T me/psixobook


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet64/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

АМАЛИЙ МАШҚЛАР: 
Бугундан эътиборан мен муаммоларни ҳал этиш кўникмамни такомиллаштира 
бошлайман. Бу йўлда қуйидагиларга амал қиламан: 
1. Муаммо пайдо бўлиши биланоқ, уни ҳал этишга диққатимни жамлайман ва муаммони 
ҳал этишга йўналтирилган олти қоидани ўқиб чиқаман. 
2. Мен ушбу муаммога дуч келган ягона инсон эмаслигимни англайман. Мен шундай 
ҳолатларни енгиб ўтган инсонларнинг тажрибасидан фойдаланаман. 
3. Мен бош муаммо менинг муаммога бўлган муносабатимда эканлигини тушунаман. 
Шунинг учун доим ўзимга қуйидаги саволни бераман: “Ушбу муаммодан қандай фойда 
олиш мумкин?” 
4. Мен муаммолар ўсишимга ѐрдам беришини биламан, шу сабабли улардан қочмайман. 
Ҳар дафъа муаммони ҳал этар эканман, ўзим учун янги синов ахтараман. Мен учун 
муаммоларни ҳал этиш ўзига хос спорт тури бўлиб қолади. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 83 - 
FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 16-ҚОНУН. ЎЗИНГИЗГА ЎЗИНГИЗ БОШЛИҚ ВА 
БЎЙСУНУВЧИ БЎЛИНГ 
Ральф “мавсумий” ишчи эди. Ишлар яхши кетаѐтганда у шижоаткорлик 
мўъжизаларини кўрсатарди. Ишда турғунлик юз берса у яхши кунларни кутиб, ҳеч иш 
қилмай қўярди. 
Бу туришда Ральф ҳеч нарсага эриша олмаслигини устози биларди. Ёш йигит ўз 
иқтидорини ўлдираѐтганини кузатиб туришга чидай олмабди. Бир чашка қаҳва устида 
нав батдаги учрашувда у Ральфга сабоқ беришга қа рор қилибди. 
У янги дамланган қаҳва чойнагини олиб, ундаги қаҳвани полга тўка бошлабди. Ральф 
қичқириб юборибди. У устозим хаѐлга берилиб, чашкани қўйишни унутиб қўйган, деган 
хулосага келибди, бироқ устози бамайлихотир ишида давом этибди. Қайноқ қаҳва ҳар 
томонга сачрабди. Ральф ҳеч вақони тушунмасдан полда пайдо бўлган қаҳва кўлмагига 
безрайганча тикилиб қолибди. 
Устози эса ўз хатти-ҳаракатларига изоҳ берибди: “Қаҳва сенинг иқтидорингни 
билдиради. Чашканинг йўқлиги эса сенда интизом йўқлигини. Иқтидорингни интизом 
билан боғламас экансан, сен ўз қобилиятингни шунчаки кўкка совурасан. Интизомсиз 
инсон чин маънода яшай олмайди”. 
* * * 
Бу бобда ҳар бир инсоннинг профессионал фаолияти давомида учрайдиган муҳим 
масалалар ҳақида ҳикоя қилинади. Бу муваффақиятга эришиш учун энг ҳал қилувчи 
йўналиш бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Гап асосан хусусий тадбиркорлар устида 
боради, бироқ, айтиладиганларнинг ҳам маси ѐлланиб ишловчиларга ҳам баробар 
тегишлидир. Илтимос, ҳар бир инсон алал-оқибат ўзи учун меҳнат қилишини унутманг. 
Шу нуқтаи назардар, ҳар биримиз хусусий тадбиркормиз. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling