлантириш

26. Профилактика (катта) инспекторлари фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда ҳар бир жамоатчилик гуруҳи аъзосига белгиланган йўналиш бўйича умумий 100 соатдан кам бўлмаган вақт мобайнида патруллик қилганлиги тўғрисида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тавсиянома беради.


Тавсияноманинг амал қилиш муддати бир йил. Ушбу муддат тугагандан сўнг яна тавсиянома олиш истагини билдирган шахслар, жамоатчилик гуруҳи таркибида қайта 100 соатдан кам бўлмаган вақт мобайнида патруллик қилишлари шарт. Тавсиянома муддати шахс жамоатчилик гуруҳи таркибидаги фаолиятини тўхтатган кундан бошлаб ҳисобланади.
Профилактика (катта) инспекторлари фуқаролар йиғинлари раислари ҳисоботлар ҳамда тавсияномалардаги маълумотлар ва ёзувларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавоб берадилар.
27. Тавсияномалар қуйидаги тартибда мутасадди идораларга юборилади:
муддатли ҳарбий хизматга ёки олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга юборишни кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига;
ички ишлар органларига хизматга ёки ички ишлар органларининг таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлари расмийлаштирилишини кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларига.
28. Жамоатчилик гуруҳи аъзосига тақдим этилган тавсиянома муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчи, республика олий ҳарбий таълим муассасаларига, ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига кириш, ички ишлар органларида хизмат қилиш истагида бўлган номзодлар ўртасида ўтказиладиган танловлар якуни бўйича қарор қабул қилишда устунлик берилиши мумкин.
29. Профилактика (катта) инспекторлари фуқаролар йиғинлари раислари билан келишган ҳолда қўйидагиларни, яъни:
патруллик қилиш учун бириктирилган ҳудудда ҳуқуқбузарликлар, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг камайишига эришилганлиги;
олди олинган ҳуқуқбузарликларга оид кўрсаткичлар;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланганлиги;
ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий ва бошқа тадбирларни ўтказиш вақтида фуқаролар хавфсизлиги таъминланганлиги;
жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки ва самарали ҳамкорлиги тўғрисида жамоатчилик фикрини инобатга олиб, жамоатчилик гуруҳи аъзосини рағбатлантириш учун ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашларига тавсияномалар юбориши мумкин.
30. Жиноятчиликнинг олдини олишда, фуқаролар осойишталигини таъминлашда, жамоат тартибини сақлашда, шунингдек жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни аниқлашда ҳамда ўзига юкланган бошқа вазифаларни бажаришда ўрнак кўрсатган жамоатчилик гуруҳи аъзолари профилактика инспекторлари тавсияномасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ рағбатлантирилади.
Ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгашлари профилактика (катта) инспекторлари тавсияномалари асосида келган жамоатчилик гуруҳлари аъзоларини истагига кўра:
қонун ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун Республика комиссиясига тавсияномалар киритади;
ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит ажратади;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа имтиёзлар беради.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари профилактика (катта) инспекторлари тавсияномаси асосида келган жамоатчилик гуруҳлари аъзоларига:
қонун ҳужжатларига мувофиқ бир маротабалик пул мукофоти беради;
ички туристик йўналишларида сайёҳатга йўлланмалар беради;
тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда кўмаклашади.
31. Жамоатчилик гуруҳи аъзолари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги «Фуқаролар
ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 15-сон қарорига мувофиқ моддий ва бошқа тарзда рағбатлантирилиши мумкин.



Download 89.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling