Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тезлик ростлагичлар
- Гидротақсимлагичлар
Тескари клапанлар (1.37-раем, в) суюқликни трубаларда фақат бир
томонга ўтказиб туриш учун хизмат қилади. Улар тузилишига кўра золдирли ва конусли хамда бошқариладиган ва бошқарилмайдиган бўлади. Клапанда эгар 10 ли штуцер 9 да золдир 5 ўрнатилган, уни эгарга кучсиз пружина 3 билан босиб туради. Канал А га бериладиган суюқлик босими таъсирида золдир 5 пружинани сиқиб, суюқликнинг Б бўшлиқда киришига йўл очади. Суюқлик орқага ҳаракатлана олмайди, чунки бунинг учун А бўшлиқдаги босимга нисбатан Б бўшлиқдаги босим кўп бўлиши керак, аммо бу ҳолда золдир 5 эгар 10 даги тешикни бекитган бўлар эди. Дросееллар (1.37 -расм,г) суюқлик сарфини ростлаш учун хизмат қилади. Бунинг учун суюқликнинг йўлига қаршиликлар ўрнатилади, улар суюқликнинг ўтиш кесимини ўзгартиради, натижада суюқлик сарфи ўзгаради. Дросееллар бошқариладиган (дросселнинг ўтказиш кесими иш бажариш давомида машинисти томонидан катталаштирилиши ва кичрайтирилиши мумкин) ва бошқарилмайдиган (иш пайтда дросселнинг ўтказиш кесими ўзгармай қолади) турларга бўлинади. Тезлик ростлагичлар (1.37-раем, д) гидродвигателларнинг тезлигини ростлаш учун хизмат қилади. Ростлагич корпус 2, редукцион клапан 7, дроссель 11 дан иборат. А каналдан берилган суюқлик Б каналга корпусдаги тешикли ва дроссель 11 орқали ўтади. Б каналдаги ўзгармас босим редукцион клапан ёрдамида ушлаб турилади. Агар Б каналда босим кўпайса, у холда Г канал орқали редукцион клапаннинг юқори бўшлигига бериладиган суюклик уни пастга туширади ва А каналдан В каналга суюқлик ўтишини тўсади. Суюқлик сарфи даста 12 ни буриб, дроссель 14 ни маълум холатга ўрнатиш йўли билан ростланади. Гидротақсимлагичлар (1.37 -раем, е) суюқлик оқимини бошқариш учун хизмат қилади. Улар золотникли, клапанли ва жумракли турдаги гидротақсимлагичларга бўлинади. Золотникли гидротақсимлагич энг кўп ишлатилади: Улар бир золотникли гидротақсимлагичдан ёки бир бутун блокдан иборат бўлиши мумкин. У қуйидагича тузилган: золотникни корпус 2 да ўқ бўйлаб силжитиш мумкин. Корпусда бешта тешик бор: битта тешик Н суюқлик бериш учун, иккита тешик С ва С 2 лар тўкиш учун, А ва Б тешиклар гидроцилиндрларга суюқлик бериш учун хизмат қилади. Золотникнинг IV вазиятида А ва Б тешиклар берк бўлади ва насос орқали бериладиган суюқликнинг хаммаси тескари клапан орқали бакка тўкилади. II вазиятда суюқлик Б тешикка берилади ва А тешикдан 67 тўкилади. I вазиятда эса суюқлик А тешикка берилади ва Б тешикдан тўкилади. Трубопроводларнинг диаметри хайдаш трубопроводларида суюқликнинг тезлиги 8 м/с дан, тўкиш трубопроводларида ) 5 м/с дан ва суриш трубопроводларида 1,5 м/с дан ортиқ бўлмайдиган қилиб қабул қилинади. Трубанинг ички диаметри қуйидаги формула билан аниқланади: d т = v Q ∗ π / 4 , мм бу ерда Q – ишчи суюқликнинг сарфи. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling