Меҳнат(бажариладиган иш)нинг механик қуролланиши - қурилиш
ишчиларининг
қурилиш
машиналари
билан
қуролланганлиги
(жиҳозланганлиги) даражасини характерловчи кўрсаткичдир. Ушбу
кўрсаткич қурилиш-монтаж ишларида банд бўлган ишчилар сонига қурилиш
машиналариннг баланс нархини нисбати билан аниқланади. Кўрсаткич бир
ишчига сўм ҳисобида ўлчанади.
Сафарбарлик (мобильность) - машинанинг қўзғалувчанлиги бўлиб,
масофани тез босиб ўтишидаги тайёргарлиги ва унинг қобилиятига айтилади.
Модель ( намуна) – кўплаб(сериялаб) ишлаб чиқариш учун хизмат
қиладиган машинанинг намунаси.
Машинани модернизация қилиш (такомиллаштириш) - машинанинг
конструктив -фойдаланиш (эксплуатацион) хусусиятларини яхшилаш
мақсадидаги мавжуд техник тадбирларнинг комплекси(мажмуаси)дир
(алоҳида йиғма бирликларнинг конструктив ечимларини такомиллаштириши,
ишончлиликни ошириш, техник хизматларга харажатларни камайтириш,
машинистнинг иш шароитини яхшилаш ва шунга ўхшаш). Бундай ҳолда
(бунда) машинанинг асосий параметрлари ва констуктив ечимлари (иш
жиҳози ҳажми, юк кўтарувчанлиги, юритма тури ва юриш жиҳозлари)
ўзгаришсиз қолади. Машинани такомиллаштриш, қоида бўйича, ишлаб
чиқарувчи завод томонидан амалга оширилади.
Модификация – базавий асос машинаси (мавжуд намунадаги) билан
бир хилда бўлган ва асос машинасига қисман ўзгартиришлар киритилган,
аммо қўлланилиш соҳаси бўйича базавий машинага кўра анча қулай ва
кенгрокдир (оммавийроқдир).
Модуль - кўплаб ишлаб чиқариладиган деталлар комплекси
(мажмуаси) билан ўзаро алмашадиган ва мустақил функция бажарадиган
машина бўлаги (узели) ёки қисмининг унификацияланган (мослаштирилган,
ўхшашатирилган) лигидир. Улар турли хил: модулли кабина, хартумнинг,
миноранинг
модулли
металлоконструкцияси,
чиғирнинг
модули,
юритманинг модули, хавфсизлик асбобларининг модуллари бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |