T me/psixobook


НОАНИҚ ИСТАКЛАР — БУ ҲАЛИ МАҚСАД ЭМАС


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet70/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

НОАНИҚ ИСТАКЛАР — БУ ҲАЛИ МАҚСАД ЭМАС 
Агар даромадларингиз ошишини истасангиз, бу истак сиз учун мутлақ муҳим бўлиши 
керак. Ўзингизни истакларингизга шу даражада мослаштиришингиз керакки, агар шу 
мақсадга етиша олмасангиз, қалбингизда жароҳат қолсин. Сиз олдига “ѐмон бўлмасди”, 
дея улкан мақсадни қўйиб, кейин унга етишган инсонни ҳеч қачон топа олмайсиз. 
Ҳаѐтда маълум бир даражага эришган инсонлар “реал” мақсадларни кўзлашмайди. Улар 
ўз хатти-ҳаракатлари билан реалликни ўзгартириб юборишади. Fолиблар эса ўз 
хаѐлларида орзулари билан шу қадар бирлашиб кетишганки, мавжуд вазият уларни энди 
қониқтирмайди ва бундай ҳаѐтга кўнмайдилар. 
МАҚСАДЛАРНИНГ УСТУНЛИК ТОМОНЛАРИ 
Сиз бирор марта минг бўлакдан иборат парчалардан сурат йиққанмисиз? Агар йиққан 
бўлсангиз, сурат тўғри йиғилиши учун кўз ўнгингизда намуна туриши нақадар 
муҳимлигини аниқ биласиз. 
Ҳаѐт сурати янада кенгроқ, уни йиғиш ҳам мушкулроқ. Кўплаб китоблар, журналлар, 
маслаҳатчилар, семинарлар, интернет-сайтлар, шарт-шароитлар бор... Кераклисини 
танлаш учун аввал “намуна”га — аниқ мақсадга эга бўлиш керак. Аввалига биз бу 
мақсадларга етишишимиз муҳим эмас. (Сизга бу ҳол юқорида баѐн этилганларга зид 
кўриниши мумкин, бироқ кейинги сатрларни ўқий туриб, бу зиддият шунчаки 
эканлигига амин бўласиз). Мақсадга эришар эканмиз, бу йўлингиздаги оддий бир 
оралиқдаги бекат эканлигини кўрасиз. Биз у ѐки бу мақсадни рўѐбга чиқариш учун 
яшамаймиз. Мақсадлар ҳаѐтда осонроқ ҳаракатланишимиз учун хизмат қилишади. Шу 
сабабли мақсадларнинг қуйидаги устунлиги бор: 
1. Улар бизга йўналишимизни вақти-вақти билан солиштириб турадиган мўлжал беради. 
Акс ҳолда қайси йўналишда ҳаракатланишни билмас эдик. 
2. Улар бизнинг олға ҳаракатланишимизга маъно-мантиқ бахш этади, чунки биз 
йўлимизда учрайдиган имкониятларнинг маъносини тушунсаккина улардан фойдалана 
оламиз. 
3. Улар бизнинг ҳаракатланишимизга сабаб ва рағбат яратади. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 91 - 
 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling