T me/psixobook
АГАР МЕН ЖОН-ЖАҲДИМ БИЛАН ИШГА КИРИШСАМ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
- Bu sahifa navigatsiya:
- АМАЛИЙ МАШҚЛАР
АГАР МЕН ЖОН-ЖАҲДИМ БИЛАН ИШГА КИРИШСАМ...
Эски ва аҳмоқона «Агар мен ишга жон жаҳдим билан киришсам...» деган гап бор. Бундай дегувчи одам ўзини тинчлаштириш билан шуғулланаяпти, холос. Аслида эса у бир юз ўн фоиз меҳнат қилишга қодир эмас. Чунки бу стратегия бир марталик ҳаракат эмас, у — ҳаѐт тарзи, кундалик одат ҳисобланади. Бу ўзига хос фалсафа! Бу назарий мулоҳазалар эмас, мавжудик формасидир. Бир юз ўн фоиз ишлаш принципига асосланиб яшаѐтган инсонни биринчи учрашувдаѐқ ажратиб оласиз. Сиз ғолиблар жамиятида эканлигингизни дарҳол англайсиз. Бу дунѐда жамики буюк ишлар айнан шундай кишилар томонидан амалга оширилган. Бир юз ўн фоизни жуда кўп деб ҳисоблаган одам муваффақият қозониш имкониятини қўлдан чиқаради. Муваффақиятнинг эса муқобили бўлмайди. Муваффақият — ҳаѐтимизнинг энг муҳим беш соҳаларидан биридир. Қолган соҳалар — сиҳат- саломатлик, ўзаро муносабатлар, молия ҳамда ҳис-туйғуларни ҳам ҳеч нарса ўрнини боса олмайди. Муваффақият учун улкан мукофот бор, бироқ бунинг учун қўшимча ўн фоиз керак. Бир юз ўн фоиз қоидасини фаолиятининг исталган соҳасига қўллашингиз мумкин ва бу ҳолда ҳаѐтингиз шедеврга айланади. АМАЛИЙ МАШҚЛАР: Бугундан бошлаб ҳеч бўлмаганда ҳаѐтимнинг битта соҳасида бир юз ўн фоизга ишлаш қобилиятимни такомиллаштириб бораман. Бунинг учун қуйидагиларни бажараман: 1. Бугун мен фаолиятимнинг бирор соҳасида бир юз ўн фоизга ишлайман. Markanyan t.me/psixobook - 76 - 2. Бугун мен ҳеч қандай чегара ва чекловларни писанд қилмайман. Юз фоиз — менинг имкониятларим ҳақидаги сохта тасаввур. Мен имкониятим етган даражада ишлайман. Агар қўлимдан келмай қолса, бажаришим шарт! 3. Ўзим ҳақидаги тасаввурим ҳақиқатга тўғри келмаслиги боис, мен уни қандай инсон бўлишим кераклиги ҳақидаги тасаввур билан алмаштираман. Бундай фикрлаш образи чегара билмайди. Мен қандай инсон бўлмоқчи эканлигимни қоғозга ѐзиб, ўзимни аллақачон ўшандай инсон бўлгандек фараз қиламан ва ўзимни ўша инсондек тута бошлайман. 4. Бир юз ўн фоиз қоидаси бўйича яшаѐтган инсон ишда тез-тез танаффус қилиб туриши керак. Шунинг учун мен ишга жон-жаҳдим билан киришар эканман, дам олиш учун вақтни ҳам режалаштираман. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling