Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/40
Sana17.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1025543
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa

 
 
 
Тақризчилар: 
 
Н. Умиров, Тошкент Давлат Аграр Университети
«Қишлоқ хўжалиги машиналари,
фойдаланиш ва таъмирлаш» кафедраси
доценти, техника фанлари номзоди . 

И. Бегматов, Тошкент ирригация ва мелиорация 
институти «Қишлоқ хўжалик гидротехник 
мелиорацияси»кафедраси доценти, 
техника фанлари номзоди. 
 

 
 
 
 

Т.У.УСМОНОВ, Н.К.УСМАНОВ/
«
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ». Ўқув қулланма.TИMИ., Т- 2011., 376 бет. 
 
 
 
 
© ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ (ТИМИ), 2011й. 



 
К И Р И Ш 
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августида қабул 
қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий 
дастури» мамлакатимизда амалга оширилиб келинаётган демократик ва 
иқтисодий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш 
тизимининг кенг кўламда ислоҳ қилинишининг ибтидоси бўлди.
Илм-фан жадал тараққий этаётган, замонавий ахборот-
коммуникация тизимлари, воситалари кенг жорий этилган жамиятда турли 
фан соҳаларида билимларнинг тез янгиланиб бориши, таълим олувчилар 
олдига уларни жадал эгаллаш билан бир қаторда, мунтазам ва мустақил 
равишда билим излаш, уни пухта ўрганиш, амалий жиҳатдан қўллай олиш
ва шунга ўхшаш бир қатор вазифаларни қўймоқда.
2003 йил 24 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни 
чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» Ўзбекистон 
Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Фармонида қишлоқ 
хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, қишлоқда 
ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалик 
ишлаб чиқаришини бошқаришнинг бозор тамойилларига мос келадиган 
ташкилий тузилмасини тадбиқ этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
ишлаб чиқарувчиларининг мустақиллигини кенгайтириш ҳамда уларнинг 
ишончли ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш учун қатор чора-тадбирлар 
ишлаб 
чиқариш 
зарурлиги 
белгиланган. 
Жумладан,замонавий 
агротехнологияларни такомиллаштириш ва уларни қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқариши тармоқларига жорий этиш, ирригация тизимларини 
бошқаришнинг маъмурий-ҳудудий принципидан ҳавза принципига 
ўтишни кўзда тутувчи сув ресурсларини бошқариш, шунингдек суғорма 
сувдан фойдаланишда бозор тамойилларини барча даражада тадбиқ
қилиш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни 
ривожлантириш ва ер унумдорлигини ошириш каби концепцияларни 
ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган. 
Техникавий қувватнинг ўсиши айрим ишларни комплекс 
(мажмуавий) механизациялаштиришдан объектни қуришдаги барча 
жараёнларни мажмуавий механизациялаштиришга, машиналар ишини 
автоматлаштиришга ўтиш имконини беради. 
Кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳини муваффақиятли амалга 
оширишда энг аввало олий ва ўрта махсус таълимнинг барқарор ва аниқ
мақсадли 
ривожланишини 
таъминловчи, 
ислоҳотларни 
амалга 
оширишнинг муайян йўл-йўриқларини қамраб олган меъёрий 
ҳужжатларга асосланган, миллий истиқлол ғоясига содиқ, етарли 
интеллектуал салоҳиятга эга, илм-фаннинг замонавий ютуқлари асосида 
мустақил фикр ва мушоҳада юрита оладиган шахсларни тарбиялаш ҳамда 



рақобатбардош, юқори малакали кадрларни тайёрлаш масаласи ўқув 
адабиётларининг янги авлодини яратишни талаб қилмоқда. 
Бу вазифа қишлоқ хўжалиги моддий-техника базасини янада 
мустаҳкамлашни, агросаноат интеграциясини ривожлантиришни, кадрлар 
тайёрлашни янада яхшилашни ва уларни муқим қоладиган 
қилишни,қишлоқдаги меҳнат ва турмуш шароитларини такомиллашти- 
ришни талаб этади. 
Маълумки, сув хўжалигидаги амалга ошириладиган ишларнинг 
асосий вазифаларидан бири – жамоат ишлаб чиқаришини ривожлантириш 
ва ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун халқ хўжалигининг асосий 
жамғармаларини (фондларини) яратиш ва янгилашдан, қурилишларнинг 
самарадорлиги ва сифатини оширишдан, қурилишда пудрат ишларининг 
ҳажмини ва меҳнат унумдорлигини сезиларли даражада оширишдан 
иборатдир. 
Ишларни комплекс механизациялаштиришда ишлаб чиқариш 
жараёнининг 
ҳам 
асосий, 
ҳам 
ёрдамчи 
операциялари 
механизациялаштирилади. 
Ишлар 
комплексини 
бажаришда 
қўлланиладиган ускуналарни танлашда юксак меҳнат унумдорлигига 
эришиш, иш таннархи энг кам бўлган ҳолда зарур қурилиш суръатини 
таъминлаш ва барча машиналарнинг иш унумдорлигини уйғунлаштирган 
ҳолда асосий машинанинг иш унумдорлигидан максимал фойдаланиш 
кўзда тутилади. 
Юксак унумли машиналарни кўплаб жорий қилиш ва ишларни 
механизациялаштириш даражасини ошириш сув хўжалиги мажмуасидаги 
қурилиш муддатларини қиқартиришнинг, шунингдек механизаторларнинг 
меҳнат шароитининг яхшилашнинг асосий шартлари ҳисобланади. 
Қурилиш машиналарини бошқариш учун малакали машинист – 
оператор (механизатор)лар талаб этилади. Ушбу вазифаларни ҳозирги 
пайтда мамлакатимиздаги бир неча касб- ҳунар коллежлари амалга 
ошириб, турли касбдаги ёш кадрларни тайёрлаб, уларга ишлаб чиқаришда 
ўз ўрнини топишлари учун йўлланмалар беришмоқда. 
Ушбу ўрганиладиган фаннинг асосий мақсади – сув хўжалиги 
мажмуасида қўлланиладиган қурилиш машиналари ва кичик механизация 
воситалари(қўл 
машиналари)нинг 
тузилишларини, 
уларнинг 
классификацияларини, қўлланилиш соҳаларини, уларга қўйиладиган 
талабларни, ишлатиш ва хизмат кўрсатиш вақтида риоя этиладиган 
қоидаларни, техника хавфсизлиги ва бошқа талабларни ўрганишдир. 
Фаннинг асосий вазифаси – олинган назарий билимларни 
мустаҳкамлаш билан бир қаторда, техник қаров ва хизмат кўрсатиш 
қоидаларини пухта эгаллаш, машинларнинг асосий параметрларини 
аниқлай билиш, тегишли кўрсаткичлар асосида машина ва механизмларни 
танлаш ҳамда улар тўғрисида етарли малакага эга бўлишдан иборатдир.




Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling