T me/psixobook
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
- Bu sahifa navigatsiya:
- FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 13-ҚОНУН. ТАНҚИДДАН АСЛО ЧЎЧИМАНГ!
АМАЛИЙ МАШҚЛАР:
Бугундан эътиборан мен ўз саломатлигим ҳақида қайғураман. Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошираман: 1. Бугундан бошлаб камроқ ва секинроқ таомланишни бошлайман. Мен нима еяѐтганипга эътибор қаратаман ва овқатни иложи борича узоқроқ чайнашга ҳаракат қиламан. Бугундан эътиборан рационимда мева ва сабзавотларга кўп ўрин ажратаман. Агар овқат егим келиб қолса, ѐнғоқлар ѐки меваларни тановвул қиламан. 2. Бугун мен бир неча стакан сув ичаман. Агар мен овқатланишдан аввал сув ичсам, ошқозонимни кўп миқдорда овқат билан тўлдиришнинг олдини олади. Markanyan t.me/psixobook - 67 - 3. Бугун камида ўттиз дақиқа жисмоний машқларга ўрин ажратаман. Агар югуришни истасам, кўп чираниб ўтирмайман. Чарчаганимни сезган заҳотим юра бошлайман. Мен ҳеч кимга ҳеч нарсани исбот қилмаслигим керак. Асосийси — югуришдан ўзим қониқиш ҳосил қилсам етарли. 4. Бугун мен ҳар тўқсон дақиқада ишдан дам оламан. Мен беш дақиқа тоза ҳавода айланиб келаман ва бир неча жисмоний машқлар бажараман. Шунинг ҳисобига йўқотилган энергиямни тиклаб, яна диққатимни ишга қаратаман. 5. Бугун мен бирор яхши врач ҳузурида тўлиқ кўрикдан ўтиш ҳақида келишиб қўяман. Markanyan t.me/psixobook - 68 - FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 13-ҚОНУН. ТАНҚИДДАН АСЛО ЧЎЧИМАНГ! Андреас машҳур лекторнинг маърузасини эшитиш учун борибди. Маърузачининг нутқи унда шу қадар таассурот уйғотибдики, у ҳатто ўз ҳаѐтида нималарнидир ўзгартиришга ҳам қарор қилибди. Бироқ маърузадан сўнг Андреас қизиқ кузатишга дуч келибди. Маърузани ҳамма тингловчилар ҳам бир хилда қабул қилмаган экан. Кимдир лекторнинг гапларидан шубҳаланиб, ҳатто уни танқид ҳам қиларди. Яна бир гуруҳ тингловчилар эса маъруза ѐмон ҳам эмас, яхши ҳам — ўртача эканлигни таъкидларди. Лекин кўпчилик маърузани худди Андреас сингари қабул қилган экан. Уларнинг руҳиятлари кўтарилган, эшитганларини ҳаѐтга шу ондаѐқ татбиқ қилишга тайѐр эдилар. Шунда Андреас лекторнинг олдига бориб, нега бир хил сўзлар барчага бирдек таъсир этмаганини тушунмаѐтганини сўрабди. Лектор шундай дебди: «Ҳар бир лектор ана шундай уч гуруҳга тўқнаш келади. Уларнинг сони фоиз ҳисобида фарқланиши мумкин, бироқ исталган аудиторияда танқид қилувчи, бетараф қолувчи ва қўллаб-қувватловчи инсонлар бўлади. Авваллари мен ҳам залдагиларнинг ҳаммаси мени қўллаб- қувватлашишига эришмоқчи бўлдим. Бироқ, бунинг иложи йўқ экан. Баъзи бир инсонлар ҳамма нарсага салбий ва танқидий кўз билан қарашни ўзининг ҳаѐтий мақсадига айлантириб олишган. Бундан ташқари, янги фикрларни қабул қилиш учун фикр очиқлиги ва жасорат талаб этилади, бу жиҳат эса ҳаммада ҳам бор эмас. Шунда мен шу уч гуруҳ борлигига кўникиш кераклигига амин бўлдим. Бу ҳолда мен гап-сўзларимни диққат билан тинглаѐтгн ва ижобий қабул қилаѐтганларгагина диққатимни қаратаман». Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling