Конструкция – машина, механизм қисмлари ва таркибининг ўзаро
жойлашуви, қурилмаси.
Маневрлик - машинанинг унча катта бўлмаган юриш тезлигида
чегараланган майдондаги ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш қобилияти.
Манипулятор - иш орган(ускун)лари билан жиҳозланган, фазода
объектларнинг айланиши инсон қўли функциясига ўхшаш, ҳаракатланиш
функциясини бажарувчи бошқариладиган қурилма (машина).
Марка (русум) - тайёрловчи (ишлаб чикарувчи, масалан,завод) нинг
машинадаги белгиси.
Машина – энергия ҳосил қилиш учун мақсадли ҳаракатни амалга
оширувчи, қисмлари мос(мослашган) тартибда ишловчи механик қурилма.
Механизация - қўл меҳнати воситаларини машина ва механизмлар
билан алмаштириш. Механизация қурилишдаги илмий-техник
ривожланишнинг бош йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Механизациялашган инструмент (асбоб) - двигатель ўрнатилган
қўл машиналари(машинаси).
Механизм – қўйилган куч таъсири остида маълум фойдали ишни
амалга оширувчи, кўчма- бириктирилган звенолар (қисмлар) тўпламига
айтилади.
Курилишнинг
механик
қуролланиши(машиналар
билан
жиҳозланишии) - қурилиш монтаж ишларини бажаришда комплекс
механизациялаш( механизация-лаштириш) учун фойдаланиладиган техник
воситалар
тўпламидир.
Қурилишнинг
механик
қуролланишини
шаклланртиришдаги техник воситалар таркибига қурилиш машиналари ( шу
жумладан, қўл машинлари ҳам), кичик механизация воситалари, куч
қурилмалари ( асбоб анжомлари), автомобиль транспорт воситалари киради.
Ушбу техник воситалар қурилиш ташкилотининг ишлаб чиқариш фондлари
фаол қисмининг асосини ташкил этади.
Қурилишнинг механик қуролланганлиги( машиналар билан
жиҳозланганлиги) - қурилиш ташкилотининг қурилиш машиналари билан
жиҳозланиши даражасини характерловчи кўрсаткичдир. Қурилиш
ташкилотининг ўз кучи билан бажарган, пул ҳисобидаги қурилиш-монтаж
иши ҳажмига қурилиш машиналари паркининг баланс нархини нисбати
билан аниқланади ва фоизда ўлчанади.
17
Do'stlaringiz bilan baham: |