«т а с д и к л а й м а н» «Работак» мфй раиси: Р. Хидиров 2020 йил
-боб. Жамоатчилик гуруҳлари аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Download 89.5 Kb.
|
Фидокор ёшлар Низоми 05.01.2019 йил
3-боб. Жамоатчилик гуруҳлари аъзоларининг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари 21. Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга: жамоат тартиби, хавфсизлик, жамиятда юриш-туриш ва ахлоқ-одоб ҳамда паспорт тизими, санитария ва экология, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига фуқаролар томонидан риоя қилинмаган ҳолларда тегишли органлар билан биргаликда тушунтириш ишларини олиб бориш ва ташкил этишда қатнашиш; фуқаролардан тегишли ҳудудда содир этилаётган ҳар қандай ҳуқуқбузарликни тўхтатишни талаб қилиш; ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ўртасидаги турли низоларни бартараф этишда, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни аниқлаш ва ушлашда, ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли бўлган шахслар билан ҳуқуқий-тарбиявий мазмундаги суҳбатларда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа профилактик чора-тадбирларда бевосита иштирок этиш; ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва жамоат тартибини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган фаолият самарадорлигини оширишга доир таклифларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритиш; профилактика инспектори ва фуқаролар йиғини раисидан ўз хизмат вазифаларини бажариш учун шарт-шароит яратишни ҳамда амалий ёрдам кўрсатишни талаб қилиш. 22. Қуйидагилар жамоатчилик гуруҳлари аъзоларининг мажбуриятлари ҳисобланади: йўлланма олганидан сўнг шу куннинг ўзида туман (шаҳар) ички ишлар органларига келиб учрашиш ва рўйхатдан ўтиш; фуқаролар билан мулоқотда вазмин ва хушмуомала бўлиш; шахсий хавфсизликни таъминлаш қоидаларига риоя этиш; ўзининг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириб бориш; жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ёки бахтсиз ҳодисалар содир этилганда бу ҳақда зудлик билан ички ишлар органларига ва бошқа тегишли ташкилотларга хабар бериш; ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ушбу Низомда кўрсатилган вазифаларни бажаришда кўмаклашиш ва уларнинг қонуний талабларини бажариш. Жамоатчилик гуруҳи аъзоларига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин. 23. Жамоатчилик гуруҳи аъзоларига ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш вақтида қўйидагилар тақиқланади: спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилиш; шахсга нисбатан жисмоний куч ишлатиш (зарурий мудофаа ва охирги зарурат бундан мустасно); ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари хизмат фаолияти давомида фойдаланадиган махсус воситалар, ўқотар қуролларни ишлатиш; ўзини ҳуқуқ-тартибот органлари ходими деб таништириш ёки уларнинг ваколатларидан фойдаланиш. 24. Шахс қўйидаги ҳолларда жамоатчилик гуруҳи сафидан чиқарилади: ўз хоҳишига (аризасига) кўра; узрли сабабларсиз (профилактика инспектори ёки унинг ёрдамчисини хабардор қилмаган ҳолда) узлуксиз уч кун давомида белгиланган вазифасини бажармаганида; мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда. Жамоатчилик гуруҳи аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда ҳам жамоатчилик гуруҳи сафидан чиқарилиши мумкин. Шахсни жамоатчилик гуруҳи таркибидан чиқариш профилактика (катта) инспектори ва фуқаролар йиғинлари раисларининг тавсиясига кўра ички ишлар органлари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан амалга оширилади ва бу ҳақда уч кунлик муддатда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари, ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши ва фуқаролар йиғини хабардор қилинади. 25. Шахс жамоатчилик гуруҳи аъзолигидан чиқарилган тақдирда унга тавсиянома берилмайди ҳамда унинг жамоатчилик гуруҳида патруллик қилган муддати ҳисобга олинмайди. Жамоатчилик гуруҳи сафидан чиқарилган шахслар ўз хоҳишига кўра гуруҳга янгидан аъзо бўлишни сўраб ёзган аризаси бўйича бир ойдан сўнг жамоатчилик гуруҳига қайта қабул қилиниши мумкин. Download 89.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling