T me/psixobook


ТАНҚИДГА ЎЗ МУНОСАБАТИМИЗНИ ФАҚАТ ЎЗИМИЗ АНИҚЛАШТИРА ОЛАМИЗ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet55/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ТАНҚИДГА ЎЗ МУНОСАБАТИМИЗНИ ФАҚАТ ЎЗИМИЗ АНИҚЛАШТИРА ОЛАМИЗ 
Инсон табиатини ўзгартириш бизнинг измимизда эмас. Бу яхши, чунки ҳар бир инсон ўз 
иродаси ва фикрини айтиш ҳуқуқига эга. Бироқ, атрофимиздагиларнинг гап-сўзлари 
бизнинг хатти-ҳаракатларимизга нечоғлик таъсир этиши хусусида қарор қабул қилишга 
ҳақлимиз. Бизнинг хатти-ҳаракатларимизни ѐқтирмайдиган инсонлар доим топилади. 
Бунинг ҳеч қандай ѐмон томони йўқ. Шунчаки, улар каби ўйлай бошламасак бўлгани. 
Муқаддас китоблардан бирида “бировнинг уйидан чиққанингизда пойабзалингизни 
қоқиб ташланг”, дейилади. Бир қарашда, ундан кўра уйга кираѐтганда оѐқни артиб кирса 
бўлади-ку, дейишингиз мумкин. Бироқ гап бошқа ѐқда. Бу уйда сизга нима деганларига 
жиддий эътибор берманг, хоҳ у мақтов, хоҳ у танқид бўлсин! Эҳтимоллар қонуниятига 
кўра, сизни жон-жаҳди билан қўллаб-қувватловчилар албатта топилади. 
Бироқ, сизнинг ғоянгизга қарши чиқувчилар ҳам бўлади. Кўпинча улар сизга ўзининг 
эътирозини баландпарвоз оҳангда тушунтира бошлашади. Уларнинг баъзи бир 
далиллари туфлингизга кириб қолган тош заррасидек халақит бера бошлайди. Аввалига 
бир-иккита тош зарраси унчалик безовта қилмайди, бироқ бир неча километрдан сўнг 
улар оѐқни қабартириб, юриш имкониятини бермай қўяди. Fолиблар эса асосланмаган 
танқидни, туфлини қоққандек, оѐқлари остидан тозалаб ташлашади. 
УЧ ГУРУҲ БИЛАН ЯРАШИБ ОЛИНГ 
Нега юқорида тасвирлаб ўтилган уч гуруҳ мавжуд? Нега баъзи бир инсонлар ҳамма 
нарсани танқид қилишни ѐқтиришади? Бу жумбоқ, уни ечиш учун қуйидаги қурбақа ва 
чаѐн қиссаси бизга бироз ѐрдам беради. 
Кунларнинг бирида чаѐн дарѐ соҳилига келибди. Сузишни билмагани учун у қурбақадан 
нариги соҳилга ўтказиб қўйишни сўрабди. Қурбақа унинг сўзларига дарҳол рад жавоби 
берибди: 
— Эсимни еганим йўқ! Дарѐнинг ўртасига етиб бормаѐқ нишингни санчиб, мени 
ўлдирасан! 
— Қурбақа миянг билан яхшилаб ўйла: агар чақсам, сен чўкиб кетсанг, мен ҳам чўкаман-
ку?! 
Бу далил қурбақага жўяли кўринибди ва у чаѐнни опичлаб олиб, дарѐ бўйлаб суза 
бошлабди. Дарѐ ўртасига етиб боришгач, чаѐн заҳарли нишини қурбақанинг орқасига 
санчибди. Ўлаѐтиб қурбақа дебди: 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 71 - 
— Сен нега бундай қилдинг? Энди иккаламиз ҳам ўламиз-ку?! 
— Чунки мен — чаѐнман! 
Бу ѐруғ оламда сизга қай йўл билан бўлса-да, халақит беришга тайѐр инсонлар топилади. 
Бировлар буни ҳасад туфайли қилса, бошқалари ўзидан қониқмаганлиги учун. Албатта, 
улар очиқчасига: “Мен бу инсонга ҳасад қиламан шунинг учун унинг йўлига тўсиқ 
қўяман”, дейишмайди. Ҳасадгўйлар ўз сўзларини жиддий танқид қобиғига ўрашади. 
Бошқалар эса ҳар бир нарсага салбий муносабатда бўлишни ҳаѐти мазмунига айлантириб 
олишган. Уларга эътибор бермаслик керак. Улар шунчаки, ҳамма нарсани қора бўѐқда 
кўришни исташади. Эҳтимол, сиз баъзи инсонлар нега доим ѐлғон гапириши хусусида 
ўзингизга савол бериб кўргандирсиз? Бунинг жавоби жуда оддий: чунки улар 
ѐлғончидирлар! Ўғри — ўғирлик қилади, ѐлғончи — ѐлғон гапиради. 
Танқидга учрамасликнинг яккаю ягона йўли бор — ҳеч нарса қилмаслик. Бу восита ҳам 
ѐрдам беради. Бироқ, бошқаларнинг ҳаѐтини вайрон қилиб ўзининг кулранг ҳаѐтини 
бўямоқчи бўлган танқидчиларга мослашмаслигимиз керак. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling