T me/psixobook
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
- Bu sahifa navigatsiya:
- АМАЛГА ОШИРИШ
МАҚСАДНИНГ ҚЎЙИЛИШИ
Markanyan t.me/psixobook - 92 - Умумий ҳаѐтий мақсадларни олдимизга қўяѐтганда биз чеклов таѐғини максимал даражада баландроқ ўрнатишимиз керак бўлса, қисқа муддатли мақсадларни режалаштиришда ўз имкониятларимизни керагидан ортиқ баҳоламаслигимиз лозим. Ҳаѐтда кўзга кўринарли натижаларга эришишимиз учун биз аввало ўзимиз ўзгаришимиз шарт. Бунинг учун жуда кўп вақт талаб этилади, гоҳида сиз кутганингиздан ҳам кўпроқ. Кўпгина инсонлар бир йилдан сўнг етишиши мумкин бўлган натижаларни ошириб, ўн йилдан сўнгги натижаларини эса камайтириб кўрсатишга мойил бўлишади. Агар биз қисқа муддатли мақсадларимизни амалга ошира олмасак, осонгина тушкунликка тушамиз. Бундан ташқари, бу ўзимизга ишонч ва кейинги фаолиятимизга рағбатни сўндиради. Шу сабабли, қисқа муддатли мақсадлар ҳар қандай шароитда етишиш мумкин бўлган тарзда режалаштирилиши лозим. Масалан, келгуси йил учун фирма кўрсаткичларининг ўсишини жорий йилда эришилганининг йигирма фоизидан ортиқ бўлмаган тарзда режалаштириш керак. Яна бир марта эслатаман: узоқ муддатли мақсадлар максимум даражада қўйилиши керак, чунки у ҳаѐтнинг ҳар бир кунида пайдо бўлган вазиятлардан қанчалик оқилона фойдаланишимизни белгилаб беради. Мақсад нечоғлик юқори бўлса, унга етишиш учун шу қадар кўпроқ имкониятларни аниқлаймиз ва улардан фойдаланамиз. Узоқ муддатли мақсадлар ҳаѐтимизни ўзгартириш учун қанчалик ўсаѐтганимиз, кучимиз етадиган ҳамма нарсани ҳақиқатдан ҳам қилаѐтганимизни намойиш этади. АМАЛГА ОШИРИШ Ўз-ўзидан тушунарлики, муҳим қисқа муддатли мақсадларни амалга ошириш учун бор куч билан ҳаракатланиш керак. Келажакда бу каттароқ мақсадлар қўйилишига замин яратади. Агар сиз қисқа муддатли мақсадларни амалга ошириш йўлида муваффақиятсизликка учрасангиз, узоқ муддатлиларини амалга оширишга ишонч ва қобилият йўқолади. Қисқа муддатли мақсадларда ўз-ўзингизга ишонч тарбияланади. Эришилган мақсадлар ҳаѐтни бойитади, бироқ энг асосийси — улар сизнинг ўзингизни ўзгартиради. Мақсадларга эришиш шарофати билан сиз ўз-ўзингизга ишонч спиралига тушиб қоласиз. Муваффақиятсизлик эса ишончсизлик спиралига туширади, бу ҳолда кундан кунга сизнинг ўзингизга нисбатан ишончингиз сўнади ва оқибатда ҳаракатланишдан тўхтайсиз. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling