Т у р л а р и кимга йўлланганига қараб билдиришнома ички


Download 212.7 Kb.
bet1/6
Sana04.05.2023
Hajmi212.7 Kb.
#1425704
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ёзиш ва такдимот


Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

  • Муайян муассаса (таркибий қисм) раҳбарига хизмат фаолияти билан алоқадор муҳим масалалар юзасидан ёки юқори идора, мансабдор шахсга бирон-бир воқеа ва ҳодиса ҳақида хабардор қилиш зарурати туғулганда тақдим этиладиган муфассал ёзма ахборот. Унда, одатда, баён қилинаётган масалалар бўйича тузувчи (ёзувчи)нинг таклифлари акс этади.

Т У Р Л А Р И

  • Кимга йўлланганига қараб билдиришнома ички ва ташқи турларга ажралади.

Ички билдиришнома раҳбар шахс ёки бўлим мудири номига ёзилади. У тоза қоғоз варағига қўлда ёки компьютерда ёзилиши мумкин. Бундай билдиришномалар муаллиф томонидан имзоланади.
Ташқи билдиришнома яъни раҳбар томонидан юқори идорага ёки мансабдор шахсга ёзиладиган билдиришнома, одатда, хос иш қоғозига икки нусхада ёзилади. Ҳужжатнинг иккинчи нусхаси муассасанинг ўзида қолдирилади. Бундай билдиришнома раҳбар томонидан имзоланади.
Билдиришноманинг зарурий қисмлари:

1. Билдиришнома йўлланган раҳбарнинг лавозими, ФИО


2. Билдиришнома тайёрлаган шахснинг лавозими, ФИО
3. Матн сарлавҳаси.
4. Ҳужжат турининг номи (Билдиришнома).
5. Билдиришнома матни (мазмуни).
6. Қанча варақлиги кўрсатилган иловалар рўйхати (агар иловалар
бўлса).
7. Билдиришнома тайёрловчи ходим ёки раҳбарнинг имзоси
8. Билдиришнома тақдим этилган сана

Т А К Д И М О Т

  • Тайёрланган ўқув ёки илмий ишни кенг омма олдида тақдим этиш учун ёки мустақил бажарилган иш тури сифатида намоён бўлади.

Т У Р Л А Р И

  • Тақдимот шаклига кўра ҳам икки хил бўлади:Ёзма шаклдаги тақдимот.Электрон шаклдаги тақдимот

Ёзма тақдимотлар

  • Ёзма тақдимотлар сирасига визиткалар, флаерлар ва буклетларни киритса бўлади.Масалан Business card (халқ орасида визитка, визитная карточка) – ташкилот ёки шахс тўғрисида муҳим ахборотга (ФИО, иш жойи ва лавозими, контакт ахборот) эга бўлган кичик ҳажмдаги қоғоз ёки пластикка босиб чиқарилган ёзма тақдимотдир. Ҳозирги кунда Business card ташкилот ҳақида ахборот берувчи, Visiting card эса шахс ҳақида ахборот берувчи ёзма тақдимотдир. Ташкилотларда Business card бўлади, шахсларда эса Visiting card. Ҳозирги рақамли дунё даврида бизда энг кенг фойдаланиладиган техникаларимиздан бири мобил уяли алоқа восита ҳисобланади. Смартфонлар доирасида Business card ва Visiting card тайёрлаш буйича қатор мобил иловалар дастурлар мавжуддир. Мобил дастурлар орқали сиз ўзингизни Business card ва Visiting card тайёрлаш мумкин. Фла́ер (ингл. Fly – учмоқ; flyer, flier – реклама варақаси) – кичик ҳажмдаги (одатда А4 форматнинг учдан бир қисми) рангли ва информатив ёзма тақдимот, реклама варақаси. Флаерс ва флайерс номланишлари ҳам учраб туради. Букле́т (ингл. Booklet – китобча) ва Лифле́т (инг. leaf «варағ» сўзидан leaflet «варақа») – ёзма тақдимот тури бўлиб, махсус шаклга эга, ўзининг информативлиги ва тақдимотбоплиги билан ажралиб туради.



Download 212.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling