Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/40
Sana17.12.2022
Hajmi1.48 Mb.
#1025543
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40
Bog'liq
9j2Ula7LHGq0lk2K0cLouqE9TrXNSsF2qV0SnSAa

Машинанинг унумдорлиги - машина билан вақт бирлигида 
бажарилган ишнинг ҳажмидир. Машинанинг йиллик унумдорлиги бир 
соатдаги иш унуми ва йил мобайнида ишлаган соатлари билан аниқланади. 
Посанги - машинага таъсир этувчи куч ва моментларни 
мувозанатлаштирувчи (бетон, темир бўлиши мумкин) юкдир. 
 
 


19 
Машинанинг ўтувчанлиги - йўл бўлмаганда ва қийин йўл 
шароитидаги ишлаш хусусиятидир; ўтувчанлик етакчи ўқларга, ўқларга 
тушадиган юкламаларга, грунтга бериладиган солиштирма босимга, йўл 
просветининг қийматига, етакчи ва орқа бурчакларнинг оғишига, ғилдиракли 
машиналарнинг шинасини тури ва ўлчамларига боғлиқ бўлади. 
Машинанинг ишчи ускуналари - конструкция ва мосламаларни олиб 
юрувчи, алмашинувчи иш органлари (жиҳозлари) бўлиб, машина берилган 
иш турлари, операцияларни амалга ошириш учун жиҳозланади 
(
қуролланади). 
Иш органи (жиҳози, ускунаси) - машинанинг конструктив элементи 
бўлиб, унинг технологик жиҳатдан қўлланилишини ифодалайди. 
Машинанинг иш тартиби - машинанинг иш вақтига ва унинг 
ишлашдаги танаффус вақтларига календар ( тақвим) вақтларининг 
таксимланишидир. Иш тартиби сменали, суткали ва йиллик турларга 
бўлинади. Баъзи ҳолатларда иш тартиби каленедар 
вақтнинг бошқа 
даврларига ишлаб чиқилиши мумкин. 
Машиналар тизими (системаси) - қурилиш-монтаж ишларидаги 
технологик жараёнларни комплекс механизациялашувини таъминловчи ва 
курилишни маълум муддатли йилликларга ёки ундан ҳам узоқроқ муддатга 
машина билан жиҳозланганлик (қуролланганлик) нинг келажакдаги 
ривожланишини кўзда тутувчи механизация воситаларининг туплами 
(йиғиндиси) дир. 
Машиналар тизими қурилишдаги технологик жараёнларнинг зарурий 
барча тўпламини бажаришни, механизация воситаларини таркибий 
тузилмасини ва номенклатура (руйхатини)сини аниқлайди (белгилайди). 
Унинг таркибига умумқурилиш ва мобиль транспорти воситалари киради. 
Ҳужжат сифатида, машиналар тизими бу-директивавий режа олди ҳужжат 
бўлиб, янги машиналарни яратиш режасини ва қурилишни комплекс 
механизациялаш ва автоматлаштириш режасини тайёрлашда ишлатилади 
(фойдаланилади). 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling