T me/psixobook
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
ЁЗМА ҲИСОБ
Барча хатти-ҳаракатларингиз юзасидан сиз ўз олдингизда ҳалол бўлишингиз керак. Кўпинча ўз-ўзингизга берилган ваъдалар бузилади. Агар барча режалаштириш ва назорат фақат сизнинг хаѐлингизда юз берса, сиз аслидан кўра кўпроқ иш бажаргандек тасаввурни осонгина ҳосил қила оласиз. Агар сиз ўзингизга бугун нималар бажарилди, деган савол берсангиз виждонингиз сизга тўғри жавоб бермайди. Жавоб алдов ва баҳоналарга қоришиқ бўлади. Инсон табиати ўзи шунақа. Ўзни алдашнинг ягона йўли мавжуд. Сиз ҳаракатларингиз ва эришган натижаларингизни ѐзма равишда ҳисоб-китоб қилиб боришингиз керак. Хаѐлда сиз ҳамма маълумотларни ўзингизга ѐқадиган қилиб Markanyan t.me/psixobook - 87 - жамлашингиз мумкин. Бироқ қоғоз — шаф қатсиз! Сиз нимадир қилгансиз ѐки қилмагансиз! Статистика билан шуғулланинг, фақат рақамларни ѐзинг. Бу ерда баҳона ва оқлашларга ўрин қолмайди. Рақамлар билан тортишиб бўлмайди. Режа ѐ бажарилган ѐки йўқ. Fолиблар ўзини назорат қилмасдан умуман ишлай олишмайди. Ахир бугун нима иш қилганингни билмасдан туриб, эртанги кун учун мақсадларни белгилаб бўладими? Ўзингни бошқара олмасанг, ўзгаларни қандай бошқарасан? Агар вақт, меҳнат сарфи ва якуний натижалар ўртасидаги боғлиқлик номаълум бўлса, даромадни қандай ошириш мумкин?! Ҳамма ишни ҳам хаѐлда бажариб бўлмайди. Бизнес — бу жуда кўп рақам, маълумот, факт ва деталлар дегани. Сиз ишни ўз оқимига ташлаб қўйиб, фақат хотирангизга суяна олмайсиз. Қайд қилиб бориш одати ҳаѐтнинг бошқа жабҳаларида ҳам албатта асқотади. Fолиблар ҳар доим ўзларига бошлиқ ва ходим ролини жо қилишган. Ўз-ўзини алдаб қўймаслик учун улар назорат талаб этилган барса нарсаларни ѐзиб юришади. Агар инсон доим мақталса у ѐқимли ҳислар оғушида қолади, бироқ мукаммаллашиш учун имкониятни бой беради. Конструктив танқид гарчи жуда аччиқ бўлса-да, фавқулодда фойдалидир. Fолиблар ўз хатти-ҳаракатларини объектив баҳолашади. Гарчи оғриқли ҳислар пайдо қилса-да, улар ўз олдларида тўғри бўлиб қолишни исташади. Ёдда тутинг: кимки ўзига бўй сунмаса, бошқаларга бўй сунишга мажбур бўлди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling