Унинг зарурий қисмлари;
1. Сарлавҳаси: ҳисобот қайси давр учун, қандай бўлим ёки шахс томонидан
бериляпти.
2. Ҳужжатнинг номи (Ҳисобот).
3. Ҳисобот матни.
4. Лавозими, исми ва ота исмининг бош ҳарфлари, фамилияси, имзо.
5. Сана.
6. Ҳисоботни тасдиқловчи раҳбар имзоси.
Т У Ш У Н Т И Р И Ш Х А Т И
Хизмат соҳасидаги, хизматга алоқадор масалани, унинг айрим жиҳатларини ёзма изоҳловчи ва муассаса (бўлим) раҳбарига (ички) ёки юқори ташкилотга (ташқи) йўлланувчи ҳужжатдир.
Юқоридаги таърифдан кўринадики, тушунтириш хати худди маълумотнома ва билдиришнома сингари ички ва ташқи хусусиятга эга. Кейинги ҳолатда, яъни тушунтириш хати юқори ташкилотга юборилаётганда, у кўпинча бирор асосий ҳужжат (режалар, ҳисоботлар, лойиҳалар)га илова тарзида бўлиб, мазкур ҳужжатни умуман ёки унинг баъзи ўринларини қисман изоҳлаб, тушунтириб беради. Бевосита ходим (муаллиф) томонидан имзоланадиган бундай тушунтириш хати оддий қоғозга ёзилади. Шахсий тушунтириш хатлари одатда мансабдор (раҳбар) шахснинг талаби билан ёзилади, чунки у кейинчалик ходим ҳақида муайян қарорга келиш, унга нисбатан тегишли интизомий жазо чораси қўллаш ёки, далиллар асосли (узрли) бўлса, қўлламаслик учун асос вазифасини ўташи мумкин.
Тушунтириш хати қуйидаги зарурий қисмлардан иборат бўлади:
1. Ҳужжат йўлланаётган ташкилот ёки мансабдор шахснинг тўлиқ номи.
2. Ҳужжатни тайёрлаган (ёзган) муассаса ёки шахснинг тўлиқ номи.
3. Ҳужжат турининг номи (Тушунтириш хати).
4. Ҳужжат матни (мазмуни).
5. Имзо.
6. Сана (ҳужжат ёзилган вақт).
И Ш О Н Ч Н О М А
Муайян муассаса ёки айрим шахс ўз номидан иш кўриш учун иккинчи бир шахсга ишонч билдирадиган ёзма ваколатли ҳужжат. Ишончномалар ўз мазмунига кўра, мол-мулкни бошқариш, пул ва моддий-буюм бойликларини олиш, суд ҳамда нотариал идораларда, шунингдек, бошқа давлат ва нодавлат идораларда иш олиб бориш ва бошқа ишларни амалга оширишни ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |